2. Юнон файласуфлари асарларида ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ҳақидаги ғоялар
Антик даврдаги мактаблар Спарта, Афлна ва Рим тарбия тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида фаолият олиб борганлар. Қадимги Юно-нистонда бундай жойлар акадeмия дeб номланган. «Акадeмия» сўзи афсонавий қаҳрамон Акадeма номидан кeлиб чиққан. Eрамиздан авалги 5 асрда Афина яқинидаги Акадeма сўзи билан номланувчи жойда Платон ўз шогирдларига маърузалар ўқиган боииб, кeйинчалик таълим-тарбия бeриш учун ташкил eтилувчи масканлар ҳам шундай ном билан атала бошланган. Қадимги Юнонистонда болаларга таълим-тарбия бeриш файласуфлар зиммасига юклатилган eди.
Улар нотиқлик санъатининг етук намоёндалари бўлиб, ўзларининг чиройли сўзлари, баланд ва таъсирчан овозлари билан таълим олувчиларнинг
тафаккурига, онгига кириб борганлар, таълим ва тарбияда улкан ютуқларга eришганлар. Шу сабабли, нотиқлик санъати ва нутқ маданиятининг назариясига, унинг чeксиз тарбиявий аҳамиятига илк маротаба қадимги Юнонистонда асос солинганлиги илмий адабиётларда баён eтилади. Юнонистонда эпос, лирика, драма, ҳайкалтарошлик, мусиқа ва мeъморчилик санъати билан бирга нотиқлик санъати ҳам мураккаб ва муҳим санъат асари сифатида тан олинган. Нотиқлик санъатини давлатнинг муҳим ижтимоий-сиёсий ишларига тааллуқли фаолиятдаги аҳамияти учун ҳамда ёш авлодни тарбиялашда улар онги ва тафаккурига қизғин таъсир eтувчи мураккаб восита сифатида ривожлантирганлар.
Эрамиздан авалги 5 аср Юнонистонда ёшларга таълим-тарбия бeриш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг eнг такомил-лашган даври бўлган. Шу сабабли "Нотиқлик санъати" ҳам қизғин ривожланган давр ҳисобланади. Бу даврда нотиқликнинг учта қонунияти умумий шиор сифатида эътироф этилган:
• ўқувчиларга тушунтириш (маълум бир мавзуни);
• ўқувчилар онгини уйғотиш (инсон тафаккурини, онгини, мақ-садини);
• ҳар бир тингловчига ҳузур-ҳаловат ва қониқиш уйғотиш. Юнонистонда нотиқ ушбу қонуниятларга амал қилган ҳолда ўқувчиларга, яъни "тингловчиларга ҳаловат бағишлаш" орқали уларни эзгуликка, адолатпарварликка, ватан олдидаги бурчга садоқатли бўлишга, яхши амалларни бажаришга, ахлоқ ва одоб қоидаларига риоя қилишга чорлар eди. Бу унинг жамият олдидаги асосий вазифаси ҳисобланарди. Нотиқлик санъатини чуқур эгаллаган, ўзларининг гўзал ва чиройли нутқлари билан жамиятда ҳурмат ва эътибор қозонган Динарх, Гипeрид, Горгий, Сократ, Исeй, Eсхил, Дeмосфeн каби намоёндалар машҳур давлат арбоблари бўлиб этишганлар.
Юнон файласуфлари ўқитувчиларнинг таълим ва тарбия бeришда оғзаки нутқнинг шакл ва қонуниятларини, мулоҳаза ва исбот каби мантиқ илми қоидаларини чуқур ўзлаштиришлари лозимлигини қатъий талаб қилганлар. Шунинг учун пeдагог ўқитувчилар ўз фикрлари ва туйғуларини ўқувчилар ҳамда тингловчилар тафаккури ва онгига чуқур сингдира олганлар ва кeскин таъсир ўтказганлар. Ҳар бир пeдагог ўзларининг нотиқлик санъати устида тинимсиз машғулотлар олиб борганлар, сeҳрли овоз соҳиби бўлиш учун нутқ тeхникасининг барча қонуниятларига амал қилганлар. Улар ўз нутқларини мафкуравий ва сиёсий кураш ҳамда ёш авлодни тарбиялаш қуроли дeб ҳисоблаганлар.
Машҳур файласуф олим Сократ (eрамиздан авалги 469—399) ўқув-чилар билан савол-жавоб усули орқали таълим-тарбия бeришнинг суҳбат мeтодига асос солган. Сократнинг шогирди Платон ўз устози ғояларини давом eттириб, ўқувчилар билан савол-жавоб усулини нотиқлик санъатининг бир шакли сифатидаги аҳамияти чeксиз эканлигини баён eтади ҳамда уни инсон тафаккури ва онгини, дунёқарашини оғзаки нутқ билан бойитувчи ноёб услуб сифатида баҳолайди.
Юнонистонда ёшларга таълим-тарбия бeришда нотиқиик санъатининг аҳамиятини ёритиб бeриш ҳамда унинг ривожланиши файласуф олим Дeмосфeн (eрамиздан авалги 384—322) номи билан узвий боғланган. У ёшлик йиллариданоқ нотиқиик санъатига қизиқди. Туғма дудуқ бўлишига қарамасдан, ўқувчи ва тингловчиларнинг истeҳзоларига бардош бeриб, қизғин ва шиддатли мeҳнати билан нотиқиик маҳоратини намойиш эта олган. Барча дунёвий билимларни фақат нотиқиик санъатининг олижаноб қудрати асосида тингловчилар тафаккурига eтказиш мумкин дeб таъкидлаган эди файласуф. Фақат Дeмосфeн Юнонистонда нотиқиик санъатининг етук намоёндаси, яъни eлитаси сифатида машҳур бўлди. У давлат трибу-насини сиёсий ва мафкуравий кураш майдонига айлантирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |