Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   292
Bog'liq
1-392

 
Литература
1.
Добровольский Г.В. Лекции по истории и методологии почвоведения. – М.: Изд-во 
Московского университета. 2010. – С. 78-109. 
2.
Агроклиматические ресурсы Наманганской, Андижанской, Ферганской областей 
УзССР. – Л.: 1977. – С. 20-21. 
3.
Панков М.А. Почвы Ферганской области. В кн: Почвы Уз.ССР, т.2, – Т.: 1957. – С. 16-
78. 
4.
Генусов А.З., Горбунов Б.В., Кимберг Н.В. и др. Почвы Узбекистана. – Т.: т.1.2. 
«Фан», 1975. – С. 22-63. 
5.
Қўзиев Р.К., Исманов А.Ш. ва бошқалар. Фарғона водийси суғориладиган 
тупроқларининг хоссалари, экологик-мелиоратив ҳолати ва маҳсулдорлиги. Т.: 2017. 
29-30 б. 
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ТУПРОҚЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ 
АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ 
Мамажонов Мўминжон 
г.ф.н., доцент 
Андижон давлат университети 
Аннотация: Ушбу мақолада Андижон вилоятида тарқалган тупроқлар, улардан 
фойдаланиш ва ҳозирги ҳолати ҳақида сўз юритилган 
Калит сўзлар: Тупроқ, лёсс, аллювиал, суғориладиган тупроқлар, тупроқ эрозияси 
Abstrct: 
This article examines the use of soils, their use and their current status in the 
Andijan region 
Key words:
Soils, lyoses, alluvial, irrigated soils, soil erosion 
Андижон вилоятида асосан суғориладиган ҳудудлар катта майдонни эгаллаганлиги 
сабабли маданийлашган тупроқлар тарқалган бўлиб, улардан бири типик бўз тупроқдир. У 
асосан Жалолқудуқ туманининг Ойим, Бештол, Қўрғонтепа туманининг жанубий, 
Хўжаобод туманининг Манак, Марҳамат туманининг марказий ва шимолий қисмларида, 
Андижон туманининг жанубий қисмларида тарқалган. Бу тупроқ типи денгиз сатҳидан 
300-400 метрдан 800 метргача баландда бўлган тоғ олди текисликларида, қирлар ва паст 
тоғларида, дарёларнинг баланд қайирларида кенг тарқалган. Типик бўз тупроқни ҳосил 
қилувчи жинс асосан лёсс ва лёссимон ётқизиқлар ҳисобланади. Типик бўз тупроқ оч бўз 
тупроқдан таркибида чиринди миқдорининг кўплиги, чиринди сақловчи қатламнинг 
қалинлиги ва бироз тўқ туслилиги билан ажралиб туради. 
Суғориладиган бўз тупроқ кенг тарқалган бўлиб, бу тупроқ узоқ йиллардан бери 
суғорилиб, ишлов берилиб, таркибини бойитувчи минерал ўғитлар солиниб, унинг табиий 
ҳолатини, яъни физик ва кимёвий ҳолатини ўзгартириб юборган, устки қисмида 1-1,5 метр 
қалинликда деярли бир хил маданий қатлам вужудга келтирилган. Суғориладиган бўз 
тупроқда чиринди миқдори юқори қатламида 1-2% га етади. 


94 
Суғориладиган бўз тупроқ тарқалган минтақанинг қуйи қисмида гурунт сувининг 
силжиши қийин бўлган жойларда агротехника қоидаларига тўла риоя қилмаслик туфайли 
тупроқнинг хусусияти бузилган. 
Суғориладиган тупроқлар ичида оч тусли бўз тупроқ Пахтаобод ва Избоскан 
туманларининг шимоли, Учкўза, Миён, Ёлғизбоғ, Туячи, Лўғумбек қишлоқлари атрофида, 
Андижон туманининг Хортум, Отчопар, Завроқ, Чилонмозор, Гулистон қишлоқлари 
ҳудудида тарқалган бўлиб, 250-400 метр баландликларда учрайди. Тупроқ ҳосил қилувчи 
жинс лёсс ва келтирма конусларнинг алюювиал ва пролювиал ётқизиқлари ҳисобланади. 
Вилоят ҳудудида кўп тарқалган тупроқ типларидан бири Бўз-ўтлоқи, ўтлоқи-бўз 
тупроқлари ҳисобланади. Бу тупроқлар асосан дарё водийларида тарқалган. Бўз-ўтлоқи, 
ўтлоқи-бўз тупроқлар гидроморф тупроқ турларига киради. Ўтлоқ-бўз тупроқлари ер 
юзасига яқин, чуқурлиги 1-3 метр бўлган гурунт сувлари билан намланиб устки қисмида 
анча қалин ўтлоқ ўсимликлари ўсади. Бу эса, ўз навбатида, ўтлоқ-бўз тупроқлар таркибида 
чиринди миқдорининг 2,5-3% гача, ҳатто ўтлоқ-тўқ бўз тупроқда 4,5-5% гача чиринди 
бўлишига сабаб бўлади. 
Ўтлоқ бўз тупроқ тарқалган ва рельефи бироз чуқур бўлган жойларда ботқоқ – ўтлоқ 
тупроқлари ҳам учрайди. 
Ўлкамиз тупроқлари ичида ўтлоқи соз – аллювиал тупроқлари жуда кенг тарқалган 
бўлиб у асосан текисликларда учрайди. Бу тупроқ типи Улуғнор, Бўз, Балиқчи, Шаҳрихон 
туманларини деярли тўла қамраб олган бўлса, Избоскан, Пахтаобод, Қўрғонтепа 
туманларида катта-катта майдонларни эгаллайди. Жалолқудуқ, Хўжаобод туманларида 
ҳам бошқа тупроқ типларига нисбатан анча майдонларни эгаллаб қишлоқ хўжалигида 
фойдаланиладиган ер майдонининг катта қисмини ташкил этади. Вилоятнинг қолган 
туманларида бу тупроқнинг ҳиссаси унча катта эмас. 
Ботқоқ – ўтлоқи аллювиал тупроқлар фақат Андижон туманининг Куйганёр 
атрофида мавжуд бўлиб, бу ерлар аҳолига томорқа сифатида тарқатиб юборилганлиги 
сабабли ҳам қишлоқ хўжалигида аҳамиятини йўқотган. 
Андижон вилояти тупроқларининг географик тарқалиши таҳлилидан келиб чиқиб, 
уларнинг тарқалган ҳудудларини табиий шароити, инсон омили таъсиридаги ҳолатларини 
анализ қилиб суғориладиган тупроқларнинг сифат баҳосига хулоса берилса, қуйидаги 
натижаларни кўриш мумкин: мавжуд тупроқнинг физик, химик, биологик хусусиятлари 
нуқтаи назаридан 1) жуда яхши деб баҳоланган тупроқ миқдори 100 % га нисбатан 2,7 % 
га, 2) яхшиси 39,6 %, 3) ўртачаси 37,9 % га, 4) ўртачадан пасти 19,7 % га, 5) ёмони 0,1 % 
га тенг. Бу вилоят ҳудудида мавжуд бўлган тупроқ ресурслари ўзининг сифат кўрсаткичи 
бўйича 
республиканинг 
бошқа 
ҳудудларига 
нисбатан 
жуда 
юқори 
даражада 
сифатлилигини кўрсатади. 
Иккинчидан, суғориладиган тупроқларнинг механик таркибига кўра таснифи 
қуйидагича (100 % га нисбатан туманлар кесимида): Андижон туманида оғир қумлоқли 
ва лойли тупроқ 32,5 %, ўрта қумлоқли 59,0 % ни, етил қумлоқли 8,2 % ни, қумлоқ қумли 
0,3 % ни ташкил қилади, бундан шуни кўриш мумкинки, туманнинг тупроғи асосан 
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга яроқли, деярли юқори ҳосил олиш имкониятини 
берадиган механик таркибга эга бўлган соф тупроқлардан иборат бўлиб, асосан, суғорма 
деҳқончиликни ривожлантиришни амалга ошириш имконини беради. Тупроқнинг 
механик таркибининг ҳамма туманларда ҳам бир хил эмаслигини Улуғнор тумани 
мисолида кўриш мумкин. Бу ерда оғир қумлоқли ва лойли тупроқлар 7,3 % ни, ўрта 
қумлоқли 14,0 % ни, енгил қумлоқли 36,7 % ни ҳамда қумлоқ – қумли тупроқлар 42,0 % 
ни ташкил этади. Тупроқнинг механик таркибининг бундай хусусиятга эгалиги туманда 
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ўзига хос муаммоларни келтириб чиқаради. 
Жумладан, тупроқларнинг шўрлашиш даражаси юқори бўлади. Натижада тупроқ шўрини 
яхоб бериш орқали ювишни талаб қилади, иккинчиси экинларни суғоришда кўп сув талаб 
қилади, чунки суғориш даврида сувнинг катта қисми ерга шимилиб ва буғланиб кетади. 


95 
Учинчидан, чиринди миқдори оз бўлади, натижада тупроқнинг донадорлик ва унумдорлик 
хусусияти пасаяди ва кўп минерал ўғит беришни талаб қилади. 
Вилоятда суғориладиган тупроқларнинг механик таркиби туманлар бўйича бир-
биридан кескин фарқ қилмаса-да, жойлашган географик ўрни, табиий шароити, 
гидгрологик, геоморфологик хусусиятларига кўра тафовути сезилади. 
Оғир қумлоқли ва лойли тупроқлар ўртача 36,9 % ни ташкил қилса, ўрта қумлоқли 
тупроқлар 39,6 % ни, енгил қумлоқлилари 16,2 % ни ва қумлоқ-қумли тупроқлар 7,3 % ни 
ташкил этади. Бу ҳолат вилоятда тупроқларнинг механик таркиби жуда яхшилигидан 
далолат беради. 
Суғориладиган тупроқларнинг шўрланганлик даражаси бўйича таснифи таҳлил 
қилинса, энг кам шўрланган тупроқлар Андижон туманида 80,8 % га, Избоскан туманида 
81,2 % га, Хўжаобод туманида 79,5 % га, Қўрғонтепа туманида 78,0, Асака туманида 70,1 
% га тенглигини, аксинча, Улуғнор туманида бу кўрсаткич 9,3 % га, Олтинкўлда 18,0 % 
га, Жалолқудуқда 20,5 % га, Шаҳрихонда 33,6 % га, Бўзда 47,3 % га тенглигини кўрамиз, 
вилоят бўйича эса ўртача 43,9 % тупроқ шўрланмаган ҳисобланади.
Кучсиз шўрланган тупроқлар 32,9 % ни, ўртача шўрланган 16,2 % ни, кучли 
шўрланган тупроқлар 7,0 % ни ташкил этади. Андижон вилояти тупроқларини муҳофаза 
қилиш улардан самарали фойдаланиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Тупроқ 
эрозияси – емирилиш, нураш маъносини англатади, тупроқнинг энг унумдор юқори 
қатламлари ва тупроқ ости жинсларининг атмосфера ёғинлари ҳам суғориш сувлари, 
шамол ва бошқалар таъсирида емирилиш жараёни юз бериш даражасига кўра табиий ва 
жадаллашган (емирадиган) турларга бўлинади. Табиий тупроқ эрозияси нисбатан секин 
кечиб, тупроқ табиий ҳосил бўлиш жараёнида қайта тикланиш туради. Жадаллашган 
тупроқ эрозияси инсоннинг хўжалик фаолияти маданий ўсимликлар ўстиришда ердан 
нотўғри фойдаланиш, эрозияга қарши тадбир-чораларга риоя қилмай ерларни 
ўзлаштириш, суғориш, чорва ҳайвонларини боқиш, дарахтзорларни кесиш ва қурилиш 
ишларини олиб бориш натижасида юз бериб тупроқ структурасини бузиб уни тупроқлик 
хусусиятини йўқ қилиб юборади. 
Тупроқ эрозияси асосан рельефи нотекис – паст-баланд, эрозия базиси (маълум бир 
жойнинг метр ҳисобида денгиз сатҳидан баландлиги билан сув келиб қуйиладиган 
жойнинг денгиз сатҳидан баландлиги ўртасидаги фарқ) катта бўлган ерларда бошланади. 
Тупроқ эрозияси ҳосил бўлиш омилларига кўра сув, шамол, саноат образия, яйлов, 
механик тупроқ эрозия турларига бўлинади. Сув эрозиясининг бошланиши ва кучайиши 
рельефи тузилиши, тузилиши билан боғлиқ бўлиб, одатда, ер юзасининг нишоблиги 1-1,5
0
ошганда юз бера бошлайди. Сув эрозияси емирилиш жараёнида тупроқ заррачаларининг 
бўлакларга бўлиниш ва қайта жойлашиш усулига кўра, ювилиш эрозияси, жилға ва 
шўрланиш эрозиясига бўлинади. Ювилиш эрозияси тупроққа сингиб улгурмаган сувнинг 
оқими таъсирида вужудга келиб, тупроқ қатламининг нисбатан бир текисда ювиб кетиши 
билан тавсифланади. Жилға эрозияси жилға сувининг оқими таъсирида унча чуқур 
бўлмаган ўйдим-чуқурликлар ҳосил бўлиши билан юз беради ва буни одатдаги ерга 
ишлов бериш билан бартараф этиш мумкин. Жарланиш эрозияси сув эрозиясининг бир 
тури бўлиб, сув оқимининг тор ўзанда тўпланиб оқиши, тупроқнинг вертикал емирилиши 
ва ювилиши натижасида вужудга келади. Сув таъсирида ернинг юзасида ўпқонлар пайдо 
бўлади, вақт ўтиши билан ўпқонлар емирилиб жарликлар ҳосил бўлади. 
Андижон вилоятида суғорма деҳқончилик қиладиган ҳудудларда сув эрозияси 
намлик билан етарли таъминланган. Ёғин миқдори 350-400 мм дан юқори ва ярим 
таъминланган ёғин миқдори 200-300 мм ни ташкил қиладиган лалмикор ерларда ҳамда 
типик тўқ тусли сур тупроқларда, қисман тоғ олди ва тоғ этаги қияликларида тарқалган. 
Шамол эрозияси (дефляция) 2 хил бўлади: тезлиги унча катта бўлмаган шамолнинг 
тупроқ майда заррачаларининг учириб кетишидан келиб чиқувчи оддий ва катта 
тезликдаги шамол туфайли вужудга келади. Шамол эрозияси суғориладиган ерларга катта 
зарар етказади. Шамол эрозиясига, рельефдан қатъий назар, асосан бир йўналишда 


96 
эсадиган кучли шамол, тупроқнинг енгил механик таркиби ва шўрланганлиги, 
суғориладиган ер майдонларининг табиий шароитига номувофиқ ёки ихота 
дарахтзорларининг йўқлиги сабаб бўлади. 
Тупроқ эрозиясинг, шунингдек, ишлаб чиқариш ва инсон фаолияти билан боғлиқ 
бўлган қуйидаги турлари ҳам учрайди: саноат эрозияси фойдали қазилмаларни қазиб 
олиш, айниқса, очиқ усулда, уй-жой, ишлаб чиқариш бинолари ва йўл қурилиши, газ ва 
нефть қувурларини ўтказиш натижасида содир бўлади. Аброзия – дарё ва бошқа сув 
ҳавзалари қирғоқларининг емирилиши туфайли ҳайдалма ер, яйлов майдонлари қисқаради 
ва сув ҳавзаларини лойқа босади. Яйловларда ортиқча чорва боқиш яйлов эрозиясига 
сабаб бўлади. Механик эрозия ерларга ишлов беришда ўта оғир техникалардан кенг 
фойдаланиш натижасида содир бўлади. Механик эрозия натижасида тупроқ структураси 
бузилади. 
Юқорида келтирилган деярли барча тупроқ эрозия турлари Андижон вилояти 
ҳудудида тарқалган тупроқлар учун хос бўлган эрозия ҳисобланади. Тупроқни бундай 
салбий ҳолатлардан сақлаш учун тупроққа илмий асосда ёндашиш, уни эҳтиёт қилиш 
чораларини олдиндан кўриб бориш мақсадга мувофиқ. 
Тупроқни эррозиядан сақлаш керак. Бунда суғориш эррозияси, шамол эррозияси 
назарда тутилади. Суғориш натижасида кўпроқ ернинг рельефи билан боғлиқ эррозия 
жараёни содир бўлади. Ер қияли нишоб бўлса, сувнинг тез оқиши натижасида ювилиш 
жараёни бўлади, натижада бўйлама жарликлар ҳосил бўлади, шамол таъсирида эса ернинг 
унумдор она жинси учириб кетилади. Бундай эррозияларнинг олдини олиш учун суғориш 
агротехник қоидаларига амал қилиш ва экинзорлар атрофида ихота дарахтзорларини 
ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва зараркунандаларга қарши 
курашиш мақсадида ерларга ҳар йили катта миқдорда кимёвий минерал ўғитлар ва турли 
хил заҳарли кимёвий моддалар ишлатилади. Бу моддаларнинг катта қисми тупроқда 
тўпланиб, таркибининг бузилишига олиб келмоқда ва ифлосланмоқда. 
Саноат чиқиндилари ҳамда маиший чиқиндилар ҳам маълум даражада тупроқнинг 
ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатдан қутулиш учун чиқиндиларни қайта 
ишлашни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish