146
Инсоният босиб ўтган цивилизацияни тарихий тараққиёт йўлини россиялик тадқиқотчи
Л.Е.Гринин ишлаб чиқариш принципларига асосланган равишда қуйидаги даврларга бўлиб
ўрганишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди:
-нозу-неъматлар ишлаб чиқариш принципи-жаҳон ишлаб чиқарувчи кучлари
тараққиётининг сифат босқичларини ифодаловчи формацион категория;
-ишлаб чиқариш инқилоби;
-ишлаб чиқаришни овчиликка-тўплашга асосланган принципи;
-аграр инқилоб;
-ишлаб чиқаришнинг аграр-ҳунармандчилик принципи;
-саноат инқилоби ва ишлаб чиқаришнинг саноатга асосланган принципи;
-илмий-техника инқилоби ва ишлаб чиқаришнинг илмий-ахборот принципи.
Шунингдек яна бир тадқиқотчи Ж. Мартен цивилизациялар ривожланиш босқичини
таҳлил этар экан, XX аср-материалистик қадриятларни рўёбга чиқиш даври бўлиб, радикал
оптимизм инсониятни янгича туғилиш даври сифатида инсониятни пайдо бўлишини материяга
сингдириш баробарида, инсонийликни ўзини ҳам инсоният деган умумий мавҳум тушунчага
сингдирди. Ана шу тамойил асосида «Табиатни бошқариш учун инсон борлиққа эмас, балки
техник заруриятлар ва моддий энергиялардан қидира бошлашга эҳтиёж сезди ва ана шу тарзда
ўзининг инсонийлик оламини ҳам тўлдириб борди»- деб ёзган эди.
Муайян маънода цивилзациядаги бу ҳолат инқироз ҳолати ҳисобланади. Чунки инсонни
табиат устидан ҳукмронлик қилишга интилиши ва у билан боғлиқ интилишлари ижтимоий
маънода инсонни -инсон устидан миллатни миллат, давлатларнинг давлатлар устидан
ҳукмронлик қилишга интилишига сабаб бўлади. Бу ҳеч кандай инсоният учун ижобий натижа
бермасада инсонни табиатга таъсирини ноосфера кўламида жадал ривожланишига олиб келади.
[3-www.nature.uz]
Ноосфера концепциясини дастлаб таникди француз тадқиқотчиси ва файласуфи
П.Тейяр де Жарден (1881-1955) ва бир вақтни ўзида шунга ўхшаш ғояни асослашга уринган
таниқли рус олими В.И.Вернадский томонидан (1863-1945) илгари сурилган.
Ноосфера концепциясининг моҳияти инсоннинг дунёни кашф этилишидаги
яратувчилик қобилиятини англатади. Инсон табиат эволюциясидаги муҳим бўғин ҳисобланади.
У ўз тараққиёти ва онгли фаолияти давомида алоҳида соҳа-ноосферани ёки ақл соҳасини
табиатга таъсирини яратди. «Ноосфера - деб ёзади В.И.Вернадский бизнинг давримизга қадар
геология тарихи ва биосфера эволюциясининг таркибий тузилмалар уйгунлигидир». Ноосфера
вужудга келиши билан инсоният табиатни бутун тузилиши унинг келгуси эволюциясидаги
йўналиш ва ўзгаришлар масъулиятини ўз зиммасига олган.
В.Вернадский фиркича цивилизацияни ривожланишнинг ҳозирги босқичида инсоннинг
табиат олдидаги масъуллиги шунинг учун ҳам ортмоқдаки инсон табиатдаги ўзгаришларга
ижтимоий алоқадорликни инсон маданияти ва руҳиятидаги ўзгаришлар билан ҳамоҳангликда
амалга оширмоқда.
Келгусида табиатни идора қилиш табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш
муаммоларини ечиш учун ҳар қандай бажарилиши лозим бўлган тадбирни олдиндан нафақат
локал, балки глобал масштабда ишлаб чиқиш ва унинг оқибатларини олдиндан ҳисобга олиш
лозим бўлади. Ҳозирда инсон ўз муносабатини нафақат табиатга нисбатан, балки ўз-ўзига
нисбатан ҳам ўзгартириши лозим. Аммо бу муносабат табиатни техносферага мослаштирилган
ҳолда эмас, балки биосферанинг ҳаётийлик ҳолати талабларига мос ҳолда бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: