Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

БРОНХ-ЎПКА ДИСПЛАЗИЯСИ. 
Бронх-ўпка дисплазияси (БЎД) – бу узоқ муддатли оксигенотерапия ва 
қаттиқ шароитларда вентиляция туфайли қўпол фиброзли ва эмфизематик 
ўзгаришлар юзага келадиган ўпканинг сурункали касаллиги. 
БЎД – ўпканинг паренхиматоз касаллиги бўлиб, вазни жуда паст 
бўлган болаларда алвеолалар ўсиши ва кичик қон айланиш доираси майда 
томирларининг ривожланиши бузилиши билан тавсифланади. 
БЎД ривожланиш тезлиги сезиларли даражада фарқ қилади – тана 
оғирлиги 2500 г дан ортиқ янги туғилган чақалоқларда 1% дан, ЧНМТ ли 
чақалоқларда 75% гача. 
Таснифи

X қайта кўриб чиқилган КХТга кўра қуйидагилар мавжуд: 
P24. Перинатал даврда ривожланган сурункали нафас олиш касалликлари 
(бронх-ўпка дисплазияси). 
Этиологияси

БЎД ривожланишида муҳим аҳамиятга эга сабабларга қуйидагилар 
киради: 
– чала туғилганлик, етилмаганлик, гестация муддати 32 ҳафтаан кам бўлган 
вақтда туғилган чақалоқлар (сурфактантнинг етилмаганлиги, ўпка 
тўқимасининг такомиллашмаганлиги); 
– қаттиқ тартибда СЎВ/ВВЛ ни узоқ вақт ўтказиш, бу пневмоторакс ва 
интерстициал эмфизема ривожланишига сабаб бўладиган паренхима 
шикастланишига, алфеолаларнинг ѐрилишига олиб келади; 
– кислород концентарцияси 40% дан бўлган оксингенотерапия (фаол 
кислород радикаллари ҳосил бўлиши натижасидаги токсик таъсирлар, улар 
ҳомиладорликнинг 
учинчи 
уч 
ойлигида 
содир 
бўладиган 
супероксиддисмутаза, глютатион-пероксиадаза ва каталазанинг паст 
антиоксидант захираси натижасида алвеоляр аппарат ва бронхиолалар 
эндотелийси шикастланишига олиб келади). 


343 
Қисқартирилган шаклда у қуйидагича кўринади: Кислород + Босим + 
Вақт + Ўпкаларнинг етилмаганлиги. 
Касаллик ривожланишининг хавф омиллари: 
– ГМК мавжудлиги; 
– интерстициал эмфизема; 
– ўпка шиши; 
– персистирланувчи фетал қон айланиши; 
– бронх-ўпка патологияга ирсий мойиллик (оқ ирқ, эркак жинси, 
сурфактантнинг В протеини етишмаслиги, ўпкаларнинг сурункали 
носпецияик касалликлари, атопик касалликлар); 
– антиоксидант тизимларнинг етишмаслиги – Е ва А витаминлар («янги 
туғилган чақалоқнинг эркин радикаллари касаллиги» нинг ривожланишига 
олиб келадиган прооксидантларга қаршилик йўқлиги); 
– қорин ичи инфекциялари (ИЛ–1 даражаси сезиларли даражада ошади, бу 
фибробластлар учун ўсиш омили бўлиб, ўпканинг барча тузилмаларини 
фибротик қайта ташкил этилишга олиб келади); 
– ҳомила ва янги туғилган чақалоқ гипоксияси, асфиксияси. 
Патогенез
.
БЎД патогенезида 4 та босқич ажратилади: 
1-босқич (ҳаѐтнинг 1-3-куни) – гиалинли мембраналар, ателектазлар билан 
келган интерстициал ва алвеоляр ўпка шиши; 
2-босқич (ҳаѐтнинг 4-10-кунлари) – эмфизема ва некроз жойларига эга кенг 
тарқалган ателектазлар; 
3-босқич (ҳаѐтнинг 11-30-кунлари) – эмфизема, ателектазлар ва массив 
интерстициал шишлар билан бирга келган алвеоляр паренхиманинг 
атрофияси; 
4-босқич (ҳаѐтнинг 2-ойи) – склероз жойларига эга массив ўпка фибрози. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish