Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/205
Sana07.06.2023
Hajmi4,06 Mb.
#949507
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   205
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Чиқиндиларни бошқариш.
Ҳисоб-китобларга кўра Ўзбекистонда 
қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ) ҳосил бўлишининг йиллик ҳажми прогнози 
14-14,5 млн тонна атрофида баҳоланади. Аҳолининг ўртача 1,5%га кўпайиш 
суръатини ҳисобга олганда эса, ушбу кўрсаткич 2028 йилга келиб 16-16,7 млн 
тоннага етиши мумкин
310

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, Республика ҳудудларида ҳар 
йили, 100 млн. тонна саноат ва 30 млн. м
3
маиший чиқиндилар ишлаб 
чиқарилади. Унинг морфологик таркиби ўрганилганда, чиқиндилар таркибида 
5-10% қоғоз, ёғоч чиқиндилари; 20-45% - озиқ-овқат; 3% -металл; 5-10% 
тўқимачилик чиқиндилари, тери, резина; 2% - шиша, шунингдек, пластмасса 
маҳсулотлари чиқиндилари ташлаб, кўмиб юборилади.
2022 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда республика шаҳарларининг 
кўп квартирали турар жой секторида қуйидагилар учун беш турдаги алоҳида 
белгили контейнерлар ўрнатиш асосида ҚМЧни саралаб йиғишни жорий этиш 
кўзда тутилмоқда: 
- қайта ишланадиган ҚМЧ (полимерлар, қоғоз ва металл); 
- органик ҚМЧ (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган 
материаллар); 
- қайта ишланмайдиган ҚМЧ (композитли материаллар, тозаланмаган 
материаллар ва бошқа аралаш ҚМЧ); 
- хавфли маиший чиқиндилар (аккумуляторлар, батарейкалар, тиббиёт 
чиқиндилари ва бошқалар); 
- шиша идиш буюмлари. 
- мақсадли кўрсаткичларга эришиш: 
- аҳолини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш 
бўйича хизматлар билан қамраб олиш кўламини 100 фоизга етказиш; 
ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг камида 60 фоизини 
қайта ишлашни таъминлаш; 
- ўзига хос қаттиқ маиший чиқиндиларни (таркибида симоб бўлган 
чиқиндилар, автошиналар, аккумуляторлар, ишлатилиб бўлинган мойлар, 
қадоқлаш чиқиндилари ва ҳ.к.) қайта ишлаш ҳажмини 25 фоизгача ошириш; 
- полигонларга кўмиш учун йўналтириладиган қаттиқ маиший 
чиқиндилар ҳажмини 60 фоизгача камайтириш; 

барча 
полигонлар 
ҳолатини 
ўрнатилган 
талабларга 
мувофиқлаштириш, ёпилган полигон ерларини тўлиқ рекультивация қилиш; 
310
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “2019 — 2028 йиллар даврида 
ўзбекистон республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4291-сон Қарори 


245 
- қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш 
объектларида муқобил энергия манбаларидан 35%гача фойдаланиш; 
- полигонлар ҳолати мониторингини (ер ости (сизот) сувлари ва 
атмосфера ҳавосининг ҳолати устидан назорат) 100%гача таъминлаш. 
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш ва тузилмавий қайта 
қуриш бўйича вазифаларни амалга ошириш, атроф-муҳит ҳолатини янада 
яхшилаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида 
қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш катта аҳамият касб этади: 
– аҳоли ва иқтисодиёт учун кафолатланган экологик хавфсизлик 
тизимини яратиш;
– экология соҳасида инновацияларни ишлаб чиқиш, жорий этиш асосида 
технологик жараёнлар ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини 
такомиллаштириш;
– атроф-муҳитнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти натижасида 
чиқиндилар билан ифлосланиши олдини олиш;
– атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш 
соҳасида қонунчилик, норматив-услубий базани барқарор ривожлантириш 
мақсадида экологик таълимни ривожлантириш;
– табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари ҳамда технологияларни 
татбиқ этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, “яшил” инвестицияларни 
жалб қилиш ва экологик ўзгаришларга мослашиш учун тегишли иқтисодий 
механизмлар яратиш масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш;
– ривожланиш соҳасида режалаштирилаётган тижорат ва бошқа турдаги 
лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш (экологик экспертиза) 
тизимини такомиллаштириш;
– табиий бойликлардан фойдаланишни рационаллаштириш билан бирга 
экологик назорат ва мониторингнинг турғун тизимини яратиш;
– экологик солиқларни такомиллаштириш ва экологик талабларни 
ҳисобга олган ҳолда давлат томонидан харид қилиш ва “яшил 
инвестициялар”ни 
жалб 
этиш 
асосида 
“яшил 
технологиялар”ни 
ривожлантириш учун янги молиявий воситаларни жорий этиш;
– атроф-муҳит сифатини яхшилаш ва янги “яшил иш ўринлари”ни 
яратишга қаратилган соҳа ва тармоқларни қўллаб-қувватлаш;
– иқлим ўзгаришлари ва табиий муҳитнинг трансчегаравий 
ифлосланиши олдини олиш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни 
ривожлантириш.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish