77
тенология сценарийси олдиндан маълум бўлиб, уни талабаларга тушунтириш
ва кўникма ҳосил қилиш зарур. Интерфаол ўйинлар ўз номи билан ўйин
бўлиб, талабалар бир оз ўзларини эркин тутиб, дарсда шовқин қилишларига
сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун таълим – тарбия жараѐнини ташкил
қилишга алоҳида эътибор берилади.
Жорий назорат қисми ҳам муҳим бўлиб, унинг асосий қисмини
мавзуни ҳал қилиш жараѐнида оладилар, интерфаол усулларда қатнашиш
уларга қўшимча бал олиш имконини беради ва талабалар унда фаол иштирок
этиб, дарс давомида билмаган
саволларининг жавобини билиб, ўрганиб
олишга ҳаракат қиладилар.
Интерфаол ўйинларни бутун дарс жараѐнида ѐки дарсни мустаҳкамлаш
ва мавзу учун сарфланган дарс вақтида қандай унумга эга бўлинганлигини
аниқлаш, юқорида санаб ўтилган хислатларни талаба ўзида жам қила билиши
учун имконият яратади. Шундай усуллардан бири «Кучли ҳалқа» усулидир.
Бу усулни қўллашда гуруҳ талабалари гўѐ бирҳалқага тизиладилар, улар
олдиндан тузиб қўйилган саволларга қисқа ва лўнда жавоблар билан фикр
билдирадилар.
Талабалар бундай шароитда қисман тараддудланиб қоладилар
ва бироз
аниқ жавоб беришга қийналадилар, аммо, бу усул қайта – қайта
қўлланилганда уларда кўникма ҳосил бўлади ва берилган саволнинг ечимини
тезда топа оладилар. Бунда талаба ва ўқитувчи ўртасида тескари алоқа
боғланади. Тескари алоқа бу кўзланган бирор мақсадга эришилдими йўқми,
шу тўғрисидаги ахборотни қўлга киритишдир. Бевосита боғланадиган
тескари алоқа таълим самарадорлигини оширади: ўқувчи материални яхши
ўзлаштириб олиши учун дарҳол рағбатлантирилади. Бу усулда талаба хатога
йўл қўйишга «хаққи йўқ», акс холда у ҳалқадан четлаштирилади ва
ечилмаган муаммони ундан кейинги талаба ечади. Ҳалка эса тораяди.
Саволлар енгилдан-оғирга тартибида тузлиган бўлиб,
турлича
ўзлаштириш қобилиятига эга бўлган талабаларнинг барчаси ўзларини
синашга муваффақ бўладилар. Бундан ташқари нотўғри тушунчалар кейинги
хатолар манбаи бўлиб қолмайди. Бу усул мавзу бўйича барча саволлар кўриб
чиқилгандан сўнг ўтказилганда барча талабалар билганларини такрорлаб
оладилар ва уйда маълум бир саволларга ечим топа олмаган бўлса, мавзу ҳал
қилинганда уларнинг жавобини билиб олади ва интерфаол усул ўтказилганда
шу саволнинг жавобини аниқ айта олади.
Дарс жараѐнида фақат оддий сўровлардан иборат бўлмай, асосий
қисмидан савол жавоб ўтказилиб, кейин маълум вақт тарқатма
материаллардан
фойдаланиб, ундан сўнг интерфаол ўйинлар қўлланилса,
талабалар бир хилликдан толиқиб қолмайдилар ва дарс давомида янги
давонларни ошиб боришга шай турадилар...). Турли ўқитиш услублари ва
технологияларини бир вақтда қўллаш услубларнинг
технологиядан жой
олишига, баъзан технологияларни услублардан жой олишига сабаб бўлади.
Интерфаол усул дарс ниҳоясида бироз толиқиш сезган талабаларга ўйин
тариқасида мавзуни мустаҳкамлаш ва билимларни яна бир марта синаб
олишга имкон яратади. Саволлар таркибига мавзуда кўриб чиқилган
78
саволларнинг турли кўринишлари ва муаммоли фикр юритишга ундовчи
саволлар киритилади.
Педагогик технологиялар педагогик жараѐннинг бир йўналиши бўлиб,
ўқитувчи ва ўқувчи орасида ўқув жараѐнини ташкил қилишни қулай шароит
яратиш учун ташкил этилган ва олиб бориш
усуллари олдиндан маълум
бўлган режадир. Педагогик технологиянинг бундай таърифини М.В.Монахов
келтирган.
Педагогик технологияларини дарсларда қўллашда дарсга ажратилган
вақтни, мавзунинг бирор технологияга боғлаш имконини олдиндан кўриб
чиқиш ва вазиятли масала ҳамда тестларда такрорийлик кузатилмаслигини
эътиборга олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: