I Қ И С М
В А Л Е О Л О Г И Я Ф А Н И Ҳ А Қ И Д А
В А Л Е О Л О Г И Я А С О С Л А Р И Ф А Н И Н И Н Г Б О Ш Л А Н И Ш И ВА
Т А РИ Х И
Гипппократ ва Абу Али ибн Сино ўз
даврида касаллик ва
саломатликдан бошқа яна ўтиш даврини “Учинчи ҳолат” деб аташган.
И.И.Мечников эса Табиатшунослик ва шифокорлар сеъздида (1889)
“Организмнинг даволовчи кучи” ҳақида сўзлаган.
Абу Али ибн Сино ЮООйил олдин “Соглом кишиларнинг соғлиги”
тўғрисида асар ёзган ва унинг аҳамияти ҳозирги кунда ҳам нафақат
сақланиб қолган, балки “энг муҳим ва энг долзарб” масала деб, дунё
олимлари томонидан тан олинмокда.
С.М.Павленко (Ростов) ва С.Ф.Олейник (Львов)лар саломатлик
механизми ва унга таъсир этиш усулллари ҳақида гапиришган, ҳамда
ушбу фикрлар XX асрнинг 60-йиллари охирида “Саналогия”
атамасини
вужудга келтиришди. Аммо бундай қарашлар 20 йилдан кўп давр ичида
бутунлай эсдан чиқарилди. Н.М.Амосов ўзининг “Саломатлик ҳақида
ўйлар” номли китобида (1978) “Саломатликнинг салмоги” атамаси яъни
организмнинг заҳирадаги курашувчи имконияти тўғрисидаги
фикрни
айтди.
И.И.Брехман (Владивосток) 1987 йилда “Валеологияга муқаддима -
саломатлик
хақидаги
фан”
номли
монографиясини
чоп
эттириб,
валеология фанининг асосчиси бўлиб қолди. Сўнгра ушбу фаннинг
маркази Киев бўлди ва биринчи бўлиб, спорт соҳасидаги табобат
йўналишида шахснинг соғлиғига
соматик баҳо
бериш
моделини
Г.А.Апанасенко томонидан яратилди (1985). 1989 йилда биринчи бўлиб,
физиология
кафедрасида, профессор В.П.Куликов (Барнаул) яратилган
ўқув қўлланма асосида маъруза ўқиди. 80-нчи йилларнинг охирида эса
Ю .П.Лисицин бир неча мақолалари билан “Саналогия” атамасини
“тирилтирди”. Уларнинг мазмуни “Ҳаёт мазмуни”дан иборат эди. 1992
йилда Киевдаги шифокорлар Малакасини
ошириш институтида спорт
медицинаси
ва
саналогия
кафедраси
очилиб,
кафедра
мудири
Г.Л.Апанасенко бўлган ва у дунё бўйича биринчи санолог ҳисобланган.
Г.Л.Апанасенко «Валеология масалалари» ҳақида қуйидаги фикрларни
баён этди.
Академик И.И.Брехман организмнинг ташқи салбий таъсиротларга
нисбатан курашиш механизмини ўрганиб, унда қарши
курашиш хусусияти
борлигини исботлаб, “адаптация” мавжудлигини қайд этди. У айрим
биологик фаол модцаларнинг соғлом организмга
ижобий таъсир этиши
www.ziyouz.com kutubxonasi
мумкинлигини ўрганиб, фармакология фанига янги йўналиш яратди ва
“фармакосанация” (соглом кишилар учун дори-дармон) атамасини асослади
ва бу “Валеология” фанига \а м асос бўлди. Соғлиқни сақлаш ва
мустаҳкамлаш учун асос солди. Овқат модцаларини
дори-дармонлар ва
бошқа воситалар билан бойитиш фикрлари ҳам юзага келди.
Ю венал “Соғлом танда соғ ақл-энг улуғ неъмат” деган бўлса,
С.М.Павленко ва С.Ф.Олейниклар “Саногеноз” (организмнинг динамик,
комплекс мослашиш механизми) таълимотини яратишди яъни фавқулодда
ҳолатларга
қарши
организмнинг
курашиши,
ўзини-ўзи
тиклаши
механизми тушунчасини ўртага ташлашди.
В.П. Казначеев фикрича, агарда валеологияга аҳамият берилмас экан
Россия аҳолиси 21-асрнинг ўрталарига келиб 2-баробарга камайиши
мумкин деган фикрни айтган экан.
Do'stlaringiz bilan baham: