100
чўзилган бўлиб, унинг баланд нуқтаси 1855,3 м. Унинг тармоқларининг йўналиши
шимоли-ғарбий, шимолий, баъзи жойларда ғарбий томондан баландлик белгилари денгиз
сатхидан 918,2 м гача пасаяди.
Иккинчи геоморфологик ҳудуд – бу ҳудудга Қоратоғ ва Оқтоғ тоғлари киради.
Ҳудуд шимолдан ғарбга томон чўзилган. Шимолий қисми Оқтоғ паст тоғларидан, ғарбий
қисми эса Қоратоғ тизмасидир. Оқтоғ тоғлари шарқда 1200 м ва ғарбда, 950 м баландликка
эга. Қоратоғ тоғлари ҳам деярли шундай баландликлар билан тавсифланади - шарқда
1100 м, марказда 1178, 3 м ва ғарбда 867,6 м.
Учинчи геоморфологик ҳудуд - Бу ҳудуд Қоратоғ тоғларининг тоғ олди қиялиги,
тузилиши бўйича 2 қисмга бўлинади. Улар Шарқда Оқтоғ паст тоғлари билан,
Шимолда
Ботиқсой билан чегарадош. Тоғолди рельефи-баландликлардан иборат бўлиб, турли хил
қалинликдаги сариқ тупроқ қатламларидан иборат. Тизмалар шимолий ва шимолий-ғарбий
йўналишга эга. Жанубдан 900 м баландлик Шимолдан 650 м. тоғ тизмалари асосан
шимолдан ғарбга томон чўзилган. Тоғлар экспозицияси асосан, ғарбий ва шарқий йўналишга
эга. Шарқий ёнбағирлар қияроқ бўлса, ғарбий ёнбағирлар эса тикроқдир. Ёнбағирларнинг ғарбга
чўзилганлиги 100-125 м, шарқ томони эса 200-250м. Тоғлардаги сойлар,
жарликлар асосан
симметрик баъзида эса ассимметрик жойлашгандир.
Тоғолди нишаблик сой ва жарликлар билан ажратилган бўлиб, жанубда 857 м
баландликка, шимолда эса 600 м баландликка эга. Қоратоғ паст тоғларининг адирларга
ўтишда (денгиз сатҳидан 500-800 м баланд) - рельефи тепаликлар билан қопланган, сўнгра
тепаликли – ўнқир-чўнқирли ва 1,7-2,2 км дан сўнг шимолга томон қияланади.
Тўртинчи геоморфологик ҳудуд – ушбу ҳудуд туманнинг катта қисмини ташкил этиб,
Оқтоғ ва Пашат паст тоғларининг тоғолди ёнбағрларидаги текисликлардир. Бутун ҳудуд
бўйлаб Оқтоғнинг паст тоғлари ва унинг тармоқлари чўзилган бўлиб, шимолда ва шимоли-
шарқда паст ўткир чўққили Пашат тоғлари жойлашган.
Ҳудуднинг жануби-ғарбий томонидаги чегараси Ботиқсой: Ярасойдир,
шимолда -
Пашат тоғларининг ёнбағирлари, шарқда-паст ва баланд тепаликлар - лалмикор ерлар бор,
текисликлар ва жанубий шарқда Оқтоғнинг паст тоғлари чўзилган текисликлардан иборат.
Жануби-шарқда 669 м бўлган баладлик шимол томонда пасайиб теккисликка ўтиб
кетади. Баландликлар фарқи 135 м. Шарқда тепаликлар билан қопланган лалмикор ерлар
ҳайдалган майдонлардан иборат текислик мавжуд. Жанубий-ғарбда катта баландлик 651 м,
шимолда эса баландлик 640 м гача пасаяди.
Пашат тоғлари
шимолда тикка, баъзи жойларда тик жарли, жанубда эса қияроқ
ёнбағрларга эга. Тикка қияликлар 200-250 м узунликка эга. Тоғларнинг баландлиги белгилари
марказий қисмида 618 м гача, ғарб ва шарқда 478 м ва 488 м гача пасаяди.
Бешинчи геоморфологик ҳудуд– бу ҳудуд тоғ ёнбағрларидаги паст-баланд бўлиб,
ҳудуднинг ғарбий қисмига тарқалган табиий чегара Орасой, литологик тузилиши ва рельеф
шарт-шароитлари бўйича қатъий қиялкка эга бўлмаган текисликдир. Денгиз сатҳидан
баландлиги шимолда 403,8 м, жанубда 535,4 метрни ташкил қилади.
Ғарбий қияликлар – тармоқли рельеф сифатида бўлади. Шимоли-ғарбда у текисликка
ўтиб кетади. Жанубий-ғарбда энг катта баландлик 651 м, шимолда эса баландлик 460 м гача
пасаяди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Нурота туманида шундай мураккаб геоморфологик ва
литологик шароитнинг мавжудлиги албатта бу ўлкада ўзига хос тупроқ қатламини вужудга
келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: