Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   292
Bog'liq
1-392

Биринчидан
-бўз тупроқларда тупроқ профилининг устки ва ўрта қисмлари дастлабки она 
жинсга нисбатан бир ярим марта ва ундан ҳам кўпроқ лойқа зарраларга тўйинган. 
Иккинчидан-
бўз тупроқ ҳосил бўлишига кўра, яъни оч тусли бўз тупроқлардан типик ва 
тўқ тусли бўз тупроқларга ўтган сари лойқанинг абсолют ва нисбий миқдори орта боради. 
Учинчидан-
лойқали заррачаларнинг энг кўп қисми профилининг ўрта қисмида 


102 
тўпланганлиги ҳам жуда муҳимдир. Саҳро чўл минтақаси тупроқларида тақирли ва оч 
тусли бўз тупроқларда лойқали заррачаларнинг асосий қисми ер бетидан 10-60 см, оддий 
бўз тупроқларда 15-20 см, тўқ тусли бўз тупроқларда эса 15-85 см чуқирликда тўпланади. 
Бу бўз тупроқларнинг энг муҳим характерли хусусий белгилари ҳисобланади. Бироқ шуни 
қайд қилиш лозимки, Нурота тоғ ва тоғ олди текислигида тарқалган асосий тупроқ 
типлари тўғрисида маълумотлар адабиётларда жуда кам ёритилган. [3, 10-б.].
Бу ўринда Ўзбекистон Миллий Университети тупроқшунослик кафедраси 
ходимлари, профессор Л.Т.Турсунов бошчилигида олиб борган кўп қиррали тупроқ 
мелиоратив, тупроқ эрозион экцпедициялари натижасида олинган маълумотлар жуда 
катта илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Олинган маълумотларнинг кўрсатишича бўз тупроқларнинг асосий фарқ қиладиган 
умумий белгилари қуйдагилар: биринчидан-қуруқ континентал иқлимлиликнинг 
устунлиги: иккинчидан-баҳорги мезотермик даврнинг кам давомийлиги: учинчидан-
тупроқ ва ҳаво ҳароратининг нисбатан юқорилиги: тўртинчидан-эфемер ўсимликларнинг 
нисбатан устунлиги ҳисобланади. Ўрганилган типик бўз тупроқларда оч тусли бўз 
тупроқларга 
нисбатан 
микроагрегатлилик 
сезиларли 
ифодаланган. 
Типик 
бўз 
тупроқларнинг маданий ҳолатига қараб (қўриқ, лалми, шартли суғориладиган) 
микроагрегатлик турли даражада ифодаланади. Жумладан енгил қумоқ механик таркибли 
қўриқ тупроқларнинг чимли ва чим ости қатламларида микроагрегатлар 15-16 %, ўрта 
қумоқли тупроқларда 20-25%, ўрта қумоқли ерларнинг ҳайдалма ва ҳайдалма ости 
қатламларида 19-25% ўрта қумоқли шартли суғориладиган ерларда 17-21 % худуд шу 
механик таркибли партов (15-йил) типик бўз тупроқларнинг 0-50 см қатламида 
микроагрегатлар миқдори 15-17% ўртасида тебраниб туради. Маълумотларнинг 
кўрсатишича, типик бўз тупроқларнинг гумусли қатламларида сувга чидамли 
агрегатларнинг миқдорини ўзгариши, асосан унинг механик таркиби, гумус ва 
карбонатларнинг миқдори билан боғлиқ бўлади. [3, 19-б.].
Бизнинг фикиримизча, типик бўз тупроқларда сувга чидамли агрегатларнинг ҳосил 
бўлиши учун шароит унчалик мавжуд эмас. Бунга биринчидан-органик қолдиқларнинг 
кам тўпланиши (ер усти ва ер ости қолдиқлари) ва уларнинг юқори қуруқ ҳаво ҳароратида 
минерализицияга учраши бўлса, иккинчидан-бу тупроқлар сурункасига ёки даврий сув ва 
шамол эрозияси таъсирида бўлади. Бу жараён албатта тупроқ юзасидан майда 
агрегатларни, гумусни манбаи ҳисобланган органик қолдиқлар йўқолишига сабаб бўлади.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish