Калит сўзлар: саноат, саноат инқилоби, оғир саноат, саноат
корхонаси, саноат тармоқлари, қўшма корхоналар, саноат ишлаб
чиқариши.
Инсон ўз ҳаётий фаолияти давомида эҳтиёжи учун керакли бўлган
барча моддий бойликларни табиатдан олади. Инсон табиат билан
чамбарчас боғланган, фан
-
техника ривожланиши билан инсоният
меҳнат
қуроллари ҳам такомиллашиб борган. Натижада инсон ўзини ўраб турган
табиатни ўзгартириб, ўзига хос муҳит яратган. Жамиятнинг табиатга
таъсири ибтидоий жамоа даврида сезиларли таъсир этмаган, инсонлар
фақат табиат берган неъматлардан фойдаланиб ҳаёт кечирган, даврлар
ўтиши, инсоният онгининг ўсиши давомида жамият ўз моддий ва
маънавий эҳтиёжларини қондириш, турмуш тарзини яхшилаш мақсадида
доимий шуғулланиб келган қишлоқ хўжалигидан самаралироқ саноатни
ривожлантира бошлади.
Саноат деб хомашё, материал, ёқилғи ва бошқа маҳсулотлар ишлаб
чиқарувчи ёки аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналар (завод, фабрика,
кон, шахта, электр станция, ферма ва бошқалар) мажмуасига айтилади.
Саноат иқтисодиётнинг муҳим соҳасидир.
192
Саноат
–
иқтисодиёт ишлаб чиқарувчи кучларининг
тараққиёт
даражасига таъсир кўрсатувчи етакчи тармоғи. Саноатнинг ўзи учун ҳамда
иқтисодиётнинг
бошқа соҳалари учун меҳнат қуроллари ва бошқа
маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек хомашё, ёқилғи қазиб олиш,
энергия ишлаб чиқариш, ёғоч тайёрлаш, саноатда ёки қишлоқ хўжалигида
олинган маҳсулотларга ишлов бериш ва уларни қайта ишлаш билан банд
корхоналар мажмуи. Саноат кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг
асосини ташкил этади ва индустриал ўсишни таъминлайди.
Саноат ижтимоий ишлаб чиқаришнинг мустақил тармоғи сифатида
вужудга келиши ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб
чиқиши ва йирик меҳнат тақсимоти билан боғлиқ. Саноат
Ғарбий
Европа
мамлакатларида
XIV-
XV асрларда пайдо бўлди ва кооперация,
манифактура ва йирик машина индустрияси босқичларини босиб ўтди.
XVIII аср охири XIX бошларида мануфактурадан машина индустриясига
ўтиш дастлаб Англияда, кейинроқ бошқа Европа мамлакатларида саноат
инқилоби номини олди. Россия ва бошқа айрим мамлакатларда саноат
XVIII асрда
мануфактура кўринишида ривожланди, XIX асрнинг иккинчи
ярмидан машина индустрияси тараққий этди.
Ўзбекистон ҳудудида саноат тараққиёти илдизини
узоқ тарихга эга
бўлган ҳунармандчилик ташкил этади. Тошкент,
Самарқанд, Андижон
,
Қўқон, Марғилон, Наманган каби шаҳарларда майда ҳунармандчилик
ривож топган. Ўзбекистонда чин маънодаги саноатнинг пайдо бўлиши XIX
асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Ўрта Осиёга Чор Россияси капитали
кириб келди ва хомашёга бирламчи ишлов берадиган саноат тармоқлари
пайдо бўлди
.
Ўзбекистонда саноат Россия саноати ва иқтисодиёти билан
боғлиқ ҳолда ривожланди.
1913 йилда Ўзбекистон ҳудудида ЯММ ишлаб чиқаришда оғир
саноатнинг улуши 2%ни, металл ишлаш 1%ни, енгил саноат 0,8%ни, озиқ
-
овқат саноати 14%ни ташкил этган эди. Кейинги
салкам 100 йил давомида
Ўзбекистон саноатида электроэнергетика, газ, нефть, кўмир, металлургия,
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, пахта тозалаш, автомобилсозлик, кимё,
цемент, қурилиш материаллари, тиббиёт, ёғ
-
мой, тўқимачилик,
тикувчилик, озиқ
-
овқат ва бошқа саноат тармоқлари
шаклланди. ХХ
асрнинг 20
-
йилларидан бошлаб Ўзбекистонда саноат жаҳон уруши ва
фуқаролар уруши натижасида инқирозга учраган майда корхоналарни
тиклаш асосида ривожлана бошлади. Пахта тозалаш заводлари,
пиллачилик, йигирув
-
тўқув, тикувчилик, пойабзал фабрикалари қурила
бошлади. 1937
йилда Тошкент тўқимачилик комбинати ишга туширилди,
193
ХХ аср 40
-50-
йилларидан кўмир саноати, газ саноати, нефть
саноати жадал
ривожлана бошлади.
Иккинчи жаҳон
уруши даврида собиқ Иттифоқнинг Европа қисмидан
Ўзбекистонга 90 дан ортиқ саноат корхонаси кўчириб келтирилди, улар
асосан машинасозлик, асбобсозлик корхоналари эди. Урушдан кейинги
йилларда кўпгина корхоналар қурилиши натижасида машинасозлик
тармоқлари кенгайди, самолётсозлик, асбобсозлик, моторсозлик,
электроаппарат, электродвигатель, экскаватор, компрессор заводлари
барпо этилди. Тошкент, Олмалиқ, Чирчиқ, Самарқанд, Навоий, Фарғона,
Янгийўл, Наманган, Шўрсув ва бошқа шаҳарлар кимё индустрияси
марказига айланди. Бекобод, Чирчиқ, Тошкент шаҳарларида қора
металлургия, Навоий, Зарафшон, Олмалиқ, Учқудуқ шаҳарларида рангли
металлургия корхоналари фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришганидан кейин саноатда туб
ислоҳотлар амалга оширилди, кўпгина тармоқлардаги саноат корхоналари
давлат тасарруфидан чиқарилди ва хусусийлаштирилиб, давлат
акциянерлик жамиятлари, жамоа, хусусий, бошқа ташкилий ва ҳуқуқий
мулк шаклларига айлантирилди.
Ўзбекистонда 2019 йилда 322,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб
чиқарилди. Уларнинг 80,6 фоизи ишлаб чиқариш саноати тармоқларига
тўғри келди. Саноатнинг ўсиш суръатлари 2018 йилга нисбатан 105,0
фоизга тенг бўлди[2; 86
-87-
б.]. Саноат тармоқлари таркибида йирик саноат
корхоналари билан бирга, 6,4 минг ўрта ва 20,4 минг кичик корхона
фаолият олиб борди. Чет эл капитали билан ҳамкорликда (“Узавтомоторс”,
“Бритиш Америкен табакко”, “Зарафшон
-
Ньюмонт”, “Кабултекстайлз”,
“CоcаCола”, “Самкочавто” ва бошқа) қўшма корхоналар ташкил этилди.
2020 йилда Ўзбекистон саноатида “... 197 та йирик, минглаб кичик ва
ўрта корхоналар барпо этилди. Жумладан, “Навоийазот”да аммиак ва
карбамид ишлаб чиқариш комплекси ҳамда азот кислотаси заводи,
Муборак, Газли ва Шўртан нефть
-
газ корхоналарида суюлтирилган газ
ишлаб чиқариш қурилмалари, Тошкент металлургия заводи каби йирик
қувватлар ишга туширилди” [1; 6
-7-
б.].
Саноат корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар салмоғи умумий
ишлаб чиқариш ҳажмининг 88,5%ини ташкил этди. 396 дан ортиқ турдаги
янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Давлат корхоналари
сони салмоғи 4,6%, нодавлат саноат корхоналари сони 95,4% ни ташкил
этди. Саноат ишлаб чиқариш ходимларининг 20,5 давлат корхоналарида,
79,5% нодавлат корхоналарида банд бўлди. Саноат маҳсулотларини ишлаб
194
чиқаришнинг умумий ҳажмида давлат корхоналари ҳиссаси 28,6%ни,
нодавлат сектор корхоналари ҳиссаси 71,4%дан иборат бўлди.
Хорижий мамлакатларда саноатнинг ривожланиши индустриал
жиҳатдан ривожланган мамлакатларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу
мамлакатларда иқтисодиёт тараққиёти катта ҳажмда жамғарилган техника
жиҳатидан илғор капитал асосида ва мавжуд юқори малакали ишчи кучи
билан таъминлайди. Уларга АҚШ, Канада, Япония, кўпгина Ғарбий
Европа мамлакатлари киради.
Бугунги кунда Ўзбекистон саноати жадал суръатлар билан
ривожланаётган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга
мамлакатдир. Давлатимиз раҳбари томонидан танлаб олинган тараққиёт
стратегиясида рақобатдош, экспортбоп ҳамда импорт ўрнини босувчи,
юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган
бўлиб, у саноатнинг барқарор ва мутаносиб равишда ўсиши ҳамда ишлаб
чиқариш қувватларини модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш
асосида унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш назарда тутилади.
Мамлакатнинг 30 йиллик тараққиёти ва йиғилган тажриба шуни
кўрсатадики, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг негизи бўлган саноат
интеграция асосида ҳамда жаҳон стандартларига мос равишда
ривожланиши зарур.
“Гарвард университети тадқиқотларига кўра, мамлакатимиз 50 дан
ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда барча имкониятлар ва
нисбий устунликларга эга” [1; 34
-
б.]. Мана шулардан келиб чиқадиган
бўлсак, Ўзбекистон жаҳонда нефть
-
газ
-
кимё, металлургия, машинасозлик
ва металлга ишлов бериш, енгил ва озиқ
-
овқат саноати комплексларида
етакчи ўринларни эгаллайди.
Ўзбекистонда замонавий техника ва технология билан жиҳозланган
қудратли қайта ишлаш саноатини бунёд этиш, узлуксиз ўсиб бораётган
меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш, республика миллий
даромадининг юқори суръатларда ўсишига эришиш ҳамда мамлакат
иқтисодиётини жаҳоннинг тез ривожланаётган давлатлари даражасига
кўтариш мақсадли ривожланишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |