Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети “ижтимоий-иқтисодиёт” факультети



Download 1 Mb.
bet32/49
Sana21.02.2022
Hajmi1 Mb.
#46333
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49
Bog'liq
Milliy g'oya maruza

Барқарорлик- (ижтимоий)- жамиятдаги тинч-тотувлик ва уни мустаҳкамлаш учун шарт-шароитнинг мавжудлиги; ижтимоий қатламлар, кучлар ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик вазияти; давлат, жамоат ташкилотлари, фуқаролар ўртасидаги ижтимоий келишув ҳолатининг муттасил давом этиши ва б. Ғарб олимлари Барқарорлик беқарорликнинг арафаси ёки муайян беқарорликдан кейинги ҳолати, жамиятнинг янги беқарорлик олдидан тин олиш даври, деган фикрни илгари сурганлар. Бундан фарқли тарзда Т.Парсонс «ижтимоий тизимнинг барқарорлик қоидалари»ни ишлаб чиқишга ҳаракат қилган. Унинг фикрича, ҳар қандай барқарор жамиятнинг ижтимоий тузилишини ташкил этадиган элементлар фаолияти ўзаро уйғун бўлиши шарт. Ана шу уйғунлик доимий Барқарорлик омилидир. Бунда давлатнинг вазифаси жамиятнинг энг кичик бўғинлари, жамоалар, ташкилотлар, идоралар орасидаги мутаносибликни сақлаш ва мустаҳкамлашдан иборат. Агар давлат бунинг уддасидан чиқа олса, у жамиятни барқарор ривожланишини таъминлайдиган бошқарувчи (регулятор) вазифасини адо этади. Бу эса, ўз навбатида, давлатнинг муайян ислоҳотларни амалга ошириши учун имконият яратади. Т.Парсонснинг бу қарашлари кўпгина Ғарб мамлакатлари мутахассислари томонидан эътироф қилинган. Ўзбекистон мустақилликка эришганнидан кейин ижтимоий барқарорликка эришиш ва уни мустаҳкамлашга катта эътибор бермоқда. Барқарорлик жамият тараққиётининг, ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишнинг асосий шартидир.
Барқарорлик шартлари :
1. Маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши;
2. Давлатчиликни шакллантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш;
3. Демократик институтларни ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш;
4. Бозор муносабатларининг қарор топиши ва мулкдолар синфининг шаклланиши;
5. Кучли ижтимоий сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаоллигининг ортиши;
6. Жуғрофий-стратегик имкониятлар ва табиий хом-ашё ресурслари;
7. Инсон салоҳияти, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктураси;
8. Кенг кўламли ўзгаришлар ва ҳамкорлик кафолатлари;
9. Жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик.
(И.Каримов. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. 83-85 б. Ҳушёрликка даъват. 21-23 б)
Шу унутмаслигимиз керакки, жамият ривожланишида юқорида таъкидлаганимиздек, ғоввий-мафкуравий ҳамкорликнинг аҳамияти муҳимдир. Ғоявий-мафкуравий ҳамкорликнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий асосларига алоҳида эътибор беришимиз керак. Масалан Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий-иқтисодий алоқалоарини йўлга қўйилишида қуйидаги тамойиллар биринчи ўринга чиққанлигини кўришимиз мумкин:
1.Ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда;
2.Тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик.
3.Мафкуралар хилма-хиллигидан қатъий назар ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик.
4.Халқаро ҳуқуқ нормаларининг давлат ички нормаларидан устунлиги.
5. Ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш.
Демак, бундан кўриниб турибдики, ташқи сиёсатга тинчлик, барқарорлик, ҳамкорлик ғоялари асос қилиб олинган. Мамлакатимизнинг жаҳон халқлари тинчлиги ва хавфсизлигига мос бўлиб тушган тинчликсевар ташқи сиёсати унинг жаҳонда мустақил давлат сифатида тезда тан олинишини таъминлади. Бугун Ўзбекистон 120 дан ортиқ давлатлар билан айнан ана шу ғоя остида дипломатик, сиёмий, иқтисодий. Илмий-техникавий ва маданий алоқалар олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи сиёсий фаолиятнинг асосий принциплари тўғрисида», «Чет эл инвесторлари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида», «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунлари унинг халқаро майдонда фаол ва кенг кўламли ҳамкорлик қилиши учун ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилмоқда.
Жамиятни эркинлаштириш миллий ғояни халқимиз қалби ва онгига сингдиришнинг муҳим шартидир. Миллий ғоя сиёсий воқеликни уйғунлаштириб, турли шахслар, ижтимоий гуруҳлар эҳтиёжларини мутаносиблаштиради, уларни мавжуд имкониятлар асосида бир–бири билан яқинлаштиради ва шу маънода демократик қадриятларнинг нуфузини оширади. Кишилар онгини маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, миллий маҳдудлик каби ижтимоий иллатлар асоратидан поклаш, ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, мафкуравий курашда тўғри йўл танлаш ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, миллий ғояни халқимизнинг қалби ва онгига теран сингдириш билан боғлаш ҳозирги даврдаги энг муҳим вазифалардандир.
Миллий ғоя кучли давлатдан кучли жамият сари бориш концепциясига асосланади ва шундан келиб чиқиб, у сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришда манфаатлар-мақсадлар уйғунлигини таъминловчи омил бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимиз XXI асрнинг дастлабки йилларида ўз ривожланишининг аниқ йўналишларини белгилаб олди. Ижтимоий–сиёсий ҳаётни эркинлаштириш ўзининг маъно ва моҳиятига кўра, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ўзгаришларнинг асосий бўғини эканлиги билан характерланади. Мустақиллик йилларидаги эркинлаштириш жараёнлари, жамиятни демократиялаштириш натижалари бу йўлда эришилган дастлабки босқич сифатида баҳоланмоқда. Айни чоғда, иқтисодий, сиёсий соҳани, ҳуқуқий демократик давлат ҳамда фуқаролик жамияти қурилишини янада эркинлаштириш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг тўққизинчи сессиясида «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» номли маърузасида Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигига эришишдек эзгу ниятларимизни рўёбга чиқариш мақсадида белгилаб олинган стратегик йўлимиз ва сиёсатимизнинг устувор йўналиши ва тамойиллари аниқ-равон ифодалаб берилди.
Истиқлолимизнинг илк кунлариданоқ халқимизнинг эски, қотиб қолган мафкуравий ақидалардан воз кечиб, маънавий янгиланишига, одамларнинг қалби ва онгига миллий ғоя тамойилларини сингдиришга қаратилган аниқ сиёсат олиб бораётганлиги, бу эса ўз навбатида юртдошларимизнинг тафаккурини ўзгартиришда, ислоҳотларни жорий этишда янгича ёндашувларни шакллантириш, жамиятимизда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва барча ижтимоий гуруҳлар ўртасида аҳилликни мустаҳкамлашда сезиларли ишлар қилинаётгани натижасида мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва фуқаролар тотувлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлинмоқда.

Барчамизга яхши маълумки, фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг энг муҳим қисми, маънавият ва маърифат соҳасида баркамол шахсни шакллантириш борасида узлуксиз иш олиб боришдан иборат. Бу ҳаётий, биз ҳамиша амал қиладиган тамойил жамият ривожининг асоси ва шартига айланмоғи ҳамда ўзида яхлит бир тизимни мужассам этмоғи лозим. Бу тизим марказида маънавият, ахлоқ-одоб, маърифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи керак. Мана шу уч буюк қадриятни халқимиз асрлар давомида эъзозлаб келган. Бизнинг муқаддас динимиз ҳам, бутун Шарқ фалсафаси ҳам бу қадриятларни улуғлаган, уларни ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим шартлари деб билган. Мана шундай чинакам инсоний фазилатларга эга бўлган ёки шунга интилган одам демократия неъматларининг оддий истеъмолчиси эмас, балки уларнинг фаол яратувчиси ва ҳимоячисига айланади. Ана шунда демократия ва фуқаролик жамияти асосларини амалда барпо этиш, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ва эркинликларини таъминлаш мумкин бўлади. Шундагина инсон ўз мамлакатининг том маънодаги муносиб фуқароси бўла олади. Дарҳақиқат, буюк аждодимиз Абу Наср Фаробийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асаридаги билим, фан, ахлоқ ва маърифат соҳасида юксак даражага кўтарилган жамиятгина ижтимоий тараққиётда самарали натижаларга эриша олиши мумкин, деган фикрида жуда катта маъно бор.


Маълумки, эркинлик мавҳум тушунча эмас. Эркинликнинг табиатини англаш учун унинг намоён бўлиш шарт–шароитларини, инсоннинг мавжудлиги ва жамиятдаги ўрнини ҳисобга олиш лозим.
Эркинлик ижтимоий тушунча. У инсонлар ўртасидаги ўзаро ижтимоий муносабатларда рўёбга чиқади. Шунинг учун жамиятдан ташқарида эркинлик бўлмайди. Жамиятда эркинликни тушуниш ва амалга ошириш мамлакатда устувор бўлган миллий маданий, тарихий, диний ва бошқа тартиботлар, қонун-қоидалар ҳамда қадриятларга, уларнинг характери, мазмунига боғлиқ бўлади. Эркинликни англаш ва уни ифода этишда Ғарб ва Шарқнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Ғарбда эркинлик тўғрисида фикр юритилганда, асосан, алоҳида олинган шахс эркинлиги ва ҳуқуқларидан келиб чиққан ҳолда ёндашилади, эркинликка шу мезондан келиб чиқиб баҳо берилади.
Шарқда ҳам шахс эркинлиги ва ҳуқуқлари ҳисобга олинади. Лекин шахс ҳатти–ҳаракати, хулқ-атвори, жамиятдаги ўрни, маъсулиятини идрок этиш ҳолатларига баҳо берилганда, муайян гуруҳ, этнос, халқ, миллат, жамиятнинг манфаатлари, ҳуқуқларига алоҳида қадриятлар, анъаналаридан келиб чиққан ҳолда ёндошилади.
Шахснинг хоҳиш–иродаси, истаги, мақсад ва манфаатлари унинг фаолиятида намоён бўлади. Эркинлик ва жамият ҳаётини эркинлаштириш муаммоси муайян, ғоя, ғоялар тизими билан ҳам боғлиқ. Ғоя эркинлик, жамият ҳаётини эркинлаштиришга хизмат қилиши ёки аксинча, эркинликни, эркинлаштириш жараёнларини бўғиши, яъни унга имконият бермаслиги ҳам мумкин. Чунки, жамият ҳаёти сиёсий тизим сифатида,муайян ғоялар орқали муайян тартиботлар, урф–одат, анъаналар, қадриятлар билан шаклланади. Улар эса жамиятнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатадиган инсонлар дунёқараши, онги ва тафаккури орқали ўз ифодасини топади. Ғояга мос равишда эркинлик ва эркинлаштириш жараёнлари содир бўлади. Мамлакатда ягона ғоя тан олиниб, фақат унга амал қилинса, шунга мос фаолият қарор топади. Масалан, коммунизм ғояси якка ҳукмронликка асосланган бўлиб, натижада инсон эркинлиги, умуман, жамиятни эркинлаштиришга салбий таъсир кўрсатди. Инсон фикри, унинг жамият иқтисодий, сиёсий ҳаётидаги ўрни ҳам синфийлашган мафкурага ёки пролетар манфаатларига бўйсундирилди. Инсон онги ва дунёқарашида унинг дунёни идрок этиши билан боғлиқ қарашлари, тасаввурлари эмас, аксинча, дунёқарашни «синфий»лик тамойилига мослаштириш ва ундан келиб чиққан ҳолда фикрни ифодалаш, муносабат билдириш ҳодисаси рўй берди. Бу дунёқараш мажбурий тарзда шакллантирилди.
Жамиятнинг эркинлашиши инсонлар, турли ижтимоий гуруҳлар ва қатламларнинг давлат ва жамият қурилишидаги иштирокига, ўзаро муносаблардаги ўрни, мавқеи, ҳолатига боғлиқ. Инсон эркинликни хоҳлайди, лекин носоғлом сиёсат, мафкуравий мақсадлар бунга йўл бермаслиги мумкин. Бунга собиқ Иттифоқ даври аниқ мисол бўлади. Ўзининг эркин ёки эркин эмаслигини фарқламайдиган инсонлар ҳам учрайди. Бу уларнинг онги, дунёқараши, тафаккури даражасига боғлиқ. Инсон эркинликни истайди, аммо мавжуд ижтимоий–иқтисодий ҳолати бунга имкон бермаслиги мумкин. Ўз эркинлигини идрок эта олмаган киши озод бўла олмайди. Бундай одамлар доимо бировнинг таъсирида ва унга қарам бўлади. Иқтисодий қарамлик инсон эркинлигини юзага чиқармайди. Бу ўзига хос иқтисодий тобелик руҳиятини шакллантиради. Айрим ижтимоий муаммоларнинг мавжудлиги кишининг эркин фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Масалан, бир амаллаб ўз иш ўрнини сақлаб турган, бошқа меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қўлидан келмаган ёки унга имконияти бўлмаган киши ўз ишини йўқотиб қўймаслик учун жим туришни афзал кўради. У ишсиз қолишдан қўрқади. Шўролар даврида инсонлар бир касб доирасига чамбарчас «боғлаб» қўйилган, бошқа меҳнат фаолияти, хусусан, тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятлари чекланган эди. Бугун хусусий ташаббусга кенг имкониятлар берилди, бироқ бу имкониятлардан фойдаланиш осон кечаётгани йўқ.
Ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг бозор иқтисодига асосланган, мулк хилма–хиллигига ўтган Ўзбекистонда ҳамманинг олдида янги-янги имкониятлар пайдо бўлди. Инсонлар энди фақат бир нарсага таяниб қолиш эмас, балки мулкдор бўлиш ҳуқуқининг барча имкониятларидан кенг фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун одамдан фақат етарли салоҳият, изланиш, меҳнат, фаоллик талаб этилади. Бугун ким шу талабларга жавоб берса, муайян ютуқларга эришаяпти ва ёмон яшамаяпти.
Бугун миллий ғоянинг жамият ҳаётига тадбиқ этилиши жамиятни эркинлаштириш ва эркинлик муаммоси билан узвий боғлиқдир. У эркинлик, эркинлаштиришнинг муҳим маънавий омили бўлиб хизмат қилади. Чунки у таянадиган, амал қиладиган қоидалар, тамойиллар шунга шарт-шароит яратади ва шуни талаб ҳам қилади. Мустақиллик туфайли жамият янгиланишга, эркинлашишга эҳтиёж сезаётган экан, демак мустақилликкача амал қилган ғоялар, қоидалар, тамойиллар бугунги кун талабларига жавоб бермайди уларга асосланган ҳолда жамият ва инсон ҳаётининг эркинлаштириш мумкин эмас. Мамлакатнинг ҳуқуқий асослари, қонунчилик соҳаси, ижтимоий–сиёсий, иқтисодий, маънавий негизлари янгиланмоқда. Янги ғоялар демократик тамойиллар асосида қурилмоқда Бу истиқболда кучли, демократик фуқаролик жамиятини қуриш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади. Эркинлик ва эркинлаштириш эса, унинг устувор йўналиши бўлиб қолади.
Инсонларнинг эркин бўлиши ёки бўлмаслиги жамиятда қандай ғоя амал қилаётганлигига, у қандай тамойилларга асосланишига бевосита боғлиқ. Агар мамлакатда фикрлар, қарашлар, ғоялар хилма–хиллиги эътироф этилса ва жамият ҳаёти унга асосланса, шунга мос тарзда онг ва тафаккур эркинлиги шаклланади. Тафаккур эркинлиги, яъни фикр эркинлиги эса инсонлар, шахс эркинлигига, озод шахс маънавияти қарор топишига хизмат қилади.
Агар жамиятда фикрлар, қарашлар, ғоялар хилма хиллигига амал қилинса, инсоннинг жамиятдаги ўрни янгича маъно касб этади. Онг ва тафаккур эркинлиги фикрлар хилма–хиллигини юзага чиқаради. Мамлакатнинг куч-қудрати, салоҳияти ортади. Миллий ғоя мамлакатнинг маънавий куч-қудрат манбаига айланади.
«Тарих сабоқлари шундан далолат берадики, ўзининг эркин фикрини ифода этадиган шахс, гуруҳ ёки ижтимоий қатлам, аввало, ўзининг аниқ - равшан, асосли қарашларига эга бўлиши, ўз нуқтаи назарининг оқибати учун маъсулиятини ўз зиммасига олиши, баҳс–мунозара маданияти талабларига амал қилиши лозим. Яъни, фикрлар ранг–баранглиги ва қарашлар хилма–хиллиги муайян жамиятнинг миллий манфаатларига, умумбашарий қадриятларига, ҳуқуқий нормаларига, ахлоқий мезонларига зид бўлмаслиги зарур».38
Миллий ғоянинг фикрлар, ғоялар хилма–хиллиги, эркин фикр, шахс эркинлигига эришиш тамойилига амал қилиши мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштиришга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, эркинлаштиришга жамиятни демократлаштиришнинг бошланғич босқичи сифатида қаралиб, жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш вазифалари амалга оширилмоқда.
Истиқлолга эришгандан сўнг Ўзбекистон демократик, адолатли, фуқаролик жамиятни барпо этиш йўлини танлади. Зеро Президент И.А.Каримов айтганидек, «Демократик жамиятни қуриш кўп миллатли Ўзбекистон халқи манфаатларига тўла мос тушади. Бу халқ ўзининг эрк, бахт–саодат, фаровонлик тўғрисидаги орзуларини ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ўтказилаётган ислоҳатлар билан боғлайди. Бу ислоҳатлар халққа нима бериши муҳимдир. Кишилар ҳаётида яхшилик томон қандай ўзгаришлар бўлиши, уларнинг ҳаёти қанчалик тўқ, бой, гўзал бўлиши, инсон ўзини нақадар чинакам эркин ҳис этиши, ўз меҳнатининг, ўз тақдирининг, ўз мамлакатининг эгаси бўлиши муҳимдир»39.
Бу сиёсий соҳада демократлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократик институтлар фаолиятини йўлга қўйиш ва жонлаштириш, сўз ва фикр эркинлигини ривожлантиришни кўзда тутади. Иқтисодий соҳада эркинлаштиришнинг туб моҳияти мулкка муносабатни ўзгартириш, мулкдорлар табақасини вужудга келтириш, иқтисодий фаолият ташаббусини рағбатлантириш, хусусий мулк дахлсизлигини қонунан ва амалда кафолатлашдан иборат. Юртбошимизнинг жамият маънавиятини юксалтиришни эркин фуқаролар жамиятини барпо этиш, янги шахсни шакллантиришнинг устувор йўналиши деб эълон этгани бежиз эмас. Зеро, сиёсий ва иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш ўз ҳақ-ҳуқуқини таниган, қадр-қимматини билган, курашчан, фаол ватанпарвар шахсларнинг бўлишини тақозо этади.
Миллий ғоя инсонпарварлик тамойилига амал қилишни тақозо этади. Мамлакатимизда инсонпарвар ва демократик жамият барпо этилмоқда. Биз халқимизнинг муқаддас қадриятлари ҳамда улкан тарихий меросига таяниб, шунингдек, умумэътироф этилган демократик тамойил ва меъёрларга риоя қилган ҳолда, инсонпарвар жамият барпо этмоқдамиз. Бугунга келиб мустабид тузум асоратларидан, унинг ғайриинсоний ғояларидан, шунингдек якка мафкурачилик амалидан халос бўлдик. Ҳозирги мураккаб ривожланиш босқичида Ўзбекистоннинг демократик истиқболини жамиятда инсоннинг туб манфаатларига мос ижтимоий муносабатларни шакллантириш орқалигина таъминлаш мумкин. Бунда миллий ғоянинг инсонпарварлик ва демократик тамойиллари инсон ва жамият манфаатлари уйғунлигини белгилаб берувчи таянч нуқта ва жипслаштирувчи куч ҳисобланади.
Миллат тафаккури, руҳияти ва фикрлаш тарзи қарашлар хилма–хиллигини асло инкор этмайди. Халқимизнинг «Кенгашли тўй тарқамас» деган мақоли ҳам фикримизни тасдиқлайди. Умумбашарий демократик тамойилларнинг ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олиши, маънавий куч-қудратимиз тимсоли бўлган миллий ғояда акс этган инсонпарвар тузум, барқарор тараққиёт, хавфсизлик, миллий давлатчиликнинг маънавий таянчлари нечоғлик мустаҳкам бўлишига боғлиқ.
Ўзбекистон Конституциясида ва мамлакатимиз қонунларида фуқароларимизнинг ҳуқуқлари тўла кафолатланган. Бу ҳуқуқий асосга таянган ҳолда ғайриинсоний қарашларнинг ҳаётимизга таъсиридан мутлоқ халос бўлиш, миллатнинг куч қудратини заифлаштирувчи айрим маънавий нуқсонларга барҳам бериш жараёни изчил амалга оширилиши керак. Бу эса демократия моҳиятини том маънода англаб етишни, ҳокимият органлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар тизими ва маданиятини юқори савияга кўтаришни талаб этади.
Мамлакатимизда демократик жараёнлар ривожланиши ва жамият ҳаётини янги шароитга мос равишда маънавий–маърифий янгиланиш, одамларни ана шу жараёнларга мослашуви жараёнлари бозор муносабатлари шаклланишидан орқада қолаётганлиги кузатилмоқда.Одамларимиз ҳаммаси ҳам келажакни етарлича тасаввур қилиша олмаяпти.
Шунингдек, жамиятнинг демократиялашуви учун яратилган имкониятлар, ҳуқуқий базалар билан уларнинг реал ҳаётга айланиши ўртасида номутаносиблик сезилмоқда. Юртимизда жамиятни демократиялашуви учун ҳуқуқий база ва имкониятлар яратилган. Аммо, уларнинг реал амалга ошуви мавжуд эҳтиёж даражасидан орқада қолмоқда.
Бугунги кунда бизнинг турмуш тарзимизга, руҳиятимизга турли маънавий–маърифий хуружлар булмоқда, «демократия» ва «эркинлик» ниқоби остида «сохта» демократия ва эркинлик ғоялари турли усуллар орқали узлуксиз равишда тиқиштирилаяпти. Мақсад, бизнинг миллий тушунчаларимизни барбод этишга, мафкуравий иммунитетимизни сусайтиришга, ёшларимизни дурагайлаштиришга қаратилган тажавузларни, мунтазам ҳаракатларни сезиб турибмиз. Бугунги кунда инсон қалбини эгаллаш учун бутун дунёда тўхтовсиз кураш кетаяпти. Бу зарарли ғояларга қарши халқимизнинг ор–номуси, диний ва дунёвий эътиқоди, маънавий қадрияти мафкуравий иммунитет вазифасини ўташи зарур.
Юртбошимизнинг «Бугунги кунда ғояни тақиқ билан, маъмурий чоралар билан енгиб бўлмайди. Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан баҳсга киришиш, олишиши мумкин»40, -деган фикрлари бугунги кунда ҳар бир ватандошимиз учун дастуруламал бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11 йиллигига бағишланган тантанали маросимда И.Каримов миллий уйғониш руҳи, миллий ғоя ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб бормоқда деб таъкидлади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари ўз нутқида ҳозирги пайтда баъзи хорижий мамлакатларда турли ғоя ва қарашлар ниқоби остида бизнинг миллий қадриятларимизга, умуман барча миллат вакиллари ҳурмат қиладиган инсонийлик тамойилларига мутлақо тўғри келмайдиган номақбул ҳаракатлар телевидение орқали тез–тез кўзга ташланиб туришини афсус ва надомат билан айтиб ўтди. Дарҳақиқат, бундай ғайриинсоний ҳаракатларни кўрганда, инсон беихтиёр ўйлаб қолади: Аслида демократиядан мақсад инсоннинг қадр-қимматини жойига қўйиш эмасми? Куппа кундуз куни қип-яланғоч кўчага чиқиб турли намойишлар ўтказиб кимларнидир ҳуқуқини талаб қилмоқчи бўлаётган кимсалар аслида одамзоднинг энг буюк бойлиги бўлмиш юксак туйғуларини ерга урмаяптими, ақл–заковат ва тафаккур, ор–номус соҳиби бўлган инсоннинг қадрини тушурмаяптими?
Инсонийликни ҳар нарсадан азиз билган халқимиз бундай «демократия», бундай «эркинлик»ни асло қабул қилолмайди. Шу сабабли ҳам бундай ёт ва зарарли ғоя ва ҳаракатларнинг турмуш тарзимизга кириб, ёшларнинг қалбини эгаллаши ва миллий урф–одат, қадриятларимизни қадирсизлантиришга муросасиз бўлиш ҳар бир маърифатли инсоннинг ватанпарварлик бурчидир.
Айрим кучлар томонидан «демократия тарғиботи» шаклида амалга оширилаётган ишлар тўғридан–тўғри Ғарб турмуш тарзининг зўрма зўраки тиқиштирилишига айланиб кетаяпти. Бир пайтлар «жаҳон пролетариати инқилоби» қандай экспорт қилинган бўлса, бугун беҳаёлик, уятсизлик, шафқатсизлик ва зўравонлик сингари ноинсоний тушунчалар шундай экспорт қилинаяпти. Бундай зарарли ғояларга қарши ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг зарурлиги тўғрисидаги Президентимизнинг қуйидаги фикрлари ўринли. Яъни, «Ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимиз юрагида она Ватанга, бой тарихимизга, ота–боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур»41.
Ушбу омилларнинг миллатимизга, мустақиллигимизга, маънавиятимизга зарарини эътиборга олиб Юртбошимиз «Миллатни асраш керак» деган ғояни қайта-қайта уқтирди. Миллатни асраш ўзлигимизни, одоб–ахлоқимизни, меросимиз, қадриятларимиз ва миллий руҳимизни зарарли ғоялар ва мафкуралар таъсиридан авайлаб, асраш, уларга қарши кураш фуқароларимиз ва ёшларимиз қалбида мафкуравий иммунитетни шакллантириш деган маънони ҳам англатади. Шу сабабдан мустақил Ўзбекистонда ҳозирги даврда миллат, жамият, давлатнинг бирлаштирувчи байроғи бўлган миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш ва халқимиз онгига сингдириш борасида собитқадамлик билан маънавий–маърифий ва амалий ишлар олиб борилмоқда
Миллий ғоянинг шаклланиши шахс қадриятлари, инсон маънавий олами билан боғлиқ. Шубҳа йўқки, миллий ғояни амалга ошириш аввало ҳар томонлама билимли, маънавий, жисмоний ва етук инсонларга боғлиқ. Бу эса ҳар бир юртдошимизни миллий тараққиёт ғоялари билан қуроллантиришни тақазо этади ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш, эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш, баркамол инсонни вояга етказиш ҳам ана шу вазифалар сирасига киради. Зеро, ҳар бир шахс ижтимоий жараёнларни ўзида мужассам этувчи куч сифатида жамиятдаги барча жараёнларнинг, жумладан миллий ғоянинг амал қилишида асосий омил ҳисобланади. Аввало, шахс миллий ғоянинг, унинг ҳаётбахш тушунчаларининг ўзлаштирувчиси, ўзига сингдирувчисидир. Таълим ва тарбия жараёнида ижтимоий–маънавий тизим, малакани ошириш ва қайта тайёрлаш, қолаверса, жамиятдаги тўлақонли ахборот макони орқали, у аниқ ва оқилона йўналтирилган мафкуравий қадриятлар, меъёрлар ва талабаларни ўзлаштириши зарур.
Шахснинг миллий ғояни кенг ёйишдаги ўрни, аввало, унинг мафкуравий жараёнларда қанчалик фаол иштирок этишида кўринади. Фаол, интилувчан шахс мафкуравий таъсир, тарғибот ва ташвиқотнинг объектидан мафкуравий жараёнларнинг субъектига, мафкурачига, мафкуравий тарбия тизимининг муҳим бўғинига айланиб боради. Шундан сўнг у миллий мафкура ғояларининг ташувчисига, тарғиботчисига, уни бошқаларга етказувчи воситага айланади. Ҳар бир шахс тегишли ғоявий-мафкуравий тайёргарликка эга бўлгач, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш, ҳарбий хизмат ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги фаолияти орқали миллий мафкуранинг асосий тамойилларини ёйишда, тарғиб этишда ва мустаҳкамлашда фаол иштирок эта олади. Шу тариқа бу ғоя ва тамойиллар одамларни аниқ мақсад ва тараққиёт сари етаклайди, миллат қўлидаги байроққа айланади.
Ана шу сабабларга кўра, миллий ғоянинг амалга оширишда шахс таянч омил деб қаралади, унинг имкониятларини юксак баҳолаган ҳолда, асосий эътибор муайян шахснинг мафкуравий тайёргарлик даражасига қаратилади. Бунда муайян шахсга ўзбек миллий характерининг афзалликларини ташвиқ қилиш, халқимиз маданиятининг бебаҳо ва бетакрор эканини англатиш, ўзбекларга хос жамоавийлик жамиятимизнинг муҳим хусусияти экани, ижтимоий бирдамлик тараққиётимизнинг манбаи бўлиб хизмат қилишига алоҳида эътибор берилади. Шунингдек, бу жараёнда тараққиётга баҳоли қудрат ўз ҳиссасини қўша оладиган етук шахс тимсолини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва эркинлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, миллий–маънавий салоҳиятни ўз заминларимиз асосида ривожлантириш, ёшлар онги ва қалбига миллий ғоянинг демократик ва гуманистик мазмунини сингдириш муҳим вазифадир.
Мустақил Ўзбекистонимиз ҳуқуқий демократик давлат қурилишининг ўзига хос йўли, яъни жаҳонда эътироф этилган «ўзбек модели» ни танлаган. Ўтган йиллар ичида ҳар жиҳатдан қўлга киритган ютуқларимиз билан фаҳрлансак арзийди. Ана шу муваффақиятларда жамиятимиздаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, аҳлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий–назарий фикрлар ва ғоялар мажмуи ҳисобланган миллий мафкурамиз ҳам муҳим роль ўйнамоқда.
Ҳар бир давлат, жамият ўз олдига мақсад қилиб қўйган вазифани амалга ошириш, барча ижтимоий синфлар, табақалар, миллатлар, турли диний эътиқод вакилларини бирлаштириш учун маълум бир мафкурани танлайди.
Инсонпарвар, демократик жамият ва ҳуқуқий давлат ўз фаолиятида жамиятдаги барча ижтимоий кучларнинг умумий манфаатларини кўзда тутиб иш кўради, оқибатда мухолиф ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар ўзаро курашмайдилар. Негаки, улар жамият умуммафкураси асосида иш юритадилар ва демократия ва инсонпарварлик қоидаларига риоя қилиб, ҳар бир масалани ўзаро баҳс-мунозара, фикрлашув асосида ҳал этадилар. Чунки, ҳар қандай давлат ва жамиятда демократик тартиб-қоидалар бузилса, ҳуқуқий нормалар паймол этилса, у албатта инқирозга юз тутишини тарих исботлаган. Жумладан, фашистлар Германияси, Италия, Собиқ СССР, Афғонистон, Ироқ бунга ёрқин мисолдир.
Демократик ҳуқуқий давлат қурилишида мафкуранинг аҳамияти каттадир. Президентимиз И.Каримовнинг асарларида асослаб берилган нуқтаи назар ва ғоялар миллий мафкуранинг асоси сифатида эътироф этилмоқда. Яъни, бу мафкура халқимизнинг тарихини, ахлоқини, турмуш тарзини, қадриятларини, фалсафасини, бадиий дидини, диний таълимотларини ўзига чуқур сингдирган.
Фуқаролик жамиятини барпо этиш миллай мафкуранинг асосий мақсади бўлиб, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон тарбияси, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ғояларини инсонлар онгига сингдириш билангина демократик ҳуқуқий давлат пойдеворини мустаҳкам қуриш мумкин.
Ҳар бир инсоннинг жамиятдаги ўз ўрни, ҳуқуқ ва бурчини ҳамда келажакни аниқ тасаввур этиши катта аҳамиятга эга.
Фуқаролик жамиятида шахснинг барча ҳуқуқлари қонун йўли билан кафолатланади ва унинг манфаатлари имкон қадар рўёбга чиқарилади.
Инсон ҳуқуқлари устуворлиги жамият аъзоларининг том маънодаги тенглигини англатади. Ҳуқуқий маданият инсондаги фуқаролик жамияти аъзосига хос бўлган дунёқарашнинг зарурий пойдевори ҳисобланади. Собиқ шуролар даври Конституцияларининг барчаси жамиятнинг бир қисмини бошқа бир қисмига қарама-қарши қўйишга, давлатнинг синфийлиги тушунчасига асосланган эди. Мамалакат ишчи ва деҳқонлар давлати деб эълон қилиниб, хусусий мулк бекор қилинган, тадбиркорлик, ташаббускорликка чек қўйилган эди. Социализм даврида барча соҳаларда мафкуравий ақидабозлик авжга чиқди, жамият ҳаётида «ишчилар синфининг дунёқараши» ҳамма нарсадан баланд қўйилди. Илмий, бадиий, маънавий, фалсафий ҳаёт эркинликдан маҳрум этилди. Шу сабабли шўро тузуми таназзулга юз тутди.
Демократия тамойиллари тизимида мафкуравий плюрализм турли фикрларнинг ўзаро ҳамоҳанглигини эътиборга олади. Ғоявий-мафкуравий плюрализм жамият демократиялашувининг ёрқин кўзгусидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида жамият ҳаётининг, хусусан мафкуравий жараёнларнинг ҳам ҳуқуқий меъёрлари аниқ белгилаб қўйилган. Конституциянинг 12 моддасида: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма – хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас» дейилган».1
Албатта, давлат - жамият сиёсий тизимининг ўзаги, мамлакат барқарорлиги ва изчил тараққиёти учун масъул бўлган сиёсий институтдир. Шу маънода, у жамиятнинг ўз миллий `ғоялари атрофида мустаҳкам жипслашуви, фикрлар ранг–баранглиги ва қарашлар хилма хиллиги асосида ҳаётда мафкуравий жараёнларнинг мувофиқлашувидан манфаатдор.
Бош ислоҳатчи сифатида давлат ижтимоий–сиёсий барқарорлик, миллий хавфсизлик, келажак ҳаёт манфаатларидан келиб чиқиб жамиятда миллий ғояини кенг ёйиш борасида фаолият олиб боради.
Фикрлар ранг–баранглигини қарор топтириш – демократик жамият барпо этишнинг асосий шартидир. Демократия давлат ва жамият қурилиши, уни идора этишнинг энг мақбул шакли сифатида ҳар бир фуқарога ўз қарашларини, фикрини эркин ифода этиш учун шароит яратади. Бу эса инсоннинг мамлакат сиёсий, ижтимоий, маданий, иқтисодий ҳаётидаги иштирокини, қонунларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга жорий этишдаги фаоллигини таъминлайди. Миллий ғоянинг ушбу тамойили оламдаги турли туманлик билан инсоният дунёсидаги хилма хилликнинг, одамлар фикрлаши, орзу–умидлари, ғоя ва мақсадлари соҳасидаги ранг–барангликнинг уйғунлигини ифодалайди. Фикрлар ранг–баранглиги миллий мафкурага жон бағишлайди, унинг такомиллашишига ёрдам беради. Ана шу асосда бу мафкура хилма–хил фикрлар билан бойиб боради, турли ғояларни ўзига доимий сингдириш имконига эга бўлади.
Мустақил Ўзбекистон ижтимоий плюрализм, ҳаётни эркинлаштириш, мулкнинг турли шакллари тенг ҳуқуқлигини қонуний кафолатлаш йўлидан бормоқда. Натижада ўтган йиллар ичида турли ижтимоий гуруҳлар, табақалар, синфлар майдонга келди. Уларнинг ўз иқтисодий ва сиёсий манфаатлари бир–биридан маълум даражада фарқ қилмоқда. Аммо, улар умумий мақсад – ягона Ватан равнақи, юрт тинчлиги, ҳалқ фаровонлиги йўлида ўзаро ҳамкорлик ва тинч–тотувлик, келишувчанлик талабларига риоя қилмоқдалар.
Жамият кимнинг қандай партия ёки ҳаракатга мансуб бўлганига қараб эмас, эл–юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларига қараб баҳо беради.
Миллий истиқлолимизнинг ижтимоий ҳамкорлик ғояси турли партия, ҳаракат, динга мансуб хилма–хил жамият аъзолари қарашларидаги табиий ранг-барангликни уйғунлаштиради ва умумий тараққиёт манфаатларига хизмат қилади.
Ахолининг турли қатламлари орасидаги муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликни яхшилаш жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлашга замин яратади. Ўзаро ҳамкорликнинг издан чиқиши ижтимоий беқарорлик, сиёсий бошбошдоқлик ва миллий парокандаликни келтириб чиқаради.
Демократик жамиятнинг халқаро миқёсда эътироф этилган тамойиллари ва қоидалари мавжуд. Бу тамойиллар: фуқароларнинг ўз хоҳиш–иродасини эркин билдириши; барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлиги; давлат ва жамиятни бошқариш ишларида қонун устиворлиги; давлат ҳокимияти органларининг сайлов асосида шакллантирилиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши каби шаклларда намоён бўлади.
Дунё тажрибаси шундан далалат берадики, муайян мамлакат ҳудудида нодавлат ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши демократик жамиятни шакллантиришнинг муҳим кўринишларидан бири ҳисобланади. Бу борада биз танлаган йўл, бир томондан, халқаро ҳуқуқий мезонларга, иккинчи томондан эса, миллий давлатчилигимиз анъаналарига мос келади.
Конституциямизнинг 56 моддасига асосан, касаба уюшмалари сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.
Ҳозирги кунда Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтган 300 дан ортиқ халқаро ва Республика миқёсидаги 3000 га яқин маҳаллий мақомдаги жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда. 30 дан ортиқ давлатлар билан дўстлик жамиятлари ташкил этилган бўлиб, улар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва маданий–маърифий алоқаларни мустаҳкамлашда катта роль ўйнамоқда.
Бугунги кунда Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган изчил сиёсат фуқаролик жамиятининг ажралмас қисми бўлган жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини тобора оширмоқда. Бу жараён «Кучли давлатдан кучли жамият сари» деган тамойил асосида амалга оширилмоқда. Ушбу тамойил мамлакатимизда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлардан биридир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик–ҳуқуқий ислоҳатларни фуқаролар онгига сингдириш миллий мафкурамиз олдида турган муҳим масалалардандир.
Демократия – эркинлик, эркин фикр, эркин ҳаракат – фаолият демак. Яъни, ўзликни намоён этиш имкониятининг мавжудлигидир. Ҳар бир фуқаро қобилияти, билими, малакасини ишга солиб, яхши яшаш учун бемалол кураш олиб бора олади. Бироқ айни вақтда, демократия – юксак маънавиятни, маъсулиятни ҳис қилишни талаб этади. Қонун, ҳуқуқ имкониятлар берса, ахлоқ бурч, ўзгалар манфаатини ҳисобга олиш эса масъулият юклайди, ҳар бир индивидуал шахс манфаати билан жамият манфаати чамбарчас боғлиқ эканини билдириб туради. Шу заминда рақобат ҳам, ақлу заковат ҳам, адолат ўзанига тушади, кишининг киши томонидан ноҳақ эзилиши, зўравонлик қилишига йўл қўйилмайди.
Демократия - бозор иқтисодиёти. Бу эса, турган гапки, ҳамма соҳаларда шахсий қобилиятни чархлайди, рақобат ва «ким ўзарга» бардош беришни талаб қилади. Бунинг оқибатида шахсда курашчанлик ортади, киши тобланади, шу билан бирга, худбинлик ҳам ривожланади. Худбинлик андишасизликни вужудга келтириши мумкин. Бироқ, юқорида қайд этганимиздек, демократия эркин ва очиқ мулоқотларни, қонун асосида муносабатларни қатъий йўлга қўйиб, ошкораликни юзага келтиради ва адолатни тиклашга имкон яратади.
Ҳаёт шуни кўрсатадики, инсон аввало муайян мафкура, дунёқараш тизимига, асрлар давомида шаклланган маънавий тажрибага таяниб, жамият бўлиб яшайди. Одамни шаклланган дунёқарашдан ажратиб бўлмайди. Агар дунёқараш тўғри йўлда, эзгулик асосида шаклланган бўлса, инсон шу йўлда ҳаракат қилаверади, илми, қобилиятини ҳам шунга сарфлайди. Агар бунинг акси бўлса, демак нотўғри йўлни танлайди, адашади ёки «ҳақ» деб бузғунчилик қилади. Бунёдкор шахс эзгулик ғоялари руҳида тарбияланган эркин шахсдир. Шу боис ҳам бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида маънавий–ахлоқий тарбиянинг аҳамияти бениҳоя ортиб бораверади. Ва бу ахлоқий–маънавий тарбиянинг марказида миллий ғоя ва мафкура туриши лозим. Чунки, миллий ғоя Ўзбекистон халқининг ягоналиги, яхлитлиги ва бирлигини, ягона, байроқ остида жипслашувини, келажаги буюк Ватан учун фидойи фарзанд бўлиш туйғусини ифодалаб келади. Шу боис миллий ғоя ҳар бир фуқаронинг ва бутун халқимизнинг қалбидан жой олган бўлиши, уни руҳлантириши, чидамли ва шижоатли қилиб тарбиялашга хизмат қилиши керак. Миллий ғоя бизнинг тарихимиз, бугунимизни ва келажагимизни бирлаштиради. Демократия юқори даражада ривожланган кишилар жамияти, инсоният эришган буюк неъмат, кўпчиликнинг яшаш тарзи. Аммо, у барча мамлакатларда бир хил эмас. Ҳар бир мамлакат демократиянинг умумий қадрият ва тамойилларини ўз миллий қадриятлари заминида, ўз халқининг узоқ тарихи давомида шаклланган анъаналари билан қўшиб қабул қилганини биламиз. Масалан, АҚШ ёки Англия, Франция (бошқа Европа мамлакатлари ҳам) демократик давлатлар бўлсалар-да, лекин ҳар бири ўз миллий руҳи, анъаналарини ҳам сақлаган. Шу каби Япония, Корея, Малайзия каби мамлакатларда ҳам демократик тузум миллий ва диний – эътиқодий удумлар негизида амал қилмоқда. Шубҳасиз, Ўзбекистонда ҳам биз ана шундай бўлиши учун интилмоқдамиз. Юртбошимизнинг барча асарларида бунга алоҳида эътибор қилиниб, миллий қадриятларни тиклаш, миллий ахлоқ-одобни мустаҳкамлаш учун жидду жаҳд қилинаётир. Халқ ўзлигини йўқотмаслиги керак. Бу эса ҳақиқий ватанпарварлик заминида, ҳар бир фуқаронинг юксак онглилиги асосида қўлга киради.

Бугунги шарқона демократияда қадр, оқибат андеша, катталарга ҳурмат, она заминни ардоқлаш борасида ўзига хослик яққол намоён бўлди. Булар эса миллий ғоянинг амал қилишида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.


Президентимиз таъкидлаганидек, «Биз янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлидаги ислоҳотларимизни, ўзгартиришларини кимларгадир яхши кўриниш, кимлардандир садақа ундириш учун эмас, балки бу ишларни аввало халқимиз манфаатларига тўла жавоб бергани учун амалга оширмоқдамиз ва келажакда ҳам бундай кураш ва интилишлардан қайтмаймиз!»1.
Президентимизнинг бу концептуал ғояси, миллий истиқлолимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизни ривожлантиришнинг, унинг жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари даражасига кўтарилишининг назарий ва амалий асоси бўлиб қолади ва халқимизнинг яратувчиликдаги фаолиятининг ошишига ўзининг таъсирини ўтказиб бораверади.
«Ўзбекистон - ягона Ватан» тушунчасининг ғоявий мафкуравий мазмуни ҳамда Ватан, ватанпарварлик ҳақида фикр билдиришдан аввал Ватан тушунчасига изоҳ бериш мақсадида мувофиқ. Ватан аслида арабча сўз бўлиб, она юрт маъносини анлатади. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон ўзбек халқининг ватани, саждагоҳ каби муқаддас маконидир. Ватан – бу инсон ва унинг авлод-аждодлари киндик қони тўкилган муқаддас даргоҳдир. Ватан - бу аждодлар маскани, эл- юрт, халқ вояга етган, унинг тили, тарихи, маданияти, урф–одатлари, қадриятлари чинакамига шаклланиб, ўсиб, камол топиб борадиган заминдир.
Ватан деганда, ҳамиша ўзимиз туғилиб ўсган, кўз очиб кўрган, таълим тарбия олиб вояга етган, неча–неча авлоду аждодларимиз яшаб ўтган, уларнинг ақл-идроки, меҳнати сарф қилинган юрт кўз олдимизга келади.
Ватан она каби азиз ва мукаррамдир. Ватан инсонга бахт–иқбол берадиган заминдир. Абдулла Авлоний айтганидек: «Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туғилган, ўсган жойини жонидан ортиқ суяр... Биз туркистонликлар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ суйганимиз каби, араблар арабистонларини, қумлик иссиқ чўлларини, эскимуслар шимол тарафлар, энг совуқ қор ва музлик ерларни бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасалар эди, ҳавоси яхши туронлик осон ерларга ўз ватанларини ташлаб ҳижрат қилурлар эди».
Ватан – бу халқнинг ўтмиши, буни ва келажагидир. Ватан муқаддас қадрият. Тараққиёт ватандан бошланади. У инсоннинг киндик қони тўкилган жой, инсонни ижтимоий етимликдан асровчи манзил, маънавий камолат ва фуқаролик майдони, ҳаёт мактаби, фаровонлик ва бахт–саодат ўчоғидир.
Президентимиз И.Каримов келтирган иборадагидек, «Ватан – саждагоҳ каби муқаддасдир». Ватанни энг олий неъмат сингари бошимиз узра баланд кўтариб, ҳар он ва ҳар сонияда унинг тупроғини кўзларга суртиб, унга таъзим бажо айлашимиз фарзандлик бурчимиздир.
Муқаддас ҳадиси шарифларда «Ватанни севмоқ иймондандир», дейилган. Яъни, иймони бут, виждони пок ҳар бир инсон ватанни севади, уни ғанимлар кўзидан асрайди, унинг яшнаши ва яшаши, ҳурлиги учун курашади. Ҳар бир баркамол инсон ватан камолати ва истиқболи, эл – юртнинг озодлиги ва мустақиллиги учун ҳамма нарсани, ҳатто ширин жонини ҳам аямайди. Бу ҳақда мавлоно Фузулийнинг, менинг битта ҳаётим бор, бордию мингта ҳаётга эга бўлган тақдиримда ҳам ҳаммасини ватан учун сарфлаган бўлур эдим, деб айтган сўзлари ҳар биримиз учун бебаҳо ўгитдир.
Соғлом, ақлли ва юрагида ўти бор ҳар бир фуқаро, ҳеч шубҳасиз, Она–Ватанни жон дилидан севади. Ватанга муҳаббат кўр–кўрона бўлиши мумкин эмас, бунинг учун ўзликни англаш, демакки, ўзи мансуб бўлган халқнинг кечмишини, киндик қони томган тупроқнинг тарихини билиш, дилда ифтихор туйиш, шу замин, шу халқ, шу Ватан билан ўз қисматини бус–бутун деб ҳис қилиш лозим. Ўзбек халқи барча халқлар сингари асрлар мобайнида сақланиб келган миллий урф одати, расм–русуми, маросими ва анъаналари, юриш туриши, ғурури, бир сўз билан айтганда, маданий–маънавий дунёсига эга.
Кўҳна ва навқирон ўзбек давлати Буюк ипак йўли, яъни савдо сотиқ, маданият, турли динлар кесишган муқаддас заминда жойлашган. Машҳур карвонсаройларда доимо турли миллат вакилларининг турли тиллардаги суҳбатини эшитиш мумкин бўлган. Тарихан бизнинг ўлкада яшаган аҳоли турли динларга эътиқод қилган. Аммо уларнинг ўзор тинч–тотув ва осайишта тумуш кечиришининг энг муҳим омили шу яшаётган она тупроққа ҳурмат, садоқат, муҳаббат бўлган. Ватанпарварлик туйғуси барча–барчани ягона Ватанда бирлаштирган.
Биз чиндан ҳам ягона Ватанимиз Ўзбекистон билан фахрлансак арзийди. Бунинг негизида инсонпарварлик, халқпарварлик, оиланинг бахт–саодати, Ватанга муҳаббат, барча фуқароларнинг эркинлиги ва тенглиги, ижтимоий адолат каби умумбашарий тушунчалар ётмоғи керак.
Ватанимизнинг кўп миллатли халқи онгида «Ўзбекистон ягона Ватан» деган улуғ тушунчани қарор топтириш миллий мафкуранинг муҳим вазифаларидан биридир. Бунда «Ягона Ватан» ғояси ўзининг туб моҳияти билан миллий мустақиллигимизга путур етказадиган миллатчилик, шовинистик ғояларни, маҳаллийчилик, ошна оғайничилик иллатларини таг–томири билан йўқотишда, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли халқ ва миллат вакилларида ягона Ватан фарзанди эканлиги билан фахрланиш туйғусини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
«Ягона Ватан» руҳидан илҳомланган, эл–юрт тинчлиги ва мустақиллиги учун курашган Ватан фидойилари Тумарис, Широқ, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик Амир Темур сингари улуғ саркарда ва халқ қаҳрамонларининг жасорати бугунги кунда ҳам ватандошларимизда фахр ва ғурурланиш туйғусини кучайтиради. Мустабид тузум қатағонларининг қурбони бўлган, «Ягона – Ватан» ғояси руҳидан қувват олган Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир, Абдулла Қодирий ва бошқаларнинг жасорати, ватанимиз мустақиллиги, озодлиги йўлидаги фидойилигининг ёрқин намунасидир.
Ватан тақдири учун масъуллик «Ягона – Ватан» туйғусини шакллантиради. Чунки, шахсий ғоя ва манфаатлар шахс фаоллигини кучайтирувчи омил бўлса, ватанпарварлик ғояси ўзида бутун бир халқнинг ҳаётий манфаат ва интилишларини, орзу – умидларини акс эттиради. Ягона – Ватан ҳисси одамнинг қалбида табиий равишда туғилади. Яъни, инсон ўзлигини англагани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб юксала боради. «Бу илдиз қанча чуқур бўлса, туғилиб ўсган юртига муҳаббат ҳам шу қадар чексиз бўлади»,1 - деб ёзган эди. Президентимиз И.А.Каримов.
Ягона Ватан ғояси, бир томондан, Ўзбекистон заминида келажаги буюк, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон жамият барпо этиш учун халқимиз куч-қувватини жипслаштиришни, халқ иродасини бунёдкорлик ишларига сафарбар этишни, иккинчи томондан эса миллий мустақиллигимизга хавф солаётган мафкуравий тахдидларга зарба бера оладиган ватанпарвар авлод тарбиялашни кўзда тутади.
Ўз Ватанига, таваллуд топган заминга юксак ҳурматда бўлган улуғ аждодларимиз ўз исмлари охирига туғилиб ўсган жой номини унутмаслик учун қўшиб айтганлар: Хоразмий, Бухорий, Фарғоний, Термизий, Марғиноний, Фаробий, Қошғорий, Беруний Югнакий ва бошқалар. Бу киндик қони тўкилган ерга, Туркистонга, Ўзбекистонга, ўз Она – Ватанига бўлган азалий садоқат тимсоли эмасми? Буюк аждодларимиз шу йўл билан ўз Ватанини, юртини, маданиятини, фанини, санъатини бутун жаҳонга тарғиб қилганлар. Бу ноёб ватанпарварлик намунасидан келиб чиқиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ўз туғилган жойини гуллатиб яшнатиши, Ягона Ватани бўлмиш Ўзбекистоннинг буюк келажаги учун фидокорона меҳнат қилиши ва Ватан равнақига ўзининг хиссасини қўшиш лозим. Биз миллий мустақиллик туфайли «Ўзбекистон – ягона Ватан» ғояси руҳида тарбияланиб, ўқиб, меҳнат қилиш имкониятига эга бўлдик.
Маълумки, Ватаннинг равнақи, аввало, унинг фарзандлари камолига боғлиқ. Бу эса ҳар бир юрдошимизни ўзининг маънавий камолати учун юксак маъсулиятини ҳис этишга, ўз манфаатларини шу юрт, халқ манфаатлари билан уйғунлаштириб яшашга даъват этади.
Миллий ғоя эса ҳеч қачон Ватандан ташқарида илдиз отмайди ва ривожланмайди. Шу сабабли Ватаннинг равнақига хизмат қилмайдиган ғоя ҳеч қачон миллий ғоя бўлолмайди. У Ватан равнақини белгилаб берадиган тамойилларни ўзида акс эттирсагина куч-қудрат манбаига айланади.
Заҳматкаш ўзбек халқи XIX асрнинг иккинчи яримидан бошлаб ўз миллий мустақиллиги учун мустамлакачилик тузумига қарши кураш олиб борди. 1898-1916 йиллардаги халқ қўзғолонлари, тарихда «босмачилик» деб аталган миллий озодлик ҳаракатининг соғлом кучлари, маърифатпарвар жадидлар, ёш хиваликлар ва ёш бухороликлар, Қўқон мухторияти ташкилотчилари олиб борган ҳаракатлари Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун олиб борилган курашлар эди.
Шўролар даврида «миллатчи», «аксилинқилобчи» деб аталган зиёлилар олиб борган ҳаракатлар ҳам миллий озодликни қўлга киритишга уриниш, адолат ва ҳақиқатга эришиш йўлида олиб борилган кураш десак тўғри бўлади. Бу курашларда халқимиз кўп жафо чекди, минглаб ватандошларимиз жаҳолат қурбонлари бўлди.
Бу даврда миллий манфаат ватанга, она заминга меҳр–муҳаббат деган ҳис – туйғулар аста – секин сўндирила бошлаган эди. «Ватан» тушунчаси эса мавҳум бир умумий ҳолга келиб қолганди.
Ҳамма нарса – «Умумсовет» манфаатига қаратилганди. Ҳар бир миллат, халқ минг йиллардан буён яшаб келаётган ўз ватани учун қайғуришга ҳақли эмасди. Охир оқибат шунга етдики, собиқ Иттифоқ даврида бу мамлакатда яшаётган халқлар, шу жумладан ўзбеклар ҳам ўз ватанида беватан бўлиб яшашга мажбур бўлдилар.
Мустақиллик туфайли биз ўзимизнинг ҳақиқий ватанимизни топдик. Бу мустақилликнинг бизга берган олий неъматидир. Ватани мустақил халқнинг ўзи ҳам мустақил бўлади. Юрти озод ва эркин одамнинг эрки ўз қўлида бўлади.
1989-91 йилларда Ислом Каримов бошчилигида ўзбек халқининг қадр-қимматини, ор–номусини, шарафини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз бойликлари талон–тарож қилинишига йўл қўймаслик учун қилинган ҳаракатлар ва кўрилган чоралар ҳам мустақиллик йўлидаги олиб борилган курашнинг ёрқин намуналаридир. Мустақиллик мафкураси етук миллий онг, миллий бирдамлик туйғуси заминида шаклланган ватанпарварликни ҳам ўз ичига олади. Ватанпарварлик ғояси нима? Ватанпарварлик ғояси - она заминга бўлган муҳаббат, уни севиш эъзозлаш, Ватан равнақи ҳақидаги ғамхўрликдир. Ватанпарварлик ғояси – бу жамият аҳли руҳиятининг кўрсаткичи, хоҳиш иродасининг намоён бўлишидир.
Ватанпарварлик ғояси – миллий манфаатларни, миллат тақдири ва истиқлолни чуқур ўйлаш, англаш ва қадрига етиш билан боғлиқ бўлган маънавиятдир. Инсоннинг ғоявий сиёсий етуклиги, баркамоллиги, шахснинг маънавий, ахлоқий камолоти, ўз Ватанига бўлган муҳаббати, ҳурмати, садоқати билан белгиланади. Ватан деган буюк шахсий эътиқодни қалбда тўла–тўкис жо қилмаган инсонда иймон ҳам, диёнат ҳам бўлмайди.
Инсон учун Ватан азиз ва муътабар. Ватандан муқаддасроқ ва қутлуғроқ туйғунинг ўзи йўқ ва бўлмайди. Ватан бизнинг томиримиз, ўқ илдизимиз, таянч нуқтамиз, ҳаётимиз мабаидир. Ватан бизнинг узоқ ўтмишимиз ва бахтли келажагимиздир.
Ватан қиёси йўқ бебаҳо бойликдир. Ватан муқаддас қадрият. Тараққиёт ватандан бошланади. Ватан инсонни вояга етказадиган таълим тарбия берадиган муқаддас замин, фуқаролар майдони ва ҳаёт манбаидир. Ватан инсонларни ижтимоий ларзалардан асровчи, она каби ўз бағрига босувчи диёр. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон ўз дард аламини, орзу умидларини Ватан билан боғлаб келган.
Инсон учун Ватан ягонадир - Ватан биттадир. Ўзбекистонлик шоирларимиз Ҳамид Олимжон, Ғофур Ғулом, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва бошқалар асарларида Ўзбекистон деб аталмиш диёр фахр ва ғурур билан оламга тараннум этилишида чуқур маъно бор. Ватаннинг яхши ёмони, бой камбағали бўлмайди. Ватан танланмайди. Ватан бизнинг молимиз эмас, шунинг учун ҳам у пулга сотилмайди. қарзга берилмайди ва гаровга қўйилмайди. Ватан ҳар бир фуқаро учун муқаддас ва бетакрордир.
Ҳадису шарифларда Ватанни севиш, иймондандир, деб бежиз айтилмаган. Ватани севиш, она диёрнинг қадрига етиш, унинг камолоти, гуллаб яшнаши, тинчлиги учун қайғуриш зарурлигини ёшларимиз онгига сингдиришда чуқур маъно бор. Чунки, ҳар қайси инсоннинг Ватани, ота – боболари ўтган муқаддас замин бўлиб, у билан фахирланиб яшаган.
Тарих ватанпарварлик ғоясини шакллантиришдаги энг буюк қуроллардан бири. Ўтмишда Она – Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги учун жонини фидо қилишга тайёр турган буюк аждодларимиз Амир Темур, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди. Темур Малик каби ватан фидойилари билан фахрланамиз. Ватанпарварлик ғояси, Ватан ва унинг равнақи тушунчаларида истиқлол йилларида алоҳида аҳамият касб эта бошлади. Қизил империя давридаги ҳукмрон коммунистик мафкура бутун қуролини кишилар онгидаги Ватан тушунчасини бузиб, сохта мавҳум советлар ватани ғоясини халқ оммаси онгига сингдиришга сарфлаган. Мен Ўзбекистонликман, менинг Ватаним Ўзбекистон дейиш миллатчилик сифатида баҳоланиб, минглаб ватандошларимизнинг ёстиғини қуритиб қатағон домига тортиб кетганлигига тарих гувоҳ.
Бугун у қора кунлар ўтмишга айланди. Энди биз Ўзбекистон мустақил бўлган, уни жаҳон таниб, тан олган даврда яшамоқдамиз. Бу мустақилликни асраш, авайлаш ҳам ватанпарварликнинг намунасига айланди.
Ватан тушунчаси мустақиллик шароитида алоҳида аҳамият касб этади. Маълумки, истибдод йилларида ҳукмрон мафкура кишиларимизнинг онгида Ватан тушунчасини бузиб, унинг ўрнига мавҳум, кенг ва умумий Ватан тушунчасини сингдирмоқчи бўлди, яъни, масалан, ўзбек учун гўё Карелия ҳам Ёқутистон ҳам, Ўзбекистон билан бир қаторда баробар Ватан эди. «Ўзбекистон Ватаним маним» ёки «ўзбегим» дейиш миллатчилик, миллий чекланганлик, деб баҳоланар эди ва бундай сўзларнинг муаллифи таъқиб қилинарди. Ҳолбуки, Ватан – муайян, аниқ тушунча. Ватан тушунчаси халқимизнинг талайгина қисмида етарли даражада аниқ эмаслигининг биринчи сабаби – ўтмишдаги ҳукмрон мафкура таъсири бўлса, иккинчи сабаби – Темурийлар замонидан сўнг, то XX асрнинг биринчи чорагигача Ўзбекистон деган ягона жуғрофий ва сиёсий тушунчанинг амалда йўқлиги, боз устига хонликлар, амирлик аминликларга бўлиниб ётган ҳудудларнинг чоризмнинг мустамлакасига айланиши эди. Мустақиллик ана шу икки салбий омилни бекор қилиб, халқимизда ҳақиқий Ватан ҳиссини, тушунчасини мустаҳкамламоқда. Бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири ҳар бир фуқаромизда Ватаннинг шани-шавкати, номи, мавқеи билан ғурурланиш хислатларини ёшларимиз онгига сингдиришдир.
Ватанпарварлик – шу юртда истиқомат қилаётган барча миллат фуқаролари билан аҳил, дўст–биродар бўлиб яшашдан, ягона ватан манфаати, халқ тинчлиги ва осайишталиги учун курашишдан иборат. Мустақиллик туфайли қўлга киритилган жаҳоншумул ютуқларимизни қадрига етиш ва асраш, миллий мадҳия, гербимиз ва байроғимизни севиш, жасоратига ҳурмат билан қараш чинаккам ватанпарварликдир. Кишиларимиз турли халқлар билан бир оилага бирлашб, элим деб, юртим деб яшаса Ватанимизнинг келажаги порлоқ ва буюк бўлади. Ҳар биримизнинг дилимиздаги ватанпарварлик туйғуси аланга олиб турсагина, шу Ватан фуқоросиман дея фахрланишига ҳақлимиз.
Ватанпарварлик туйғуси файласуфлар, шоир ва ёзувчилар асарларида минг бор мадҳ этилган. Ватани севмоқ ватанпарвар бўлиш демакдир. Ватан маънавият, фан, адабиёт ва санъат ўчоғи, ҳар бир кишининг туғилиб ўсган юртига муносабати, у кишининг қалби, муҳаббат туйғуси, чунки инсон Ватанда камол топади, фаровонлик ва бахт- саодатга эришади. Инсон учун Ватандан юксакроқ бойлик йўқ. Ватан борки, эл бор. Элсиз Ватан биёбон, Ватансиз эл – дарбадар.
Президентимиз И.А.Каримов: «Ватаннинг ҳар бир асл фарзанди ўзини ота юртининг ажралмас бўлаги деб ҳис этаяпти ва бундан фарланаяпти. Истиқлол берган энг катта бойликлардан биринчиси ана шу десак, асло янглишмаган бўламиз», - деб халқимизнинг неча асрлардан буён ягона орзуси она – Ватан соғинчи билан яшаганини жуда тўғри таъкидлади.
Ватанпарварлик аниқ муҳитда, заминда ва мавжуд маънавий–аҳлоқий қадриятлар асосида шаклланади. Шахс ватанпарварлик туйғусини яратмайди, балки, уни тайёр ҳолда қабул қилади. Чунки ватанпарварлик узоқ тарихий ривожланиш жараёнида шаклланадиган ижтимоий туйғудир.
Ватанпарварлик кишиларнинг ижтимоий ва маънавий ахлоқий хислатларининг, фазилатларининг юксак даражада намоён бўлиши ҳисобланади. Зеро, улар негизида ота–боболардан мерос қолган заминни севиш, урф–одатларни, қадриятларни сақлаш, эл-юрт равнақи учун чин дилдан меҳнат қилиб, Ватан душманларидан ҳимоя қилиш, ҳар қандай қарамликдан озод этиш, ҳатто зарур бўлса, унинг озодлиги ва мустақиллиги учун жонини ҳам аямаслик кабилар ётади. Ватанпарварлик эл-юрт манфаатларига хизмат қилиш, эл-юрт манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўйиш демакдир.
Фидойилик ватанпарварликнинг бош белгиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат сифатида мустаҳкамланиши, унинг иқтисодий, маънавий–маданий тараққиёти, фуқароларнинг тезроқ фаровон ҳаётга эришиши учун тинмай меҳнат қилиши ва изланишини фидойилик дейишимиз мумкин. Фидойилик Ватанга бўлган садоқатдан, муҳаббатдан бошланади. Истаган соҳада ватанпарварлик туйғусини намоён қилиш мумкин. Табиатни муҳофаза қилиш, ота–боболаримиз қолдирган маданий меросларни тўплаш, ўрганиш, авайлаб сақлаш ва тарғиб қилиш кабилар ҳам ватанпарварлик ҳисобланади.
Ватанини севмоқ бизга суннатдир. Ватанини севган, Ватан нима эканини юракдан ҳис этган, Ватанидан айру тушганида уни соғиниб қолган, унга ҳамиша талпинган ҳар бир виждонли одам юрт қайғуси билан яшайди, унинг ярасига малҳам, дардига дармон бўлишга интилади.
Аждодларимиз орасида бирор йирик сиймо йўқки, юрти учун қайғурмаган, юрт ташвиши билан нафас олмаган бўлсин, бетавфиқ золимларнинг йўлини тўсмаган доим элим деб, юртим деб ёниб яшамаган бўлсин. Улар фидойи, ватанпарвар, фикри тиниқ, мулоҳазали одамлардир. Жалолиддин Мангуберди юртининг асоратга тушаётганидан қайғуриб, жангга отланади. Шарқ томонидан туғилажак хавфни олдини олиш мақсадида етмиш ёшга борганига қарамай соҳибқирон Амир Темур қаҳратон қишда олис сафарга отланади. Алишер Навоий юрти учун ғам чекиб, агар мамлакат пароканда бўлса, эл тинчлиги йўқолиб, азобда қолишини ўйлаб, қариган чоғиларида ҳам подшоҳ Ҳусайн Бойқаро билан шаҳзодалар ўртасидаги низоларни бартараф қилиш йўлида вилоятма–вилоят кезади. Абдулла Авлоний Туркистоннинг келажагига қайғуриб, нажот–маърифатда, деган шиори билан майдонга чиқади, ёшлар илмли бўлсалар, юртни озодликка олиб чиқадилар, деб «Туркий Гулистон»ини яратади. Абдулҳамид Чўлпон эса юрти большовойлар оёғи остида топталаётганидан фарёд чекиб, азиз жонини қилич тиғига қўйиб, халқни уйғонишга даъват қилиб, «Бузилган ўлкага» деган шеърини битади.
Ватанпарварлик - бу ватан олдидаги маъсулият, миллат билан яшашдир. Ватанпарварлик бу, фидойилик, ҳалоллик билан меҳнат қилиш, инсонпарвар бўлиш, яъни Ўзбекистонинг буюк давлат бўлишига ҳисса қўшиш демакдир. Ватанпарварлик шахсни юксак ахлоқий фазилатлар руҳида шакллантиришнинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ҳозирги кунда янгича тафаккурга бўлган эҳтиёж шундай бир қаътий эътиқодга таянадики, бунда ўз Ватани тарихидан фахрланиш, уни ўрганиш билан ғоявий–сиёсий жиҳатдан етук инсонни тарбиялаш мумкин. Шунинг учун ҳар бир кишида Ватан туйғусини ривожлантириш зарур, бунда ҳар бир киши инсонпарварликка асосланган демократик, ҳуқуқий давлат барпо этишга, жамиятимизни инсонпарварлаштиришга ўз ҳиссасини қўшиши, ўзбек миллий ғурурига содиқлик, дўстлик муносабатларини ривожлантириши, барча ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларига риоя этиши лозим.
Мамлакатимиз аҳолиси кўп миллат вакилларидан ташкил топган. Ҳозир юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Кўп ёки оз сонлигидан қаътий назар, мамлакатимизда барча миллатлар учун ҳамма шароитлар яратилган. Ана шу миллатларнинг барчаси мустақил юрт равнақи, эл-юрт фаровонлиги ва тинчлиги учун ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Қозоқ, қирғиз, тожик, рус, яҳудий, уйғур, қорақалпоқ, туркман, татар, украин ва бошқа миллатларнинг кўплаб вакиллари «Ўзбекистон ўз ватаним» деб фахр билан яшаётганлиги мамлакатимиз равнақи учун заминдир.
Юртимизда истиқомат қилаётган барча элат ва миллатлар ўртасида дўстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкамлаб бориш, ҳар бир миллат вакили дунёқаришида ўзаро ҳурмат ва тотувлик ғоясини шакллантириш, уларнинг истеъдодини ва салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш учун шароит яратади ва уни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги каби эзгу мақсадлар сари сафарбар қилади.
Фақат миллатлараро тотувлик ғоясига таяниб, умумий мақсадлар йўлида ҳамжиҳат бўлиб, Ватан равнақи юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигидек олижаноб мақсадларга эришиш мумкин. Миллий мафкурада мамлакатимизда яшаётган барча миллатларнинг эзгу мақсадлари, мамлакат манфаатлари, тараққиёт йўли, эътиқоди ва ишончи мужассамлашган бўлиб, у халқимизга хос бўлган бағрикенглик, олийжаноблик, инсонпарварлик, очиқ кўнгиллилик каби фазилатларга асосланади.
Кўп миллатли мамлакатимиз аҳолиси онгида «Ўзбекистон – ягона Ватан» ғоясини шакллантириш миллий мафкуранинг бугунги кундаги энг муҳим вазифаларидан бири.
Мустақил Республикамиз фуқаролари, хусусан ёшлар руҳиятида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни ривожлантириш демократик, адолатли ва ҳуқуқий жамиятни барпо этишнинг муҳим кафолати саналади. Шунинг учун ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш бутун тарбиявий ишимизнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоғи лозим.
Давлат мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси инсонпарвар демократик тузумга ўтиш йўлини ўзи учун мақбул деб билди. Бу йўл фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш йўлидир.
Фуқаролик жамияти Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий асосидир. Фуқаролик жамияти – эркинлик, озодлик, тенглик, ижтимоий адолат жамиятидир. Инсон манфаати учун хизмат қилиш, турмуш фаровонлиги таъминлаш, унинг қобилияти, таланти ва истеъдодини рўёбга чиқариш, ниятлари, орзу–армонларини амалга ошириш, фуқаролик жамиятининг олий мақсадидир. Фуқаролик жамияти инсонпарварлик жамияти бўлиб, Ўзбекистонда туғилиб, шу юртга меҳнати сингган, уни ўз Ватани деб билган ва ҳурматлаган ҳар бир миллат ва халқ вакилларини дини, тили, маданияти, дунёқараши, урф–одатлари хилма–хиллигига қарамасдан қонун йўли билан ҳимоя қилади, уларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлайди. Президентимизнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёти йўли» китобида жуда аниқ ва мукаммал қилиб таърифланганидек, «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Бу – мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу – ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қаътий назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир»1.
Фуқаролик жамиятининг маъноси шуки, давлатчилигимиз ривожлана борган сари бошқарувнинг турли хил вазифалари бевосита халққа топширилади, яъни ўзини–ўзи бошқариш органлари янада ривожлантирилади.
Фуқаролик жамиятини қуриш стратегик вазифа экан, албатта кучли давлатдан кучли жамият сари босқичма–босқич ўтиш зарур. Бунда кучли ҳуқуқий давлат ташқи сиёсат, мудофаа, давлат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, молия ва солиқ тизимини шакллантириш, қонунлар қабул қилиш каби умуммиллий вазифаларни амалга оширса, бошқа масалалар билан шуғуланиш марказнинг эмас, жойлардаги жамоат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини–ўзи бошқариш органларига топширилди.
Фуқаролик жамияти шакллантиришнинг муҳим шарти, бу жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини кескин кучайтиришдан иборат. Бошқача қилиб айтганда, бу – «Кучли давлатдан кучли жамият сари» деган тамойилни ҳаётга жорий этиш демакдир.
Бу йўналиш ижтимоий–иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ кўп масалаларни ҳал қилишда давлат тузулмаларнинг ролини камайтириш ва бу вазифаларни босқичма–босқич жамоат ташкилотларига ўтказа боришни тақозо этади.
Бунинг учун, авваломбор давлатнинг иқтисодий соҳага, хўжалик юритувчи тузилмалар, биринчи галда, хусусий сектор фаолиятига аралашувини чеклашди. Бу масалада давлатнинг роли, аввало, иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги устувор йўналишларини аниқлашга, қабул қилинган қонунлар ва ҳуқуқий нормаларнинг барча томонидан сўзсиз бажарилишини таъминлашга, ташаббус ва тадбиркорликни рағбатлантиришга, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида рақобат муҳитини қарор топтириш учун зарур ва ҳаммага баробар бўлган шарт–шароитлар яратишга қаратилади.
Қонунлар ижросини таъминлаш мамлакатда қабул қилинган ва амалда бўлган меъёрий ҳужжатларни ҳаётга жорий қилишда давлат ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. «Адолат - қонун устуворлигида» деган ҳаётий тамойилга қатъий амал қилиб яшашимиз зарур.
Фуқаролик жамиятида ҳар бир шахс ҳамма вақт ҳам давлат билан бевосита муносабатга киришавермайди. Фуқароларнинг туман уюшмалари, жамоалари мавжуд бўладики, улар фуқароларнинг манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қиладилар, бузилган ҳуқуқларини тиклаш бобида давлат идоралари билан муносабатга киришадилар.
Фуқаролик жамияти давлат ҳокимияти билан фуқаролар (фуқаровий уюшмалар, гуруҳлар ҳамда жамоат бирлашмалари) ўзаро тенг ҳуқуқий (шунингдек, сиёсий–иқтисодий) муносабатларнинг эркин иштирокчиси бўлишини англатади. Бу жамиятнинг сиёсий шаклини ҳуқуқий давлат ва унга боғлиқ демократик сиёсий тизим ташкил этса, иқтисодий заминини хусусий мулкчиликка асосланган бозор иқтисодиёти ташкил қилади.
Конституцияда фуқаролик жамиятнинг муҳим таркибий қисимлари ва институтлари бўлмиш оила, мактаб, жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари (маҳалла), диний муассасалар, жамғармалар, уюшма ва иттифоқлар ва бошқаларнинг ҳуқуқий мақоми ҳамда асослари мустаҳкамлаб қўйилган.
Миллий ғоянинг фуқаролик жамияти қуришдаги аҳамияти ортиб бораверади. Мамлакатимизда изчиллик билан маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вазифалари кенгайтирилмоқда, уларга давлат ваколатларининг бир қисми босқичма–боқич ўтказилиб, нодавлат ва жамоат тузилмалари ҳуқуқий мавқеини оширишни кўзда тутадиган «Кучли давлатдан – кучли жамият сари» концепцияси амалга оширилмоқда.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Бошлаган барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади битта – адолатли жамият барпо этиш»1. Адолатли жамиятда инсонни – шу жамият фуқаросининг ҳуқуқи, шаъни, қадр-қиммати қадрланади. Фуқаролик жамиятини шу жамият фуқароларининг ўзлари шакллантирадилар. Бу, аввало, уларнинг ҳуқуқий тарбияси, маданияти ва онги қай даражада эканлиги билан белгиланади.
Милллий ғоянинг шаклланиши шахс қадриятлари, инсон маънавий олами билан боғлиқ. Шубҳа йўқки, миллий ғояни амалга ошириш, аввало ҳар томонлама билимли, маънавий, жисмоний ва ақлий етук инсонларга боғлиқ.
Бу эса ҳар бир юртдошимизни истиқлол ғоялари билан қуроллантиришни тақозо этади. Соғлом авлодни тарбиялаш, эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш, баркамол инсонни вояга етказиш ҳам ана шу вазифалар сирасига киради. Зеро, ҳар бир шахс ижтимоий жараёнларни ўзида мужассам этувчи сифатида жамиятдаги барча жараёнларнинг, жумладан миллий ғоя амал қилишида ҳам асосий омил ҳисобланади. Аввало, шахс миллий ғоянинг, унинг ҳаётбахш тушунчаларининг ўзлаштирувчиси, ўзига сингдирувчисидир. Таълим ва тарбия жараёнида, ижтимоий–маънавий тизим, малакани ошириш ва қайта тайёрлаш, қолаверса, жамиятдаги тўлақонли ахборот макони орқали, у аниқ ва оқилона йўналтирилган мафкуравий қадриятлар, меъёрлар ва талабларни ўзлаштириши зарур.
Шахснинг миллий ғояни кенг ёйишдаги ўрни, аввало, унинг мафкуравий жараёнларда қанчалик фаол иштирок этишида кўринади. Фаол интилувчан шахс мафкуравий таъсир, тарғибот ва ташвиқотнинг объектидан мафкуравий жараёнларнинг субъектига, мафкурачига, мафкуравий тарбия тизимининг муҳим бўғинига айланиб боради. Шундан сўнг у миллий мафкура ғояларининг ташувчисига, унинг тарғиботчисига, уни бошқаларга етказувчи воситасига айланади. Ҳар бир шахс тегишли мафкуравий ғоявий тайёргарликка эга бўлгач, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, таълим фан, маданият, соғлиқни сақлаш ҳарбий хизмат ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги фаолият орқали миллий мафкуранинг асосий тамойилларини ёйишда, тарғиб этишда ва мустаҳкамлашда фаол иштирок эта олади. Шу тариқа бу ғоя ва тамойиллар одамларни аниқ мақсад, тараққиёт сари етаклайди, миллат қўлидаги байроққа айланади.
Ана шу сабабларга кўра, миллий ғояни амалга оширишда шахс таянч омил деб қаралади, унинг имкониятларини юксак баҳолаган ҳолда, асосий эътибор муайян шахснинг мафкуравий тайёргарлик даражасига қаратилади. Бунда муайян шахсга ўзбек миллий характерининг афзалликларини ташвиқ қилиш, халқимиз маданиятининг бебаҳо ва бетакрор эканини англатиш, ўзбекларга хос жамоавийлик жамиятимизнинг муҳим хусусияти экани, ижтимоий бирдамлик тараққиётимизнинг манбаи бўлиб хизмат қилишига алоҳида эътибор берилади. Шунингдек, бу жараёнда тараққиётга баҳоли қудрат ўз ҳиссасини қўша оладиган етук шахс тимсолини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
Миллий ғоянинг амал қилиш тамойиллари фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш, ҳаётнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган фаол меҳнат билан мустақилликни мустаҳкамлашга қаратилгандир. Ҳозирги даврда хилма–хил мулкчилик шакллари ва мулк эгасининг қарор топиши, Ватан ва мустақиллик, жамият ва миллат муносабатларининг яхлитлиги, мамлакатимизнинг халқаро нуфузи ва тичликсевар алоқаларининг ўсиб бориши, осойишталик, миллий тотувлик, ҳамжиҳатликка хизмат қилувчи ғоялар ҳам ана шу тамойилларнинг тўла намоён қилишга хизмат қилади. Уларнинг ҳаётийлиги халқ иродасига, руҳиятига, миллий туйғулари, орзу – интилишларига мослиги билан белгиланади. Шунингдек, барпо этилажак янги жамият ва унга боришнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маърифий йўл–йўриқлари миллий ғоянинг тамойилларига таяниш орқали самарали амалга ошиш имконига эга бўлади.
Миллий ғоянинг амалиёти жамият ва Ватан манфаатлари, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги тамойилларидан ажралган ҳолда зоҳир бўлмайди. Бу жараён мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёни, инсонпарвар ҳуқуқий демократик давлат яратиш, замонавий улкан қурилишлар, юртимиз халқаро нуфузининг ўсиб бориши, маънавий–маърифий соҳада юз бераётган янгиланишлар, умуман, давлатимизнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида ҳалқимизда тасаввур ва тушунчаларни ҳосил қилиб бориш лозимлигини кўрсатади. Фуқароларни миллий ғоя тамойиллари асосида яшаш ва фаолият юритишга ўргатишда турли жамоат, ижодий, илмий, ташкилотлар, институтлар, сиёсий партия ва ҳаракатлар, жамғармаларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Бу борада давлат органлари, оммавий ахборот воситаларининг ташаббускорлиги ҳам алоҳида аҳамиятга моликдир.
Бунда ушбу тамойилларнинг халқимиз хоҳиш иродаси, миллий манфаатларига мувофиқлиги, ҳар бир кишида Ватанга содиқлик ва миллий ғурур туйғусини ўстиришга йўналтирилганлиги, ҳар бир фуқаронинг амалий фаолияти, турмуш тарзи, табиатидан келиб чиқиш жуда катта аҳамият касб этади. Мазкур соҳадаги биринчи навбатдаги вазифа одамлар руҳиятида, тафаккурида покланиш, янгиланиш учун шарт–шароитлар яратиш билан бирга Ўзбекистон жамиятининг озод ва обод Ватан барпо этиш билан боғлиқ мақсад ва ғояларини амалга ошириш йўлида хизмат қилишдир. Бу мақсад ва ғоялар бутун халқимизнинг умумий манфаатларини акс эттиради.
Айни пайтда, миллий ғоянинг амал қилиш тамойиллари жамиятдаги барча қатлам ва ижтимоий кучларнинг фаолияти, мақсад ва интилишларига маънавий йўналиш беради. Шу тарзда миллий ғоя жамиятдаги турли ижтимоий қатламларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларига хизмат қилади, уларни амалга ошириш имконини яратади.
Миллий ғоянинг амал қилиш тамойиллари шахснинг эркинлиги, сиёсий ва ҳуқуқий имтиёзларини қўллаб-қувватлаши, жамият учун фойдали ишларда инсоннинг фаоллигини ошириши, умуминсоний меъёрларнинг бойитилиши, кишиларда янгича муносабатлар қарор топиши учун кураш олиб боришини ҳам англатади. Бундан кузатилган асосий мақсад демократик ўзгаришлар ҳаётимизнинг муҳим йўналишига айланган ҳозирги даврда эркин фикрловчи, ўз фаолиятида бунга амал қилувчи комил инсонларни вояга етказишдан иборат.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, истиқлол маънавияти соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш ҳақидаги орзулар рўёбга чиқиши учун шарт-шароит яратди. Зеро, ҳақиқий фаровон жамиятнинг аъзолари ҳам етук маънавият соҳиби бўлиши шарт. Чунки ўзлигини англаган инсон, ўзгалар ҳамда миллат, жамият, Ватан олдидаги бурч ва маъсулиятини ҳам англайди. Унинг қалби, тафаккури ва руҳиятида бундай улуғвор фазилатлар осон ва самарали камол топади. Маънавий етук, руҳи соғлом инсоннинг жисмоний меҳнати, турмуш тарзи, орзу-интилишлари эзгуликка томон йўналган бўлади.
Мустақиллик йилларида одамларни ғоявий тарбиялаш ва жамият маънавиятини юксалтириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Фуқароларимизнинг ўзлигини англаш, қадр-қиммат, иймон эътиқод, она- Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат эътибор туйғуларни ўстириб бориш йўлидаги ҳаракатлар ўзининг самарасини бера бошлади. Одамларнинг руҳияти, дунёқараши ижтимоий ҳаётга муносабати, амалий фаолиятида туб ўзгаришлар юз бермоқда, уларнинг тафаккури уйғонмоқда.
Бугунги кунда миллий ғояни ҳар бир инсон, айниқса ёш авлод қалби ва онгига сингдириш ҳаёт тақазосига айланди. Шу билан бирга, мафкура соҳасида янада самарали ва изчил иш олиб бориш, мафкуравий тарғиботни такомиллаштириш, ушбу соҳа ходимлари малакасини ошириш, мавжуд муаммоларини ҳал қилиш учун амалий семинарлар, анжуманлар, мулоқотлар ташкил этиш зарурияти ортиб бормоқда. Бу ўринда қабул қилинаётган Фармонлар, қонунлар ва бошқа ҳужжатларнинг асл моҳиятини, уларда баён қилинган ғояларни кенг халқ оммаси онгига етказишнинг бениҳоя долзарблигини таъкидлаш лозим. Чунки, ҳуқуқий жамият ва юксак маърифатли, эзгу ғояли инсон тушунчалари бири–биридан ажралмасдир. Маданий бозорни ҳам, маънавий соғлом жамиятни ҳам ана шундай кишиларгина ярата оладилар. Уларни вояга етказмай туриб миллий ғоя тамойилларининг амалга ошганлиги тўғрисида фикр юритиш қийин.
Миллий ғоянинг амал қилиш тамойиллари мамлакатимизда яшайдиган кишиларнинг тинч–тотувлиги, ижтимоий–сиёсий ва иқтисодий барақарорликнинг қадрига етиши, жамиятимиз ҳаёт тарзига хавф солиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши сиёсий, ҳуқуқий ҳушёрлиги билан узвий боғлиқ. Чунки, ҳозирги даврда тарбияланаётган ва келажакда мамлакатимиз учун масъул бўлган кишилар ана шундай жараёнларнинг меваси эканлигига асло шубҳа йўқ.
Миллий ғоя эркин фуқаролик жамиятига ўтиш жараёнида халқ тасаввурини ўзгартириш ва янгича маъно–мазмун билан тўлдириш, ҳуқуқий давлатчиликка хос тамойилларни турмуш тарзига айлантиришда умуминсоний қадриятларга таянади. У халқнинг орзу–умидларини умуммилий даражада юксалтириб, одамларни эзгу интилишлар томон етаклайди.
Бугунги таҳликали дунёда ҳар бир инсоннинг ўз ҳаётини тўғри ташкил этиши, шахсий манфаат ва интилишларини халқ ва Ватаннинг пировард мақсадлари билан уйғунлаштира олиши миллий ғоя тамойиллари амалиётининг энг муҳим кўрсаткичидир. Ана шундай кишиларни тарбиялаш ва вояга етказиш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди.
Юрбошимиз Ўзбекистонда янги жамият барпо этиш жараёнини миллий давлатчиликни мустаҳкамлаш, ҳокимият тармоқларининг мустақил фаолиятини таъминлаш, халқнинг бошқарув ишларида фаол иштирок этиши, қонун устуворлиги, сўз ва фикр эркинлигига эришиш каби долзарб масалалар бир–бири билан боғлиқ ҳолда боришини тасаввур этади. Шу билан бирга янги жамият қуриш вазифасини миллий ғоя ва мафкурадан холи тарзда тасаввур этиб ҳам бўлмайди. Бунинг боиси шундаки, дунёдаги ҳар қандай халқ адолатли жамиятда яшаб, ўзининг орзу интилишларига эришишни истайди. Ана шу жамият ҳақидаги мақсадлари эса унинг миллий мафкурасида яққол акс этади.
Миллий мафкурадаги олижаноб ғоялар, қарашлар, фикрлар, назарий хулоса ва қоидаларнинг катта ижтимоий кучга айланиши учун улар, энг аввало ҳаётимизга, онг ва тафаккуримизга чуқурроқ сингган, халқ қалбан уни идрок этган ва ақл–идрокини мулкига айлантирган, усиз борлиғини, ҳаёти маъносини тасаввур эта олмайдиган бўлиши лозим. Бунинг учун ғоявий тарғибот–ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратишга тўғри келади. Аслида, тарғибот–ташвиқот ҳам маънавий маърифий–мафкуравий таълим



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish