Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/205
Sana07.06.2023
Hajmi4,06 Mb.
#949507
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   205
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Экологик муаммоларнинг турлари 
Намоён бўлиш даражаси
Табиий муҳит хусусиятларини 
ўзгартириш даражаси, %
кучсиз 
10 гача 
ўрта 
10-50 
кучли 
>50 
ХХ асрнинг 60-70-йилларидан бошлаб инсоннинг атроф-муҳитга салбий 
таъсири глобал аҳамият касб эта бошлади. XX аср давомида жаҳон аҳолиси 
сони 4 мартага, жаҳон ишлаб чиқариш ҳажми эса 18 мартага ошди. Глобал 
миқёсдаги экологик муаммога айланиб улгурган муаммолар таркибига иқлим 
ўзгариши; сув ҳавзаларининг ифлосланиши; озон қатламининг емирилиши; 
чучук сув захираларининг тугаб бориши ва Жаҳон океани сувларининг 
ифлосланиши; ерларнинг чўлланиши ва деградацияси; биологик хилма-
хилликнинг қисқариб бориши каби муаммоларни киритишимиз мумкин. 
Глобал экологик муаммолар қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб 
туради: 
- планетар характерга эгалиги: глобал экологик муаммолар бутун 
инсониятни бевосита ёки билвосита қамраб олади; 

барча мамлакатлар жавобгар эканлиги: глобал экологик 
муаммоларнинг пайдо бўлиши бирон-бир мамлакат эмас, балки аксарият 
кўпчилик мамлакатлар айби билан боғлиқ ҳолда юзага келган; 
- глобал экологик муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликнинг 
зарурлиги; 
- глобал экологик муаммоларни ҳал этиш учун кечиктириб бўлмайдиган 
чоралар қабул қилиш зарурияти. 


146 
Глобал иқлим ўзгариши XXI асрнинг асосий муаммоларидан 
ҳисобланади. Инсониятнинг табиатга нисбатан хўжасизларча муносабатда 
бўлиши, иқтисодиётда нефть, газ ва кўмирдан ҳаддан ташқари кўп 
фойдаланилиши натижасида атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари 
миқдори ортиб бормоқда. Ушбу газлар атмосферада тўпланиб, сайёранинг 
қизиган сирти таратадиган ортиқча иссиқликнинг космосга тарқалишига йўл 
қўймайди ва атмосферанинг исишига сабаб бўлади. Қуйидагилар иқлим 
ўзгаришига олиб келаётган иссиқхона газлари сирасига киради: сув буғи; 
карбонат 
ангидрид 
(СО
2
); 
метан 
(СН
4
); 
азот 
оксиди 
(N
2
O); 
гидрофторуглеродлар (ГФУ); перфторуглеродлар (ПФУ); олтингугурт 
гексафториди (SF
6
). 2018 йилда иссиқхона газларининг атмосферадаги 
концентрацияси бир миллионга 405,5 заррани ташкил этган ва ушбу кўрсаткич 
саноатлашишгача бўлган даврга нисбатан 146%га ортган. 
Глобал иқлим ўзгариши муаммосининг инсоният келажаги учун нақадар 
хавфли эканлигини ХВФ ижроия директори Кристалина Георгиеванинг 
қуйидаги сўзлари тасдиқлаб турибди:
 
“Мен, 9 ёшли набирам тўғрисида 
ўйлайман. У 20 ёшга кирганда иқлимнинг кескин ўзгариши оқибатида 100 
миллионлаб одамларнинг қашшоқлашиб кетишига гувоҳ бўлиши, 40 ёшга 
кирганида эса иқлим ўзгаришлари туфайли 140 миллион киши яшаш учун 
хавфлилиги ёки яшаш учун ресурслар етишмаслиги сабаб ўз ватанларидан 
бошқа жойларга кўчиб кетишга мажбур бўлаётганларини кузатиши мумкин. 
Агар у 90 ёшгача умр кўрса, бу даврда ер шари 3–4 градусга исиб кетиши ва 
яшаш учун яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкин”
195

Иқлимнинг кескин ўзгариб кетиши натижасида юзага келаётган экологик 
муаммолар жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, 
2019 йил март ойида Зимбабве, Малави ва Мозамбикда “Идай” тропик тўфони 
оқибатида 1300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бир ойдан сўнг мазкур 
ҳудудларга “Кеннет” тропик тўфони ёпирилди ва иккала тўфон келтирган 
зарар 4 млрд. долларга етди. Ушбу ҳолат бир мавсумда кетма-кет рўй берган 
табиий офатлар сифатида рўйхатга олинган илк ҳолат ҳисобланади ва 3 млн. 
кишининг уй-жойсиз қолишига олиб келди. Айрим тадқиқотларга кўра, 
қурғоқчилик, сув тошқинлари, тўфонлар каби табиий офатлар мамлакат ялпи 
ички маҳсулотининг 50%игача зарар етказиши мумкин. XXI асрнинг 
бошларига келиб табиий офатлар тез-тез содир бўла бошлади. Мисол учун, 
2004 йилда Гренадада содир бўлган “Айван” тўфони келтирган зарар мамлакат 
ялпи ички маҳсулотига нисбатан 148%ни, 2017 йилда Доминикада рўй берган 
“Мария” тўфони оқибатида келтирилган зарар эса 260%ни ташкил этди
196

Таҳлиллар, жаҳонда атмосферага иссиқхона газларини чиқариш 
миқёсининг ортиб бораётганлиги, ушбу газларни атмосферага чиқариш 
миқдори бўйича белгиланган чегаравий кўрсаткичга эришган мамлакатлар 
сони 2030 йилга қадар 57 тага ва уларнинг жами иссиқхона газларини 
195
Finance 

Development, 
december 
2019, 
Vol. 
56, 
No. 
4. 
https://www.imf.org/external/pubs/ft/fandd/2019/12/climate-change-and-the-age-of-adaptation-georgieva.htm 
196
Ўша манба 


147 
чиқаришдаги улуши 60% етиши мумкинлиги башорат қилинмоқда (7.1.1-
расм).

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish