Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   292
Bog'liq
1-392

 
Key words: landscape, agroecological, element, migration, accumulation, energy 
constant, Carthage potential. 
Арид иқлим минтақага хос ландшафтлар, хусусан, тупроқлар давом этаётган 
тўртламчи даврнинг ўзидаёқ бир қатор ўзгаришларга учраган. Бу ўзгаришларга текислаш, 
суғориш, ўғитлаш, ҳайдаш, меъёридан кўп миқдорда чорва молларини боқиш, 
карьерларни мавжудлиги ва бошқалар сабаб бўлмоқда. Натижада тупроқ қопламининг 
агроэкологик, мелиоратив ҳолатлари ёмонлашмоқда. Ушбу минтақаларга хос бўлган 
тупроқларни айрим лантаноид ва радиоактив элементлар миқдорининг меъёридан 
ортиши, шўрланиши, ўсимликлар таркибида кул элементларини кўпайиши кузатилмоқда. 
Шу 
боис 
бундай 
ландшафтларни, 
тупроқларни 
ўрганишда 
Б.Б.Полинов, 
В.В.Добровольский, В.А.Ковда, А.И.Перельман тамойилларига кўра мажмуавий тадқиқот 
асосида ёндошув талаб қилинади. 
Чўл минтақа тупроқларида элементларни аккумуляцияси асосан, тупроқ ва тупроқ 
ҳосил қилувчи жинсларнинг хосса ва хусусиятлари, ҳамда ўсимлик қоплами, унинг 
хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. 
Бу ўринда атмосферадан келадиган элементлар оқимини ҳам унутмаслик керак, 
чунки Г.А.Мотузова [1., 72-бет] маълумотларига кўра, As, Cd, Mn, Pb, Zn, Hg, Mo, Sb ва 
бошқаларни атмосферага чиқриладиган миқдорлари уларни табиий йўллар билан 
тупроққа тушадиган миқдорлари билан бемалол солиштириладиган миқдорларни ташкил 
қилади. 


153 
В.В.Добровольский [2., 124-бет] маълумотларига кўра, элементларни глобал 
ҳаракати таъсири натижасида тупроқларни ифлосланиши жуда-жуда кичик. 
Кимёвий элементлар тупроқ типлари, типчалари, айирмаларига қараб ҳар хил 
миқдор ва сифатда бўлади ҳамда миграцияланади.
Жумладан, Марказий Фарғона чўлида аллювиал, аллювиал-пролювиал ва бошқа 
ётқизиқлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро генезис ва таркиб жиҳатидан фарқ қилади. Улар 
турли даражада карбонатли, гипсли бўлиб аксарият ҳолларда оғир қумоқ механик 
таркибга эга. Айрим ҳолларда енгил қумоқ механик таркибли она жинслар ҳам учрайди. 
Кимёвий элементларни арид иқлим минтақасидаги миграциясига хусусан, 
Марказий Фарғона тупроқларидаги миграциясига суғоришлар, шўр ювиш ишлари, сизот 
сувидан кўтариладиган намликлар таъсир қилади. 
Миграция жараёнида элементларнинг кимёвий ва физикавий хусусиятлари: ион 
радиуси, ташқи электрон қобиғидаги электронлар сони, конфигурацияси, заряд миқдори, 
ионизация потенциали ва бошқалар ҳам катта рол ўйнайди [3., 142-144-бетлар].
Келтирилган 1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, элементларни тартиб 
рақами ортиб бориши билан уларнинг атом массаси қоидага биноан ортиб боради. Аммо 
уларнинг валентликлари +3 га тенг. Бу фикрдан, яъни валентликлари +3 га тенглигидан 
La ва Cе бироз четга чиқади, яъни уларни +4 валентли ҳолатлари ҳам мавжуд. Яна бир 
қизиқарли ҳолат, яъни лантаноидлар гуруҳида La дан бошлаб Lu гача ушбу 
элементларнинг ион радиуслари 1,04 А° дан 0,80 А° гача камайиб боради. 
Лантаноидлар 
ўзларининг 
валентликлари, 
ион 
радиусларига 
ва 
бошқа 
хусусиятларига асосан, ўзлари кирадиган минералларга у ёки бу миқдорда энергия билан 
қўшилади. Бунда энергия турларини кўплигини назарда тутиб биз фақат атом, аниқроғи 
ион ҳолатидаги лантаноидларни энергиясига хусусан, Картледж потенциалига эътиборни 
қаратамиз (1-жадвал). 
1-жадвал 
Лантаноидларнинг геоэнергетик хусусиятлари 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish