Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/205
Sana07.06.2023
Hajmi4,06 Mb.
#949507
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   205
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

10.4. Иқлим ўзгаришлари оқибатларига мослашиш ва табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланиш йўллари 
Глобал иқлим ўзгариши натижасида Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил 
давомида музликлар майдони тахминан 30%га қисқарган. Тахминларга кўра, 
ҳарорат 2
0
Сга ортганда музликлар ҳажми 50%га, 4
0
С га исиганда эса 78%га 
камаяди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилгача Сирдарё ҳавзасида сув ресурси 
5%га, Амударё ҳавзасида 15%гача камайиши кутилмоқда. Ўзбекистонда 2015 
йилгача бўлган даврда сувнинг умумий тақчиллиги 3 млрд. м
3
дан ортиқни 
ташкил қилган бўлса, 2030 йилга бориб 7 млрд. м

, 2050 йилга бориб эса 15 
млрд. м

ни ташкил қилиши мумкин. 
Республика ҳудуди ўзига хос тупроқ ва иқлим шароитига эга бўлиб, 
табиий дренажнинг етишмаслиги, ер ости сувлари минераллашуви 
даражасининг юқорилиги натижасида бир қатор ҳудудлар “бирламчи 
шўрланган”. Шу билан бирга, сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик ва 
бошқа антропоген омилларнинг салбий таъсири натижасида айрим 
ҳудудларда ерларнинг “иккиламчи шўрланиши” кузатилиб, 45,7 фоиз 
суғориладиган ер майдони турли даражада шўрланган
309

Мамлакатимизда иқлим ўзгаришларига мослашиш ва ресурслардан 
оқилона фойдаланиш масалалари ҳукумат томонидан тармоқлар ва соҳалар 
даражасида ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилаётган мақсадли давлат 
дастурларида ўз ифодасини топмоқда. 
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш. 
Ўзбекистон Республикаси 
сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган 
концепциясида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг қуйидаги 
мақсадли кўрсаткичлари қабул қилинди: 
- замонавий сув тежовчи суғориш технологиялардан фойдаланиш 
кўламини кенгайтириш йўналишида қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда 
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш 175 минг 
гектардан 2025 йилгача 1 миллион гектарга, 2030 йилга келиб 2 миллион 
гектаргача, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологияси 77,4 мингдан 
2025 йилгача 300 минг гектаргача ва 2030 йилга келиб 600 минг гектаргача 
етказилиши; 
- шўрланган майдонлар 1 948 минг гектардан 1 722 минг гектарга, ўрта 
ва юқори шўрланган ерларни 607 минг гектардан 430 минг гектаргача 
қисқартирилиши; 
309
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси сув 
хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш 
тўғрисида”ги ПФ-6024-сон Фармони 


244 
- сизот сувлар сатҳи муаммоли даражада (0 — 2 метр) бўлган 
суғориладиган ер майдонлари 1 051 минг гектардан 773 минг гектаргача 
камайтирилиши; 
- фойдаланишдан чиққан 298,5 минг гектар суғориладиган ерлар 2025 
йилга келиб қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилиши; 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish