Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   292
Bog'liq
1-392

Key words: Urbanization, city, urban life style, population capacity, production, 
functional type, multifunctional, industry and transportation, agriculture, recreation. 
Урбанизация муаммолари кўпчиликни, яъни, турли соҳада ижод қилаётган олимларни 
қизиқтиради. БМТ экологик ва ижтимоий кенгашларида шаҳарлар ривожланишининг 
муаммолари асосий вазифаларидан бўлиб, у дунёда тинчликни сақлаш муаммосидан кейин 
туради. Урбанизация тушунчаси мураккаб бўлиб, у ижтимоий – иқтисодий жараёндир. 
Илмий – техника инқилоби даврида ишлаб – чиқаришни ривожланиши, шаҳар ҳаёт 
тарзининг кенгайиши ва ривожланиши билан боғлиқ.
Урбанизация қисқача қилиб айтганда, шаҳарча ҳаёт тарзининг ривожланиши, шаҳар 
аҳоли салмоғининг ошишидир. Лекин, ривожланган мамлакатларда шаҳар аҳолиси салмоғи 
ошмаса ҳам шаҳарча ҳаёт тарзи ривожланиши мумкин, ривожланаётган мамлакатларда эса, 
шаҳар аҳолиси тез ўсиши билан, лекин, шаҳар ҳаёт тарзи орқада бўлиши ҳам мумкин. 
Яъни, урбанизация даражаси паст бўлиши мумкин (Перцик, 1991). Шаҳар ва 


287 
шаҳарчаларнинг ривожланиши кўп жиҳатдан ҳозирги фан – техника инқилоби ва 
иқтисодий-ижтимоий тараққиёт билан бевосита боғлиқ.
Ўзбекистонда 1926 йилда 27 та шаҳар, 19 та шаҳарча, 1939 йилда 25 та шаҳар, 22 та 
шаҳарча, 1959 йилда 33 та шаҳар, 68 та шаҳарча, 1970 йилда 42 та шаҳар, 82 та шаҳарча, 
1977 йилда 82 та шаҳар, 84 та шаҳарча, 1990 йилда 120 та шаҳар, 104 та шаҳарча, 2000 
йилда 120 та шаҳар, 113 та шаҳарча, 2013 йилга келиб, 120 та шаҳар, 1088 та шаҳарча 
мавжуд. Ҳозирги вақтда аҳолиси 100 мингдан ортиқ бўлган шаҳарлар 16 та ва 500 мингдан 
ортиқ бўлган шаҳарларга Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари киради. Кейинги ўринларни 
аҳоли сони жиҳатидан Наманган – 475 минг, Андижон – 404 минг, Нукус – 295 минг, 
Бухоро – 272 минг киши билан эгаллайди. Самарқанд вилоятида 2016 йил маълумотига 
кўра 3583,9 минг киши, шундан 1355 минг ёки 38 % шаҳарларда яшайди.
Вилоятда 1970 йилда 7 та, 1979 - йилда 15 та, 1989 йилда 21 та, 1995 йилда 21 та, 2010 
йилда 49 та шаҳар аҳоли пунктлари мавжуд эди. Ҳозирги вақтга келиб, 2015 йилда 11 та 
шаҳар ва 82 та шаҳарчалар мавжуд. Вилоятдаги шаҳарларнинг 2 таси вилоятга ва қолган 9 
таси туманларга бўйсинувчи шаҳарлар ҳисобланади. Шунингдек, вилоятда 14 та қишлоқ 
туманлари, 125 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари ва 1829 та қишлоқ аҳоли пунктлари 
мавжуд. Ўрганиш объектимизда йирик шаҳар Самарқанддан ташқари 3 та катта шаҳарлар 
мавжуд бўлиб, Каттақўрғон шаҳрида 84,6 минг, Ургутда 67,6 минг, Оқтошда 41,9 минг 
киши яшайди. 14 – жадвалдан кўриниб турибдики, Самарқанд вилоятида 1970 йилда жами 
7 та шаҳар аҳоли пунктлари бўлган бўлса, булардан 4 таси аҳолиси 10 минг кишигача 
бўлган аҳоли пунктлари қаторига кирган. 
I – жадвал. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish