Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Банк маркетингини ўзига хос хусусиятлари, мақсади ва 
вазифалари 
Мирзаев З.А., Алиева Н.Б. (СамДАҚИ) 
 
Аннотация 
Мақолада, банк маркетингининг мақсади, вазифалари, хусусиятлари ва 
тамойиллари илмий асосда ёритилиб берилган. 
В статье на научной основе освещены цели, задачи, особенности и 
принципы банковского маркетинга. 
The article focuses on the goals, tasks, features and principles of banking 
marketing. 


172 
Калитли сўзлар: 
банк маркетинги, бозор иқтисодиёти, тижорат 
банклари, стратегия. 
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти модернизациялаш, таркибий 
ўзгаришлар ва инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш миллий 
банк тизимини ривожлантишини таъминлашнинг замонавий усулларидан 
фойдаланишини тақоза этмоқда. Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида 
банклар хизматларига бўлган талаблар ортиб боради. Шу сабабли банклар 
ўзларининг ривожланиш стратегияларида мижозларнинг талабларини тўла 
даражада қондириш учун янги банк хизматлари ва маҳсулотларини ишлаб 
чиқиш ҳамда уларни доимий равишда реклама қилиб боришлари талаб 
этилади. Банк маркетингини ўзига хос хусусиятига кўра маркетингнинг 
алохида соҳаси деб ҳисоблаш мумкин. Бу аниқ ижтимоий-сиёсий ва 
иқтисодий вазият билан белгиланадиган банк фаолиятининг ташқи ва ички 
ғояси стратегияси, тактикаси ва сиёсатидир. Кредит ташкилотларининг 
универсаллашуви шароитида банк маркетинги шуни аниқ технологик 
усуллар билан банк хизматчилари янгича фикрлашнинг бирикуви сифатида 
намоён бўлади. Тижорат банклари бошқарувига маркетинг киритилиши банк 
фаолияти стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқишнинг асосий мезонларини 
тизимлаштиришни ҳамда бозорни ўрганиш ва ривожлантиришнинг аниқ 
чораларини белгилашни бошлаб берди. Маркетинг жорий қилиниши банк 
фаолияти 
даромадлилиги 
ортиши 
ва 
таваккалчилиги 
камайишига 
кўмаклашади. Банк маркетинги зарурияти шундан иборатки, у кредит 
ташкилотининг бутун фаолияти бозорда ривожланаётган жараёнларга 
мослигини 
сақлаб 
турадиган 
механизмдир. 
Банк 
маркетингининг 
мақсадларидан яна бири янги мижозларни доимий тарзда жалб қилишдир. 
Аниқ амалиётларни бажариш учун банкка мурожат қилаётган жисмоний ва 
юридик шахслар ҳар доим тўлдирувчи ёки қўшимча хизматларнинг 
эҳтимолли харидорлари сифатида иштирок этадилар. Масалан, мижоз 
банкдан чет эл валютасини олаётган бўлса, унга хорижга саёҳат чоғида 
бахтсиз ҳодисалардан суғурталашни таклиф этиш мумкин. Маркетинг 
фаолияти доирасида муаммонинг иккинчи томони янги маҳсулотларни 
ишлаб чиқиш ва силжитиш натижасида банк кўтарадиган харажатларнинг 
ҳажми ҳам жуда муҳимдир. Чунки, банк ниҳоятда қимматли ресурсларни 
тасарруф қилади, уларни бозорнинг энг фойдали талаб юқори ҳамда хизмат 
кўрсатиш бўйича харажатлар нисбатан камроқ бўлган сегментларида 
ишлатиш лозимдир. Банк маркетинги нақд пулсиз ҳисоб-китобларни 
такомиллаштириш 
ва 
тезлаштириш 
ҳисобида 
пул 
муомаласини 
жадаллаштиришга қаратилган бўлиши лозим. Нафақат омонатчилар сафини 
кенгайтириш, балки уларга хизмат кўрсатиш сифатини доимий яхшилашга 
ҳам қаратилган интеграцияланган маркетинг тобора афзаллик касб этиб 
бормоқда. Банк соҳасидаги маркетингнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири 
шундаки, тижорат банклари нафақат омонатларни жалб қилишда, балки 
юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаш ёрдамида жалб этилган 
маблағлардан фойдаланишдан ҳам манфаатдордир. Бу эса омонатчилар 
билан муносабатлар соҳасида ҳам, корхоналар,ташкилотлар ҳамда аҳолига 


173 
қарз бериш шаклида амалга ошириладиган кредит қуйилмалари соҳасида ҳам 
маркетингни комплекс ривожлантириш заруриятини келтириб чиқаради [1]. 
Банк маркетингининг асосий вазифалари эса қуйдагилардан иборатдир: 
- пул бозорининг доимий ўзгариб бориши шароитида фаолиятнинг 
рентабеллигини таъминлаш; 
- кредиторлар ва омонатчиларнинг манфаатларига хизмат қилиш, 
банкнинг ижтимоий имиджини ушлаб туриш мақсадида ликвидлигини 
кафолатлаш; 
- кўрсатилаётган хизматларнинг ҳажми, тузилмаси ва сифати бўйича 
мижозларнинг талабларини максимал даражада қондириш; 
- кредит ташкилотлири, жамоасининг иқтисодий,ташкилий ва 
ижтимоий муаммоларини комплекс ҳал этиш ва бошқалар. 
Шу вазифаларга боғлиқ равишда банк маркетинги юксак миқдорий, 
сифат ва ижтимоий кўрсаткичларга, банк томонидан амалга оширилаётган 
амалиёт ва хизматлар ҳажмига, даромадлар ва харажатлар кўрсаткичларига, 
маблағлар айланмаси тезлигига, амалиётларни бажаришда харажатларнинг 
паст бўлишига, ҳужжатларни қайта ишлаш муддатларига, кўрсатилаётган 
хизматларнинг ҳажми, тузилмаси ва сифати бўйича мижозларнинг 
талабларини юқори даражада қондиришга, махфий ахборотларни сир 
сақлашни таъминлашга қаратилган бўлади. Ижтимоий кўрсаткичлар 
қаторида банк ходимларининг профессионал тайёргарлиги, уларнинг 
меҳнатга муносабати ҳам муҳим ҳисобланади. Бозорда маркетинг 
тадқиқотлари банк янгиликларини тақдим этиш жараёнида муҳим босқич 
ҳисобланади. 
Бундай 
тадқиқотлардан 
мақсад 
банк 
томонидан 
ўз 
маҳсулотларини мижозларнинг эҳтиёж ва талабларига мослаштириш йўли 
билан аниқ бозорда ёки унинг сегментида рақобатли позицияларни эгаллаш 
имкониятларини аниқлашдан иборатдир. Тадқиқотлар хизматга бўлган 
истеъмолчининг талабини аниқлашдан бошланиб, ушбу бозорни комплекс 
таҳлил қилиш билан якунланади [2]. 
Тижорат банклари маркетинг доирасида қуйдаги тамойиллар асосида 
фаолият олиб боришлари мақсадга мувофиқ ҳисобланади: 
- барча банк ходимлари ҳажми ҳаракатларининг аниқ бозор 
мақсадларига эришишга йўналганлиги тамойили; 

маркетинг 
фаолият 
юритиш 
жараёнининг 
комплекслилик 
(режалаштириш, таҳлил,тартибга солиш ва назорат) тамойили; 
- маркетингни жорий ва истиқболли режалаштиришнинг бирлиги 
тамойили; 
Хулоса қилиб айтганда, банк маркетингини асосий мақсади, банк 
хизматлари фаолиятини таҳлил қилиш ва асосда унинг фаолиятига маркетинг 
тамойилларини жорий этиш масалаларини ўрганишдан ва тавсиялар ишлаб 
чиқишдан иборатдир. Асосий вазифалари эса банк хизматларининг ўзига хос 
хусусиятлари, шунингдек банк маркетингининг моҳияти, аҳамияти, 
функциялари, тамойилларини ёритиш. 
Адабиётлар рўйхати 
1.Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Фуқароларнинг 
банклардаги 
омонатларини ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида” ги қонуни, 2002 йил. 


174 
2.Афанасьев, М.П. Маркетинг: стратегия и тактика развития фирмы: 
учебник/ М.П. Афанасьев – М.: Издательский центр «Книга», 2010. – 304 с. 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish