Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Этиология 
ва 
патогенези

Ўт 
йўллари 
атрезияси 
ва 
гипоплазияларининг катта қисми ўтказилган гепатит натижаси ҳисобланади. 
Жигар ичи атрезиялари ва гипоплазияларида жигарда гигант ҳужайралари 
топилади (гигант ҳужайрали гепатит), улар атрофида фиброз ва склероз 
ўчоқлари бўлади. Жигардан ташқари атрезиялари 3-турдаги ретровируслар 
томонидан чақирилади. Сафро оқиб кетиши бузилишлари сафро таркибий 
қисмларининг (шу жумладан бевосита билирубиннинг ҳам) қонга ўтишига 
олиб келади. Гепатоцитларнинг кучайиб борувчи дистрофик ўзгаришлари 
уларнинг некрозига олиб келади. Холестаз шароитларида ўт йўлларида 
яллиғланиш жараѐни – холангит ривожланади. Витамин К етишмаслиги 
ривожланади, сафро бўлмаганда витамин К нинг ичакдан сўрилиши содир 
бўлмайди. 
Клиник манзараси
. Ҳаѐтнинг биринчи кунларида сариқлик синдроми 
билвосита билирубин устун келган гипербилирубинемия билан боғлиқ 
бўлиши мумкин, аммо кейинчалик бевосита билирубиннинг солиштирма 
оғирлиги ўсиши қайд қилинади ва терининг бўялиши яшилсимон тус олади. 
Ахолик нажас, тўқ рангли сийдик пайдо бўлади. Жигар ўлчамлари 


196 
катталашган, зич консистенцияда. Портал гипертензия белгилари (қорин олд 
девори веналарининг кенгайиши) кузатилади. Ахолик нажас пайдо 
бўлганидан 1 ҳафтадан ўтиб геморрагик кўринишлар ривожланиши мумкин 
(витамин К-боғлиқ омиллар етишмаслиги ҳисобига). Янги туғилганлик 
даврида тери қичишиши хос эмас. Боланинг умумий аҳволи ҳаѐтининг 2-3 
ойигача қониқарли бўлиши мумкин. 
Жигар ичи ва жигардан ташқари ўт йўллари атрезиясини клиник 
жиҳатдан дифференциация қилиш мураккаб, лекин 1,5-2 ойгача жигардан 
ташқари атрезия ташхисини қўйиш жуда муҳим (бундай вазиятларда 
жарроҳлик йўли билан даволаш муваффақиятли бўлиши мумкин, акс ҳолда 
жигар циррози ривожланади). Ҳозирги вақтда жарроҳлик йўли билан 
даволаш усули ташқи ўт йўлларининг ҳам дистал, ҳам проксимал 
бўлимларини операция қилиш усуллари каби амалга оширилади. 
Ташхислаш
. Лаборатор ташхислаш ўз ичига қуйидагиларни олади: 
– қоннинг умумий таҳлили: кучайиб борувчи камқонлик ва тромбоцитопения 
аниқланади; 
– қоннинг биокимѐвий таҳлили: умумий оқсил пасайган, альбумин миқдори 
камайган, бевосита билирубин даражаси ошган, ишқорий фосфатаза 
фаоллиги баланд; 
– альфа-фетопротеин даражасини аниқлаш: унинг миқдори туғма 
гепатитларда ошади; 
– копрограмма (стеаторея аниқланади); 
– жигар УТТ; рентгенологик текшириш (билирубин миқдори 170 мкмоль/л 
дан баланд бўлмаганда имкони бор). 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish