фойда
ланиш мумкин. Бундай
пармалар 1,5—2
дюмлик ди
аметрга эга, учи чархланган ва анпқ
ўлчовли
труба
дан
ясалган бўлиб, уларни устахоналарда тайёрлаш мумкин.
Тупроқ намунасини анализга тайёрлаш ўтказиладиган тажрибанинг
характерига боғлиқ. Масалан, нитратлар ва аммиак аниқланмоқчи бўлса, тупроқ
намунасини тезда, яъни тупроқ қуриб қолмасидан анализ қилиш керак, агар
намуна қуриб қолса, тупроқ таркибидаги аммиак оксидлапнб, нитратларга айланиб
қолиши мум-кин.
Қолган тажрибалар учун тупроқ салқин жойда қуритилиб майдаланган ва
тешикчалари 1
мм ли
элакдан ўтказиладн.
Бундай тупрок намунаси газ ва буғ кирмайдигап қуруқ жойда сақланади.
Тупроқ таркибидаги кальқий ва магний карбонатларни аниқлаш тупроқнинг
физика-химиявий ва механик хоссаларини характерлаш учун муҳимдир.
Ўзбекистон тупроқларида 10—20% гача (СаСОз ҳисобида) карбонатлар бўлиши
мумкин. Тупроқ таркибидаги карбонатлар суюлтирилган хлорид кислота ёрдамида
аниқланади
Тупроқ таркибидаги карбонатлар миқдорига қараб 2—5 г тупроқни техник
тарозида тортпб олиб, 700—1500 мл ҳажмли колбага солинади, унинг устига 50—
100 мл 0,02 н хлорид кислота қуйиб бир сутка қолдириладн. Шундан кейин
лойқага лакмус қоғози теккизиб кўрилади, агар суюқликиинг муҳити кислатали
бўлса фильтрланади, ишқорий бўлса яна унинг устига 100—200 мл 0,2 и хлорид
кислота қуйилади ва аралашмани чайқатиб, ҳосил бўлган лойқа фильтрланади.
Тоза фильтратдан пипетка ёрдамида 25 мл олиб, 250 мл ҳажмли химиявий стаканга
солинади ва унинг устига 2—3 томчи метилрот индикаторидан томизиб, эритма қизгиш
бинафша рангдан то оч сариқ рангга ўт-гунча ўювчи натрийнинг 0,2 н эритмаси билан
титрланади.
Тупроқнинг Рh ёки водород ионлари концентрациясининг 0,1 га ўзгариши
ҳосилдорликни кескин пасайишига олиб келади. Тупроқ таркибидаги азот, фосфор, калий,
натрий ва бошқа элементларнинг миқдори хар йили ўзгариб туради.
Ўсимликларнинг оптимал рН и қуйидагича: буғдой учун 6,0-7,5 ; маккажухори учун 6-
7; ариа учун 8,5-7,5; картошка учун 5-5,5; қанд лавлаги учун 8,7-7,5; карам учун 6,5-7,5; ғўза
учун 6 -7,5
Маданий ўсимликлар ва сабзавотлардан юқори ҳосил олиш учун уларнинг минерал
моддаларга эхтиёжини кузатиб бориш зарур. Ҳозирги вақтда республакмиздаги фермер
ҳўжаликларида тупроқнинг биокимёвий анализи шу тариқа ўтказилиши керак. Шу асосда,
экилаётган экинларнинг тупроқ таркибидаги минерал ўғитларга талабчанлигини аниқлаш
маданий ва маҳаллий ўғитлар бериш меъёрини белгилаб беради.
Суғориладиган ерларда Н
+
ва ОН нинг нисбатини доимо аниқланиши зарур. Водород
тупроқ таркибини кислотали муҳитга тортади, ОН группа эса ишқорий муҳит яратади. Бу
нисбат ҳар бир ўсимлик учун алоҳида бўлиб, уларнинг ўзгариши ўсимлик ҳосилдорлигини
пасайтириб юборади. Азот ўсимликларнинг ўсишига кучли таъсир қилса, калий
ҳосилдорликиинг тўпланишига ва ортишига олиб келади. Шунинг учун азот ва калийнинг
тупроқ таркибидаги миқдоринин аниқлаш ва уларга экинзорларнинг талабини аниқлаш
муҳим вазифа ҳисобланади.
Шу тариқа азот, фосфор, калий каби минерал моддаларга ўсимликларнинг
талабчанлигини аниқлаш ва ўз вақтида минерал ўғитларни тупроққа қўллаш ҳосилдорликни
оширишнинг гарови ҳисобланади.
152
Do'stlaringiz bilan baham: |