94
3.
Амалдаги Низомларга асосан ишлаб чиқариш ходимларини дала
ишлари учун тўланган дала пуллари бўйича харажатлари.
4.
Ишни
бажараётганда
бевосита
ишлатилган
материал
харажатлари (цемент, мих, тахта, труба, қора ва
рангли металлар,
химикатлар, пластик материаллар, лак, бўёқ, фотоқоғоз, фототасма ва
бошқалар).
5.
Ишлаб чиқариш транспорти харажатлари. Бунга бевосита ишлаб
чиқаришда ишлатилаётган транспортнинг
харажатлари; ҳайдовчининг ва
транспорт воситасига техник хизмат кўрсатувчининг маоши; ёқилғи-
мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, автомобиль шиналарининг
эскириши, транспорт воситаларини эскириши.
Агар транспорт воситалари
ижарага олинса, ижара бўйича харажатлар (авиация, автомобил, сув ва
бошқа транспортлар) ва юкларни ташиш бўйича харажатлар (материаллар,
асбоблар ва бошқалар) ишхонадан иш жойигача.
6.
Бевосита геодезик, топографик ва картографик ишларда
қўлланиладиган асбоб-ускуналарнинг амортизация ажратмалари.
7.
Асосий
воситаларга
кирмаган
арзон
нархли
асбоб
ва
ускуналарнинг эскириши.
8.
Бошқа асосий харажатлар. Бунга ишлаб чиқариш ходимларининг
сафар даврида квартира, кунлик овқат ва кўчиш харажатлари; ишлаб
чиқариш жараёнида ташкилотлар ва аҳолига етказилган зарарни қоплаш
харажатлари киради.
Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича корхона қўшимча
харажатлари. Бу харажатларга ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва унга
хизмат кўрсатиш харажатлари киради. Ушбу харажатларни қуйидагилар
ташкил қилади:
1.
Бошқарув ва маъмурият, хўжалик хизмати ходимларини сафар
харажатлари.
2.
Ишлаб чиқариш ходимларини малакасини ошириш бўйича
харажатлар.
3.
Ишчиларни танлаш ва дала ишларига жалб этиш бўйича
харажатлар.
4.
Техника хавфсизлиги ва санитарияси. Бунга махсус кийимларни
эскириши, хавфсизлик
мосламаларини сотиб олиш, тоғли туманларда
ишлар бажарилганда альпинистлар аслаҳаларини сотиб олиш, алоқа
воситалари билан таъминлаш ва бошқалар киради.
5.
Бино-иншоотларни,
хўжалик
ва
хизмат
инвентарларини
сақланиши (иситиш, ёритиш ва тозаликни сақлаш).
6.
Бино-иншоотларни амортизацияси. Бунга ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш бино-иншоотларини қийматидан белгиланган меъёрларда
ажратилган ва амортизация ажратмаларига қўшиладиган амортизация
киради.
7.
Бино-иншоотлар, асбоблар, ускуналар ва мосламаларни даврий
таъмирлаш.
8.
Почта-канцелярия товарлари.
9.
Бошқа хўжалик эҳтиёжлари.
95
Ҳозирги
кунда геодезик, топографик ва картографик ишларга
сметалар НТ-2009 й. (Геодезик, топографик ва картографик ишларнинг
нархлар тўплами-Тошкент.) асосида тузилмоқда. “Ергеодезкадастр” давлат
қўмитаси раисининг № 2а сонли буйруғи билан 04.01.2010 й. дан амалга
киритилган.
Ушбу
нархлар
тўплами
“Ергеодезкадастр”
давлат
қўмитаси
корхоналари ва бошқа корхоналар томонидан бажариладиган геодезик,
топографик ва картографик ишларни смета нархлари, иш ҳақи
нормативлари
ва
меҳнат
сарфини
жорий
нархларда
аниқлашда
қўлланилмоқда.
Нархлар “Геодезия ва топография ишлари учун ягона ишлаб чиқариш
(вақт) нормалари. I-қисм. Дала ишлари.; II-қисм. Камерал ишлари”
(Т.Ўзгеодезкадастр, 2004 й.) асосида ишлаб чиқилган.
Тўпламда геодезик, топографик ва картографик ишлар нархлари
сўмда, ҳар бир иш жараёнининг ўлчов бирлигида (пункт, км, кв.км.,
номенкулатура варағи, план ва ҳоказоларда берилган.). Нархлар 10%
фойда режалаштирилган ҳолда ҳисобланган.
Ҳар бир иш жараёнлари бўйича мутахассис ва ишчиларнинг иш ҳақи
нормативлари, меҳнат сарфлари берилган. “Иш ҳақи” нормативи
мутахассис ва ишчиларнинг асосий ва қўшимча маошларини ўз ичига
олган.
Нархлар, иш ҳақи нормативлари ва меҳнат сарфи ўз ичига геодезик,
топографик ва картографик ишларга кетган тўғри харажатларни олган,
уларга ташкилий-тугатиш тадбирлари харажатлари ва
давр харажатлари
кирмайди.
“Ергеодезкадастр”
давлат
қўмитаси
томонидан
(ҳозирда
“Давергеодезиякадастр”)
ташкилий-тугатиш
тадбирлари
асосий
харажатлардан 5% миқдорда ҳисобланиши белгиланган. Давр
харажатлари ташкилий-тугатиш тадбирлари харажатлари йиғиндисидан
фоиз сифатида ҳисобланади ва у “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси
томонидан тасдиқланади. Ҳозирги кунда 33% гача рухсат этилган.
Асосий харажатларга ташкилий-тугатиш тадбирлари харажатлари ва
давр харажатлари киритилгач, маҳсулотнинг якуний баҳоси ҳосил бўлади.
Геодезик, топографик ва картографик ишлари монопол хизматлар
туркумига кирганлиги учун нархлар вилоят молия бошқармаси томонидан
декларация қилинади ва уларни асоссиз ошиши вилоят монополия
бошқармаси томонидан назорат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: