Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


ИҲТТ мамлакатларида “яшил ўсиш”нинг айрим кўрсаткичлари



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/205
Sana07.06.2023
Hajmi4,06 Mb.
#949507
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   205
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

ИҲТТ мамлакатларида “яшил ўсиш”нинг айрим кўрсаткичлари 
динамикаси
77
 
 
2000 
2005 
2010 
2015 
2016 
2017 
2018 
2019 
Реал ЯИМ, 2000=100% 
100,0 111,9 118,6 130,8 133,2 136,8 139,9 142,3 
Жон бошига ЯИМ миқдори, 
минг долл. 
34,4 
37,1 
37,9 
40,5 
41,0 
41,8 
42,5 
43,0 
Кутилаётган умр 
давомийлиги, йил 
77,1 
78,3 
79,3 
80,0 
80,1 
80,2 
80,3 
80,4 
СО2 эмиссияси, 2000=100 
100,0 102,4 
98,6 
93,3 
92,8 
92,5 
93,0 
... 
Электрэнергия ишлаб 
чиқаришда тикланадиган 
энергиянинг улуши, % 
15,8 
15,5 
17,9 
23,1 
24,0 
25,3 
26,0 
... 
Атроф-муҳит 
технологияларининг жами 
технологиялардаги улуши, % 
6,7 
7,8 
12,2 
10,2 
9,6 
... 
... 
... 
 
Аҳоли турмуш сифатининг экологик жиҳатларини тавсифловчи 
кўрсаткичлар инсонлар ҳаёти ва фаровонлигига атроф-муҳит шароитлари ва 
экологик рискларнинг таъсирини тавсифлайди, яъни табиатнинг номоддий 
ресурсларига боғлиқлигини ифодалайди. Мазкур кўрсаткичлар орқали 
даромадлар ортиши билан умумий фаровонликни ошиши ёки камайишини 
аниқлаш мумкин. Ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларга қуйидагилар киради: 
- инсонга атроф-муҳит ифлосланиши ва экологик рискларнинг (табиий 
офатлар, технологик ва кимёвий рисклар) таъсири, улар оқибатида соғлиқ ва 
турмуш сифатининг ўзгариши, меҳнат унумдорлиги ва инсон капитали 
ривожланишига таъсир этувчи соғлиқни сақлаш тизими харажатлари 
кўрсаткичлари; 
- экологик хизматлар билан таъминланганлик даражаси (тоза сув, сув-
оқова, жамоат транспорти ва ҳ.к.), жумладан аҳолининг барча қатламларининг 
таъминланганлиги. 
Ушбу кўрсаткичлар билан бир қаторда аҳоли турмуш даражасининг 
бошқа кўрсаткичларини қўллаш мақсадга мувофиқ.
Иқтисодий имкониятлар ва акстаъсир кўрсаткичлари “яшил ўсиш”га 
ўтиш ва бу йўналишда вужудга келиши мумкин бўлган тўсиқларни бартараф 
этиш воситалари (солиқлар, субсидиялар) самарадорлиги ва “яшил ўсиш” 
билан боғлиқ иқтисодий имкониятларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини 
қамраб олади. Улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
- технологиялар ва инновациялар – яшил ўсиш самарадорлигини ошириш 
ва ривожланишини таъминлаш омиллари; 
- экологик товар ва хизматларни ишлаб чиқариш – иқтисодиётни 
экологиялаштириш орқали унинг янги имкониятларини очиш; 
77
https://stats.oecd.org/# 


65 
- инвестициялар ва молиялаштириш – “яшил ўсиш” ва атроф-муҳит 
муҳофазаси мақсадларида технология ва билимларни кенг қўллашни 
молиялаштириш; 
- ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун “яшил иқтисодиёт”га ўтиш 
белгиси ҳисобланган нархлар, солиқлар ва субсидиялар; 
- таълим, касбий тайёргарлик ва кўникмаларни ривожлантириш. 
“Яшил иқтисодиёт” ва “яшил ўсиш” моделининг ИҲТТ томонидан ишлаб 
чиқилган кўрсаткичлари ишлаб чиқариш, истеъмол ва айрибошлаш 
жараёнларидаги муносабатлар тизими асосида ишлаб чиқилгани боис бугунги 
кунда “яшил иқтисодиёт”ни уч ўлчамда (иқтисодиёт, табиат ва жамият) 
баҳолаш имконини бермоқда. Илмий-тадқиқотлар ва мамлакатлар 
хусусиятларини эътиборга олиб ўтказилаётган “дала” тажрибалари 
натижасида мазкур кўрсаткичлар янада умумийлаштирилмоқда. Бошқа 
рейтинг тизимларидан фарқли ўлароқ ушбу ёндашув бирон-бир 
умумлаштирувчи индексни ҳисоблашни назарда тутмайди. 
ИҲТТ томонидан қўлланилаётган кўрсаткичлар мамлакатни иқтисодий, 
ижтимоий ва экологик жиҳатдан ривожланишини баҳолаш ва таққослаш 
имконини беради. Ушбу кўрсаткичлар тизимини ҳисоблашда “яшил ўсиш”, 
бухгалтерия ҳисоби ва давлат сиёсати тамойиллари биргаликда қўлланилади, 
яъни кўрсаткичлар аналитик жиҳатдан ишончлилик, ўлчашлилик ва 
долзарблилик жиҳатидан танлаб олинган. ИҲТТнинг “яшил ўсиш” 
кўрсаткичлари фаровонлик ва барқарорликни кенг қамровда тавсифловчи 
кўрсаткичлар ҳисобланади. ИҲТТга аъзо мамлакатлар қаторидаги яшил ўсиш 
стратегиясини амалга ошириш жараёнида ташаббускор мамлакатлар (Чехия, 
Дания, Германия, Корея Республикаси, Мексика, Нидерландия, Словакия ва 
Словения) яшил иқтисодий ўсиш ва барқарорлик мониторингини олиб 
боришда 
мазкур 
кўрсаткичлардан 
фойдаланишади. 
Ривожланган, 
ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти шаклланаётган мамлакатларнинг 
айримлари ИҲТТ “яшил ўсиш” кўрсаткичларининг амалий қўлланилишини 
таъминлаш мақсадида статистик ҳисоботларни ушбу кўрсаткичларга 
асосланиб тузишмоқда.
Ривожланган, ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти шаклланаётган 
мамлакатлар учун ИҲТТ “яшил ўсиш” кўрсаткичларининг муҳим афзаллиги 
уларнинг мослашувчан эканлигидир. Ушбу ҳолат ўз аксини юқоридаги 
ҳисоботларда топмоқда, яъни мамлакатлар кўрсаткичлар тизимининг бош 
тўрт йўналиши бўйича мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик 
хусусияти, ҳолати, юритилаётган сиёсатидан келиб чиқиб кўрсаткичлар 
меъёрини аниқлашади. Жумладан, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси 
мамлакатлари асосий эътиборни (яъни “яшил ўсиш” кўрсаткичларидан) 
миллий сиёсатнинг устувор йўналишларини аниқлашда атроф-муҳитга боғлиқ 
яшаш стандартлари ва имкониятларига боғлиқ кўрсаткичларга қаратса, ЕИ, 
Кавказ ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари узоқ муддатли 


66 
стратегияларни ишлаб чиқишда табиий активлардан самарали фойдаланиш 
кўрсаткичларидан фойдаланишни афзал кўришмоқда
78


Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish