Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/205
Sana07.06.2023
Hajmi4,06 Mb.
#949507
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   205
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

9.1.1-расм. Дунё мамлакатларида СО

эмиссияси ҳажмининг ўзгариши, 
млрд. тонна
265

Ривожланаётган мамлакатларда яшил иқтисодиёт ва барқарор 
ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда қатор муаммолар мавжуд: 
- яшил иқтисодиёт янги концепция сифатида ҳар бир мамлакатдаги 
ижтимоий-иқтисодий ҳолатга боғлиқ ҳолда қўлланиши лозим; 
- ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти устун даражада табиий 
ресурслардан интенсив фойдаланишга асосланади ва бу ўз навбатида атроф-
муҳитнинг ифлосланишига олиб келади; 
265
BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган. 
-
1,0
2,0
3,0
4,0
5,0
6,0
7,0
8,0
9,0
10,0
1990 1995 2000 2005 2010 2015 2016 2017 2018 2019
Ривожланган мамлакатлар 
(АҚШ ва Япониядан 
ташқари)
Ривожланаётган мамлакатлар 
(Хитой, Ҳиндистон ва 
Россиядан ташқари)
Россия
Хитой
АҚШ
ЕИ
Япония


199 
- ишлаб чиқариш технологияларининг аксарият қисми эскирганлиги 
сабабли ушбу мамлакатларда ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан 
янгилашда жиддий муаммолар мавжуд; 
- яшил иқтисодиётга сарфланаётган капитал қўйилмалар миқдори 
чекланган, давлат харажатлари қисқариб бормоқда, миллий ресурслар очлик 
ва камбағалликни йўқотиш, тиббиёт ва таълим даражасини оширишга 
йўналтирилган; 
- яшил иқтисодиётга ўтишдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш. 
BP мълумотларига кўра, жаҳонда 2019 йилда атмосферага 
чиқарилаётган СО
2
миқдори 2018 йилга нисбатан 0,5%га кўпайиб 34,1 млрд. 
тоннага етди. Статистик рақамлар 1990-2019 йилларда иссиқхона газларини 
эмиссия қилиш кўрсаткичи ривожланаётган мамлакатлар ҳисобига кескин 
ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Ҳисобот даврида ривожланаётган 
мамлакатларда СО
2
эмиссияси миқдори 2,3 мартага ошгани ҳолда Хитой ва 
Ҳиндистонда ушбу кўрсаткич тўрт мартадан ортиқроққа ўсган (9.1.1-расм). 
Ривожланаётган мамлакатларда яшил иқтисодиётга ўтишда экологик 
ташвиқот, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, соҳага оид 
меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш, янги технологиялардан фойдаланишни 
жадаллаштириш, экологик хизматлар кўрсатиш, экологик тоза энергия 
манбаларини ўзлаштириш ва соҳа учун зарур кадрларни тайёрлаш каби ўзаро 
боғлиқ вазифаларни ҳал этиш зарур бўлади. Жумладан, яшил иқтисодиёт учун 
зарур кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозим. 
Амалиёт нуқтаи назаридан яшил иқтисодиётга ўтиш жаҳон 
иқтисодиётида инқирозли ҳолатларнинг тез-тез юз бераётганлиги шароитида 
қабул қилинадиган муҳим қарор ҳисобланади. Шунинг учун миллий 
иқтисодиётга жалб этилаётган молиявий ресурслар ва иқтисодиёт таркибини 
қайта қуриш ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш муҳим аҳамият касб 
этади. Ички молиявий ресурслар асосий ва узоқ муддатли стратегия 
ҳисобланса, ташқи ресурслар янги технологиялар нуқтаи назаридан муҳим 
ҳисобланади. Миллий иқтисодиёт таркибини қайта қуришда капитал, меҳнат 
улушини қисқартириш ва инсон ресурслари сифатини оширишга алоҳида 
эътибор қаратилиши зарур. Миллий иқтисодиёт тармоқлари ўртасида 
ресурсларни тақсимлаш бозор қоидаларига мос равишда амалга оширилиши 
лозим. 
Яшил иқтисодий сиёсат ривожланаётган мамлакатларда қуйидаги 
ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш имконини беради: 
- соф технологияларни жорий этиш орқали муқобил энергиядан 
фойдаланиш имкониятини яратиш; 

соф ишлаб чиқаришга инвестицияни йўналтириш асосида 
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; 
- қишлоқ хўжалигида барқарор, самарали усуллардан фойдаланиш 
негизида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш; 


200 
- энергия манбаларидан фойдаланишни диверсификациялаш орқали 
импорт қилинаётган энергия таннархини пасайтириш ва энергетика 
хавфсизлигига эришиш; 
- иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини юмшатиш. 
Ҳар бир мамлакат ўз молиявий имкониятларини баҳолай олиши ва 
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш имкониятларини қидириб топиши 
зарур. Экологик омиллар “яшил иқтисодиёт” соҳасидаги инновациялардан 
фойдаланишда “катализатор” вазифасини бажаради. “Яшил иқтисодиёт”да 
атрой-муҳит омили иқтисодий ўсиш ва ижтимоий таъминотга кучли таъсир 
ўтказади. Бундан ташқари “яшил иқтисодиёт”га ўтиш ижтимоий адолатга 
эришишда муҳим аҳамият касб этади. 
Жаҳон амалиёти таҳлили кўрсатишича, ривожланган мамлакатлар яшил 
иқтисодиётга ўтиш жараёнини молиялаштиришнинг мустаҳкам базаси, 
сифатли инсон ресурслари ва илғор технологияларга эга. Шу сабабли ушбу 
мамлакатлар яшил иқтисодиётга ижтимоий ривожланиш ва экологик 
барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи инвестициялар сарфлаш, 
иқтисодиётнинг янги тармоқларини ривожлантириш орқали ўтишади. 
Ривожланаётган мамлакатлар эса анъанавий иқтисодиётни босқичма-босқич 
экологик 
йўналтирилган 
иқтисодиётга 
айлантиришлари 
зарур. 
Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётнинг технологик даражаси бўйича 
ривожланган мамлакатларга нисбатан ортда қолмоқда. Шунинг учун ушбу 
мамлакатларда арзон, эскирган технологиялар қўлланилиб, табиий 
ресурслардан хўжасизларча фойданилмоқда. Бу эса атроф-муҳитнинг 
ифлосланишига ва экотизимларнинг йўқолиб боришига олиб келмоқда. 
“Яшил ўсиш” эса технологик инновациялар, экотизимларни қайта тиклаш, 
табиий ресурслардан самарали фойдаланишга асосланади. 
Ривожланаётган мамлакатлар ички ресурсларга таянган ҳолда “яшил 
ўсиш”, барқарор ривожланишни таъминлашга ҳаракат қилмоқда ва қишлоқ, 
ўрмон хўжалиги, тикланадиган энергия, чекланган табиий ресурсларни 
ўзлаштириш каби соҳаларда мувафаққиятли ислоҳотларни амалга оширмоқда. 
Ўзбекистон учун “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг ривожланаётган 
мамлакатлар, жумладан, Хитой, МДҲ мамлакатлари тажрибаси муҳим 
аҳамиятга эга.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish