Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Қурилиш материаллари сифатини
бошқариш тизими ва уни тахлили 
Суюнова Я. М.– СамДАҚИ , “Қурилишда менежмент” кафедраси катта 
ўкитувчиси 
Рахманова Ф.М. - СамДАҚИ , “Қурилишда менежмент” кафедраси катта 
ўкитувчиси 
Гиясов У.Б. – СамДАҚИ, КМЭваУБ кафедраси ассистенти 
 
Республикамизда фаолият курсатаётган курилиш корхоналарида ва 
саноат корхоналарида махсулот сифатини оширишга охирги пайтда катта 
эътибор берилмокда, айникса курилиш ташкилотлари тендерларда катнашиб, 
ракобатда ютиб чикиши учун албатта асосий курсатгичларидан бири, биринчи 
уринда сифатли махсулот етказиб беришидир.


186 
Хозирги кунда хам махсулот сифати талаб даражасида эмас, айникса бу 
уй-жой курилишига тўгридан-тўгри боглик. Хозирги пайтда хам 20-30% 
бинолар нуксонлар билан ишга туширилмокда. Курилиш хом-ашё, ярим 
фабрикатлар, конструкциялар ва материалларни талаб килади. Аммо бу 
материалларнинг сифати хам талаб даражасида эмас. 
Заводлар ишлаб чикараётган махсулот анча камчиликларга эга, 
нуксонлари куп, баъзан заводларда нуксонларни йўқотиш учун ишчилар 
асосий ишидан воз кечиб ремонт (таъмирлаш) билан шугулланишига тўгри 
келади, Шунинг учун харажатлар 1-3% ошиши, иш хаки фонди 2% гача зарар 
куришига олиб келмокда. 
Охирги йилларда махсулот сифатини ошиш муаммолари сифатини 
бахолаш, аттестация килиш, назорат этиш ва курилишда сифатни бошкариш 
тизимини жорий этиш сохасида менежмент кафедраси ўкитувчи ходимлари ва 
талабалари илмий тадкикот ишларни олиб боришмокда. Бу сохада кафедра 
катта тажриба тўпланган. 
Талабалар билан хамкорликда утказилган тахлиллар шуни курсатадики, 
хозирги пайтда хар бир ташкилот сифатни бошкариш тизими деб бу тизимни 
алохида элементларини ўзида жорий килишмокда, тўлик тизимини жорий этишга 
хали анча иш килиш лозим. 
Курилиш индустрияси заводларида сифатни бошкариш тизимини 
ишлатишда хар бир операцияни (технологик жараённи) назорат килиш хар 
туркум махсулотдан айримларини (сайлаб олиб) назорат килиш билан 
алмаштирилган. Бу эса назоратни тезкорлигини, самарасини пасайтиради
ишдаги хато ва камчиликлар кейинги боскичга утиб кетиши учун шароит 
яратилади, нуксон ва камчиликлар вактида бартараф этилмайди, бу эса нуксонни 
баъзан тугрилаш кийинлигига, хатто иктисодий жихатдан максадга мос 
келмаслиги олиб келади, яъни брак бўлишига олиб келади.
Бу камчиликларни тугатиш ва сифатни бошкариш тизимини оддий ва кўп 
мехнат талаб килмайдиган комплекс тизимни яратиш максадга мувофик бўлар 
эди. Яратилган тизим иктисодий, ташкилий, техник, ижтимоий чора-тадбирлар 
ишлаб чикиш оркали технологик жараёнга яхши таъсир утказиши
нуксонларни пайдо киладиган сабаб ва омилларга узининг таъсирини утказа 
олиш кобилиятига эга бўлиши керак. 
Кузатишлар ва махсус статистик манбааларни урганиш оркали маълум 
бўлдики, кўпгина темир-бетон конструкциялари заводларида жорий килинган 
сифатни бошкариш тизими ва хизмати асосан қуйидаги вазифаларни бажариш 
билан банд, яъни -техник назорат ва махсулот сифатини бахолаш, тахлил килиш ва 
сифатни режалаштириш, лаборатория назоратини утказиш. 
Биз кўриб чиккан ва фаолиятини урганган заводларда, жумладан "Темир-
бетон" акционерлик корхонасида хам сифатни бошкариш тизиимни тўликсиз, 
айрим элементлари жорий килинган, бу система асосан ахборот тўплаш 
характерига эга, ишлаб чикариш жараёнларига ўз таъсирини утказиш кобилияти 
жуда паст. 
Бу заводларда техник назорат булими ходимлари сифатни назорат килиб 
боришади, аммо уларнинг сони етарли эмас, иш хажми катта, иш вактини катта 
қисми хар хил журналлар ва хужжатларни тўлдиришга сарф бўлади, асосий 


187 
иши, яъни хар бир махсулотни сифати пайдо бўлиш жараёнини кузатишга вакти 
бўлмайди, 
кўпчилик 
тахлил 
қилинган, 
кузатилган 
ишлаб 
чикариш 
корхоналарида хатто йукорида айтиб утилган ишлар хам йулга қўйилмаган. 
Шу, юқоридаги айтилганлардан хулоса килиб айтиш мумкинки ушбу ишда 
завод махсулотини сифатини таъминлайдиган, тезкор, оператив, амалий 
ечимлар берадиган бошқариш тизимини яратиш буйича услубий курсатмалар 
ишлаб чикиш ва тафсияномалар бериш максадга мувофиқ бўлар эди. 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish