"Шўрои Ислом", "Нажот" ва "Кенгаш" газеталари ташкилотнинг нашр органлари сифатида фаол чоп этила бошлади. Бу газеталар саҳифаларида маҳаллий туркистонликларнинг сиёсий онги ва ижтимоий фаоллигини уйғотишга йўналтирилган мақолалар эълон килина бошлади.
"Шўрои Исломия"нинг ташкил этилиши умумтуркистон миқёсида маҳаллий аҳолининг ғоявий-сиёсий ва ташкилий жипслашиши учун муҳим шарт-шароитлар яратди. Жумладан, "Шўрои Исломия" ташаббуси билан 16-21 апрелда I Умумтуркистон мусулмонлари съезди ўтказилди. Кун тартибида ўша даврнинг асосий масалалари: урушга, Муваққат ҳукуматга муносабат, Таъсис мажлисига тайёргарлик, Россия ва ўлкада бошкаришнинг бўлғуси шакллари, озиқ-овкат тақчиллигини енгиб ўтиш йўллари ҳақида ва бошқалар сиёсий йиғиннинг дикқат марказида турди.
Самарқандда "Клуб исломия" номида меҳнаткаш маҳаллий миллатларнинг дастлабки ижтимоий-сиёсий ташкилоти ташкил топди. Тараққийпарварларнинг таниқли йўлбошчилари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Акобир Шомансурзода, Мардонқул Шомуҳаммадзода ва Абдухалил Ҳасанжон ўғли бу ташкилот раҳбарлари бўлдилар. Ўзининг қисқа муддатли фаолияти давомида ташкилот, хусусан, "барча чор мансабдорларини ишдан бўшатиш, чор аппаратини тугатиш", унинг ўрнига халқ қўмиталарини ташкил этиш каби талаблар билан чиқди. Таркибида 100 дан зиёд киши бўлган "Клуб исломия" бир ярим ойлик фаолиятидан сўнг ёпилди.
Самарқандда, шунингдек, "Мирваж-ул ислом" ташкилоти ҳам фаолият юритди. Андижонда "Озод халқ", "Мифтаҳ-ул маориф", "Сана-ул ислом", Қўқонда "Мусулмон меҳнаткашлари Иттифоқи", Каттақўрғонда "Равнақ-ул ислом", Хўжандда "Муайин ат-толибин" ва ҳоказо ташкилотлар тузилди.5
1917 йил апрелида Тошкентда жадидчилик ҳаракати йўлбошчиларининг ташаббуси билан Туркистон мусулмонлари қурултойи чақирилди, унда ўлка мусулмонлари Шўроси сайланди. Унинг таркибига ўша даврнинг машҳур сиёсий арбоблари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Убайдулла Хўжаев, Носирхои Тўра, Муҳаммаджон Тимишпаев, Мустафо Чўқаев ва бошкалар кирдилар.
Шундай қилиб, ўлканинг сиёсий ҳаёти тобора тезкор суръатларга эга бўла борди. Бунда мусулмон ташкилот ва ҳаракатларининг таъсири кундан-кунга кучая борди. Улар, хусусан, чор маъмуриятининг энг чидаб бўлмайдигап институтларини бутунлай тугатишда сезиларли ҳисса қўшдилар. Маҳаллий аҳоли эса мустақил миллий ривожланиш ҳуқуқини таъминлашга интилди. Февралдан кейинги даврда маҳаллий туркистонликларнинг сиёсий фаоллиги тез ўсиб, уларнинг ижтимоий ҳаётга таъсири кучайди. Биринчи навбатда, жадидчилик йўналишидаги сиёсий ташкилотлар мусулмон аҳолининг эркпарварлик орзу-умидлари ифодачиси сифатида майдонга чиқди.
Do'stlaringiz bilan baham: |