Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 467,71 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana29.04.2022
Hajmi467,71 Kb.
#592356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
qang va davon davlati tarixiga oid moddij manbalar (1)

таминланган.
Фақат Чуст маконида қазиб олинган бир мозорда скелет бош суяги яқинида 
битта гулли сопол коса топилди. Чуст маданияти ёдгорликларида баъзан ёш 
болаларни сопол идишларга солиб кумиш одати учраб 
туради.
Чуст 
мададиятида металл билан боғлиқ хунармандчилик яхши ривожланган. 
Масалан, Чуст маконини қазиш вақтида 80 дан ортик, Далварзинтепада эса 
60 
та 
металл 
предметлар 
топилган. 
Металл 
билан 
боғлиқ 
хунармандчиликиинг ривожи хақида гап кетганда Чуст ва Далварзинтепа 
ёдгорликларидан топилган тош қолипларни xам курсатиш мумкин. Бу 
қолипларда ойна, ўроқ, пичоқ бигизлар қўйилган. Металл эса сопол 


идишларда — эритлган. Чуст маданияти ёдгорликларининг юкори 
қатламидан бронзадан қилинган асбоб-ускуналардан ташқари темирдан 
ишланган пичоқ топилган. Едгорликларда темир шлаклари куплаб учрайди. 
Чуст ва Далварзинтепани қазиш вақтида от узангилари ва сулиғи,ойна,
билагузук, халқа ва қармоқлар, икки парракли бронза пайконлари топилди. 
Чуст мадаyияти ёдгорликларида тошдан мехнат қуроллари ясащ
давом этади. Масалан, биргина Далварзинтепани қазиш вактида 1500 га
яқин тош куроллар топилган. Тош қуроллар орасида қум-тошдан
ясалган 
ўроқсимон 
пичоклар 
ясаш 
алохида 
диққатга 
сазовордир. 
Далварзинтепада 400 га яқин ана шундай тош пичоқлартопилган.Суякдан 
қурол ясаш кенг йўлга қўйилган. Суякдан тароқ, моки, бигиз, урчук, ва 
бошқа буюмлар ишланган. Суякдан ясалгап буюмлар орасида кўй, эчки 
ошиқларинихоятда кўп. Уларга тегишли чуқурчалар ясаб, чукурчаларга 
бронза қуйилган. Ошикларнинг деярли кўпчилиги жуда силлик устки қисми 
тўк кизил тусда ва уларга берилган пардоз туфайли ошиклар товланиб 
туради. Бу эса қумор ўйинидан далолат беради. Чуст маданиятида 
хунармандчилйкиинг кенг ривожланган сохаси кулолчилик эди. Лекин сопол 
ищлаб чикаришда хали кулолчилик дастгохидан фойдаланишга утилмаган. 
Идишлар 
қўлда 
ясалган. 
Демак, 
чустликлар 
кулолчилик 
чархини 
билмаганлар.Чуст маданияти ахолисининг хужалиги сунъий суғоришга 
асосланган дехқончилик эди. Иккинчи уринда чорвачилик турган. 
Хужаликда хонаки от, корамол сақланган. Дехдончилик экинларидан буғдой, 
арпа, тарик экилган. Чустликларнинг ғаллалари, юкорида таъкидлганидек, 
ерга ўйиб ишланган ураларда сақланган. Хар бир ўрада 200 кг дан то 2 
тоннагача ғалла сақлаш мумкин бўлган. Дехқончилик ишларида, ер 
хайдашда, 
экин-тикинларни 
янчишда 
хайвонлардан 
фойдаланилган. 
Масалан, қадимги Фарғонанинг хозирги Қиргизистон худудига кирган 
Соймалитош коя суратларида қўшга қўшилган хўкизларнинг тасвири бор. Бу 
суратлар Чуст маданияти даврига оиддир.Чуст ахолиси хаётида 
хунармандчиликнииг тўқимачилик йуналиши юксак даражада ривожланган. 


Чуст маданияти ёдгорликларини казиш вактида тўқимачилик дастгохига 
тегишли урчуқ, тошлар, моки ва суяк тароқлар кўплаб топилган.Шундай 
килиб, милоддан аввалги II минг йилликнинг охири ва I минг йилликнинг 
бошларида Фарғона водийсида Чуст маданияти мисолида қадимги 
дехдончилик маданияти - таркиб топганини кўрамиз. Бу маданиятнинг келиб 
чикиш масаласи борасида олимлар орасида давом этаётган илмий 
мунозаралар хали ўз нихоясига етгани ёқ. Бу маданият ижодкорларининг 
турмуш тарзи Жанубий Узбекистон худудларида топиб урганилган 
Сополлитепа маданияти ижодкорларидан маданий ва хужалик тараққиёти 
жихатдан минг йиллар орқада бўлган. Бу маданият ахолиси Урта Осиёнинг 
туб ерли халқи бўлиб, улар жисмоний тузилиш ва aнтропологик тип 
жихатдановруполиклар типига мансуб эди. Улариинг ижтимоий тузуми 
ибтидоий жамоа тузумининг охирги босқичи ва унинг емирилиш даври 
билан тавсифланади. Чуст маданиятидан сўнг қадимги Фарғонада уларнинг 
ворислари сифатида Элатан маданйяти шаклланади. Элатан маданияти 
қадимги Фарғонанинг илк темир даврига оид маданий мероси бўлиб, унинг 
йил санаси милоддан аввалги VII— V асрлар билан белгиланган. 
Кадимги Фарғонанинг Чуст маданияти типидаги жамоа излари 
ЖанубийСўғдиёнанинг бош шаҳри Ерқўргон шаҳри харобасинг пастки 
катламида ҳам учрайдй. Ерқўрғондан топилган кулолчилик чархида ясалган 
сополларнинг йил санаси археологлар томоиидан милоддан аввалги VIII—
VII асрлар билан белгиланган. Чуст типидаги сополлар эса ана шу қатлам 
остидан чиққан. Демак, Ерқўрғонда топилган Чуст маданияти типидагп 
сопол парчаларини милоддан аввалги IX —VIII аорларга тегишли деб хулоса 
чикариш мумкин.Чуст типидаги сополлар ҳозирги кунда қадимги Кеш 
вилоятида, яъни ҳозирги Шаҳрисабз тумани худудида ҳам топилгап. 
Археологлар Кеш вилоятининг Тўрткўлтепа деб номланган ёдгорлигида 
казишмалар олиб борар экан, бу ёдгорликпинг юкори қатлами илк феодал 
даврига оид бўлиб, уиипг қуйи — пастки қатлами Чуст маданияти типидаги 
ибтидоий жамоаларнинг қишлоғи эканлиги аникланди. By фактлар қадимги 


Сўғдиёна марказий ва жанубий вилоятларииипг сўнги бронза давридан илк 
деҳкрнчилик маданияти ҳудларига айланганлигини тасдиқлайди. Ана шу 
ёдгорликларни 
бизгача 
қолдирган 
қадимги 
бободеҳқонларимизнинг 
фаолияти туфайли Сўғдиёна милоддан аввалги I минг йилликпинг ўрталарига 
келиб суниий суғоришга асосланган йирик деҳқончилик марказига 
айланди.Қадимги Фарғонанинг Чуст маданияти типидаги ибтидоий жамоа 
излари Ўзбекистоннинг жанубий вилоятч бўлган Сурхондарё ҳудудида — 
қадимги Бактряда ҳам топиб ўрганилган. Шу даврга оид ёдгорлик илк бор ар-
хеолог Л.И.Албаум томонидан Музрабод чўлидаги Кучуктепада топилди. 
Кейинрок Кучуктепа типидаги макон харобалари Шурчи туманининг 
Миршоди кишлоғида, Бандихондаги Майдатепада, Бўйрачи—1 ва Буйрачи—
2 маконларида, Кизилча—6 ёдгорлигида топиб ўрганилган.Юқорида номлари 
зикр атилган ёдгорликлар Жанубий Ўзбекистоннинг сўнгги бронза даврида 
ташкил топгап учта (Шеробод, Бандихон ва Шўрчи) қадимги деҳқончилик 
марказларида жойлашган бўлиб, бу ўлкада деҳқончилик воҳалари аллақачон 
шаклланган. Қадимги Бақтрия милоддан аввалги II минг йилликнинг 
биринчи ярмиданоқ қадимги Шарқ цивилизацияси тизимига кирган, Шунинг 
учун ҳам Бўйрачи— 1, Бўйрачи—2, Жарқўтонёдгорликларда Чуст типидаги 
археологик ашёвий далиллар шу ёдгорликларнинг юқори қатламида 
учрайди.Бироқ қадимги Бақтрияда Чуст типидаги маданият кенг томир отиб 
кетмади. Бу ўлка халқи ўзининг кадимги илғор маданий дунёси билан 
жамият тараққиётининг келажак истиқболини белгилаб берди. Ҳатто 
милоддан юввалги I минг йилликнинг бошларида бу ўлкага Чуст тиипидаги 
маданият ворислари кириб келганда ҳам келгиндилар туб аҳоли маданияти 
билан ҳисоблашишга мажбур бўлди ва унинг карига сингиб кетди. Биз бу 
манзараниқадимги Бақтрия подшолиги давридаги (милоддан иввалги VIII — 
VII асрлар) маданиятдан яхши биламиз. Яна шуни такидламоқ керакки, 
милоддан аввалгиII минг йилликнинг охири ва I минг йилликнинг 
бошларида қадимги Бақтриядаги иқтисодий ва маданий ҳаёт шу (даврдаги 
қадимти Фарғона ва Сўғдиёнадан тубдан фарк қилар эди. Агар чустликлар 


ватўрткўлтепаликлар ўз бобокалонлари ананаларига кўра чайла ва ярим 
йертўла типидаги кулбаларда яшаган бўлсалар, қадимги Бадтрияда
Кучуктепа, Майдатеиада, Бўйрачи ва Кизилчада аҳоли ғишт ва пахсадан 
қурилган уйларда истиқомат қиларди. Ҳунармандчиликнинг тўқимачилик, 
бронза, металл билан боғлиқ бўлган ва кулолчилик соҳалари юксак 
ривожланган эди. Келгиндиларнинг ўзлари билан олиб келган қўпол ва мўрт, 
сиртига ангоб бериб рангли нақш босилган сопол ишлаб чикариш усули бу 
ўлкада тезда ўз умрини тугатди. Унинг ўрнини аввалгидек кулолчилик 
чархида ишланган сопол идишлар ишлаб чикарищ технологияси эгаллади. 
Қумтошдан ўроқсимон пичоқлар ясаш ҳам бу ўлкада ривож топмади. 
Шунинг учун Чуст маданиятига хос анъанавий мерос тезда ўз ўрнини 
иқтисодий ва маданий тараққиётда уларга нисбатан анча йуқори турган ҳаёт 
тарзига бўшатиб берди.Чуст маданиятига хос моддий ва маданий 
ёдгорликларининг қадимги Шарқ цивилизацияси марказларидан бирибўлган 
Бақтрияда пайдо бўлиши ўша замон этник жараёнига ҳам ўз тасирини 
кўрсатди. Бу ибтидоий жамоа тартиб қоидаларининг бузилишига, унинг 
ўрнида синфий жамият талабига жавоб берувчи янги жамият бошқарув 
тизимининг келиб чиқишига олиб келди. 



Download 467,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish