305
ёнғоқзорлар ташкил этиш режалаштирилган. 2017 йилдан бошлаб ёнғоқ ва унабининг
хориждан келтирилган уруғлари асосида кўчатчилик йўлга қўйилган. Жумладан, Ургут
туманидаги “Темур Тўлаган кўчат ва ниҳоллари” фермер хўжалигида ёнғоқнинг жаҳон
бозорида талаб юқори бўлган “Chandler” (“Чандлер”) нави 1,2 гектар майдонда 150 минг
туп ёнғоқ кўчати кўпайтирилмоқда. Ушбу ёнғоқ кўчатлари Қўшработ туманида 50 гектар
ва Жомбой туманида 500 гектар ерда экилган бўлиб, бу кучатларнинг 90 фоизи кўкариб
иқлим шароитимизга мослашмоқда. Худди шундай ёнғоқзорлар вилоятнинг Жомбой,
Иштихон, Каттақўрғон, Пастдарғом, Пайариқ, Самарқанд, Ургут ва Қўшработ
туманларининг тоғолди ҳудудларида ажратилган 5,7 минг гектар ер майдонларида
экилмоқда.
Самарқанд вилоятида нафақат мева балким узум етиштиришга ҳам катта эътибор
берилмоқда. Вилоят республикада токзорлар майдонига кўра етакчи ўринда тўради. 2017
йил 1- январ ҳолатига кўра вилоятда жами 39,0 минг гектар токзорлар мавжуд бўлиб,
унинг 35,1 минг гектари ёки 90,2 фоизи ҳосил берадиган ёшдаги токзорларни ташкил
қилмоқда. Ўрганилаётган даврда жами 607,1 минг тонна ҳосил олиниб ўртача ҳар
гектаридан 172,9 центнерни ташкил қилган. Вилоятда мавжуд токзорларнинг 71,5 фоизи
ёки 25,1 минг гектари, ҳосилнинг 65,4 фоизи ёки 397 минг тоннаси фермерлар ҳиссасига
тўғри келмоқда. Вилоятнинг Ургут, Самарқанд, Тайлоқ, Иштихон, Булунғур ва Қушработ
тумаларида узумчиликнинг улуши юқори. Самарқанд вилояти узумчиликнинг майиз
тайёрлаш йўналиши муҳим тармоқ ҳисобланади. 2017 йилда вилоятда истеъмолбоп ва
винобоп навлари етиштиришни купайтириш мақсадида 6 минг 600 гектар янги токзорлар
барпо этилди. Шу билан бирга вилоятнинг тоғ ва тоғолди худудларида 13 минг гектар
ерга токзорлар барпо этиш режалаштирилган. Ушбу токзорлар вилоятнинг Қўшработ,
Иштихон, Нуробот ва Ургут туманларида экилади. Ушбу жараёнлар натижаси ўлароқ
шуни таъкидлаш мумкинки, келажакда Самарқанд вилоятида мева ва узумчиликни
ривожлантириш тадбирлари аҳолини мева ва узумга бўлган эҳтиёжини ҳамда бу
маҳсулотларни республикамизнинг турли жойларига чиқариш, консерва заводлари, вино
саноатини эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда белгилаш, шунингдек, қуритилган ва
қадоқланган ҳолда чет мамлакатларга экспорт қилиш салоҳиятини ўстиришдир. Вилоят
ҳудудларини мева-узумчилик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар, ушбу
тармоқдан янада самарали фойдаланишга шароит яратиш билан бирга мева-узум
маҳсулотлари билан ички истемол бозорини тўлдириш ҳамда жойларда кичик корхоналар
қуриш, оилавий бизнесни ривожлантириш орқали аҳолини янги иш ўринлари билан
таъминлаш имкониятларини ошириш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: