Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy
Majlisga Murojaatnomasi. // «Xalq so‘zi» gazetasi, 2017-yil 23-dekabr
2.
Ibragimova G.N. Interfaol o‘qitish metodlari va texnologiyalari
talabalarning kreativlik qobiliyatlapini rivojlantirish. I Monografiya. – T.: «Fan
va texnologiyalar», 2016. -77-b.
ОММАВИЙ
ОЧИҚ ОНЛАЙН
-
КУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ
КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ғ.О. Тожибоев., О.М.Рахмонов
Калит сўзлар: компетенция, педагогнинг компетентлиги, мотивация,
электрон таълим, ОООК – (оммавий очиқ онлайн-курс).
Keywords: competence, pedagogical competence, motivation, education electron,
MOOC - massive open online courses
.
Жаҳоннинг барча олий таълим муассасаларида олий таълим сифати,
яъни сифатли кадрлар тайёрлаш ҳамма вақт ҳам долзарб масала бўлиб
келган ва шундай бўлиб қолади. Айниқса, педагогик кадрларнинг касбий
компетентлигини такомиллаштириш масаласи, XX асрнинг охири ва XXI
асрнинг бошларида яна ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
315
Таълим тизимига электрон таълимни жорий этиш биринчи навбатда
жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига, жумладан, таълим соҳасининг
ахборотлашувига, ахборот таълим ресурсларини ишлаб чиқишга боғлиқ.
Дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида таълимни
ахборотлаштириш, шу жумладан, электрон таълимни жорий этишга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Электрон таълимни ривожлантириш,
унинг самарадорлигини ошириш йўллари изланмоқда, таълимда янги
ахборот технологияларини жорий этиш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг
диққат марказидан ўрин олган.
Ўқитишни ташкил этишда инновацион педагогик технологиялардан
фойдаланиш, таълимга модул тизимини жорий қилиш, замонавий ахборот
тизимлари ёрдамида масофавий таълим ҳамда мустақил таълимни илғор
усулларини қўллаш таълим сифатини таъминлашда муҳим аҳамият касб
этади [1,2].
Бозор муносабатлари шароитида меҳнат бозорида устувор ўрин
эгаллаган кучли рақобатга бардошли бўлиш ҳар бир мутахассисдан
касбий компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб боришни
тақозо этмоқда. Хўш, компетентлик нима? Касбий компетентлик негизида
қандай сифатлар акс этади? Педагог ўзида қандай компетентлик
сифатларини ёрита олиши зарур. Айни ўринда шу ва шунга ёндош ғоялар
юзасидан сўз юритилади.
Компетенция (лот.Competo эришяпман, муносибман, лойиқман) у ёки
бу соҳадаги билимлар, тажриба деган маъноларни англатади.
«Компетенция» лотинча сўз бўлиб, ўзбек тилидаги луғавий маъноси
«инсон яхши биладиган», «тажрибага эга бўлган» каби маъноларни
билдиради. Демак, бирор бир соҳада компетентли инсон шу соҳа ҳақида
асосли фикр юритиш ва унда самарали фаолият олиб бориш учун мос
билим ва қобилиятга эга ҳисобланади.
Компетентлик
-
деганда кўпинча шахснинг фаолият юритишга умумий
қобилияти ва унинг касбий тайёргарлигида намоён бўлувчи билим ва
тажрибаларга асосланган интеграллашган сифатлар назарда тутилади.
Демак, компетенция ва компетентлик тушунчалари билим, малака ва
кўникма
тушунчаларидан
кенгроқ,
чунки
улар
шахснинг
йўналтирилганлиги, муаммоларни ҳис қила олиши, синчковликни намоён
қила олиши, эгилувчан фикрлашга эга бўлиши каби сифатларни ўз ичига
олади.
Касбий фаолиятни ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган
компетентликнинг асосий элементлари Давлат таълим стандартлари
(ДТС)
316
да ўз ифодасини топган. Раҳбар ва педагог ходимлари билан ўзаро тўғри
муносабатларни, уларнинг усуллари, мулоқот жараёнида устувор ўрин
тутувчи тилни ўзлаштириш, жамоада ишлаш кўникмалари,
жамоада турли
хил маънавий
-
маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни билишни
ўз ичига олади.
Компетентликка йўналтирилган таълим америкалик тилшунос
Н.Хомский (1965 йил, Массачутес университети) томонидан таклиф
этилган «компетенция» атамасининг умумий маъносида шаклланди.
Европа Кенгаши дастури бўйича Берн шаҳрида бўлиб ўтган симпозиумда
(1996 йил) «компетенция» тушунчаси «уқув», «компетентлик»,
«қобилият», «маҳорат» сингари тушунчалар қаторига киритилган. Европа
давлатларининг таълим вазирлари Болонья декларациясида (1999 йил)
таълим ислоҳотларининг концептуал асослари сифатида компетентли
ёндашув эътироф этилди [3].
Педагогнинг
компетентлиги
-
билимдонлик,
касбига
мослик,
малакалилик, тажрибалилик, масъулиятлиликни педагогик фаолиятига
сингдириб бориш, ўз соҳасини, ишининг устаси бўлиш, соҳасининг
сирларини ҳар томонлама чуқур билиш демакдир.
Касбий компетентлик қуйидаги ҳолатларда яққол намоён бўлади:
•
мураккаб жараёнларда;
•
ноаниқ вазифаларни бажаришда;
•
бир
-
бирига зид маълумотлардан фойдаланишда;
•
кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда.
Касбий компетенцияга эга мутахассис:
•
ўз билимларини изчил бойитиб боради;
•
янги ахборотларни ўзлаштиради;
•
давр талабларини чуқур англайди;
•
янги билимларни излаб топади;
•
уларни қайта ишлайди ва ўз амалий фаолиятида самарали
қўллайди
Электрон таълим (ЭТ) ривожланиши таълим жараёнига ЭТ самарали
татбиқ этиш амалиётини кенгайтириб ва унинг ҳозирги таълим
парадигмасида ривожланишда асосий векторларни белгилаб берувчи
замонавий тенденциялар ва мавжуд жаҳон тажрибасига диққат билан назар
солишни талаб этади. Сўнгги 5
-
6 йил ичида ЭТ ривожланишнинг энг
истиқболли йўналишларидан бири бу ОООК шаклланиши бўлди, уларнинг
асосида оммавий ва ҳамма учун бўлган таълим ғояси ётибди [3,4].
317
ОООК
–
бу оммавий очиқ онлайн
-
курслар (инглиз.
- Massive Open
Online Course, MOOC) бўлиб, жаҳоннинг етакчи университетлар
томонидан ер шарининг исталган нуқтасида бўлган ҳар қандай инсонга
масофавий технологиялар ёрдамида, аниқ белгиланган оралиқ ва якуний
назорат топшириқларни топшириш муддатлари ва ўқитувчилар ва юз
минглаб талабалар (курс тингловчилари) орасида эркин мулоқотни ташкил
қилиш имкониятини берувчи академик курсларни тақдим этишда
асосланган.
ОООКнинг асосий хусусиятлари таълимнинг узлуксизлик ва шахсга
йўналтирилган тамойилларини амалга ошириш, тушуниш учун қулай
бўлган шаклга келтириб замонавий илмий ғояларни кенг тарғиб этиш каби
вазифалар билан боғлиқ:
1) оммавийлик, яъни курс тингловчилари
сони чексиз;
2) очиқлик, яъни истаган одамга, унга қулай жойда ва вақтда билим
-
ларни бепул бериш;
3) курслар яхлитлиги, яъни курсларда нафақат ўқув материал
парчалари, балки амалий машғулотлар, коммуникация, олинган
билимларни назорат қилувчи материлларини ўз ичига олади;
4) курс муваффақиятли ўзлаштирилганда сертификат олиш имконияти.
ОООК форматидаги курслар узвий боғланган маърузалар, олинган
билимларни назорат қилувчи тестлари ва топшириқлари, ўқитувчи ва
талабалар ўртасида махсус интернет
-
майдончада доимий мулоқотни ҳамда
энг яхши талабаларни аниқлаш учун якуний имтиҳон ўтказишни ўз
ичига
олган интерактив масофавий ўқув жараён ўтказиш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |