Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги


Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш
Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш тушунчалар устида олиб
бориладиган амаллар ҳисобланади. Улар тушунчанинг мазмуни ва ҳажми
ўртасидаги тескари нисбат қонунига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
Тушунчани чегаралаш ҳажми кенг тушунчадан ҳажми тор тушунчага
(жинс тушунчадан тур тушунчага) фикран ўтишдан иборат. Масалан, «механик
ҳаракат» тушунчасидан «айланма ҳаракат» тушунчасига ўтсак, унинг ҳажмини
чегаралаган бўламиз. Чегаралашда берилган тушунча – «механик ҳаракат» жинс
тушунча, деб қабул қилиниб, унинг мазмунига тур тушунча ҳосил қилувчи
белгилар қўшилади. Натижада унга нисбатан тур ҳисобланган янги тушунча –
«айланма ҳаракат» тушунчаси ҳосил бўлади.
Чегаралаш амалини давом эттириб, «Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши»
тушунчасига ўтиш мумкин. Демак, чегаралаш давомида ҳосил бўлган ҳар бир янги
тушунча аввалгисига нисбатан тур тушунча бўлади. Чегаралаш амали якка
тушунча ҳосил бўлгунча давом эттирилиши мумкин. Чунки якка тушунчага
нисбатан тур бўлган тушунча йўқ.
Тушунчани чегаралаш амалининг тузилмаси қуйидагича:
А – Ҳаракат.
В – Механик ҳаракат.
С – Айланма ҳаракат.
Д – Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши.
Тушунчани умумлаштириш ҳажми тор тушунчадан ҳажми кенг тушунчага
(тур тушунчадан жинс тушунчага) фикран ўтишдан иборат. Бунда берилган
тушунча тур тушунча деб қабул қилиниб, унинг мазмунидан тур ҳосил қилувчи
белгилар чиқариб ташланади. Натижада мазмун жиҳатидан унга нисбатан торроқ,
лекин ҳажмига кўра кенгроқ бўлган жинс тушунча ҳосил бўлади. Масалан,
«айланма ҳаракат» тушунчаси мазмунидан фақат унгагина хос бўлган тур
белгиларни чиқариб ташласак, «механик ҳаракат» тушунчасини ҳосил қиламиз.
Умумлаштириш амалининг чегараси энг умумий тушунча, яъни категориядир.
Чунки категориялар учун жинс бўлган тушунча йўқ.
Тушунчани умумлаштириш амалининг тузилмаси қуйидагича:
А – Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши.
В – Айланма ҳаракат.
Д
С
В
А
Д С
В


69
С – Механик ҳаракат.
Д – Ҳаракат.
Тушунчани чегаралаш ва умумлаштириш амаллари кундалик ҳаётимиз ва
илмий билишда кенг қўлланилади. Хусусан, барча категориялар, улар ёрдамида
ифодаланадиган назарий қонунлар, ғоялар, назариялар мавжуд эмпирик
тушунчаларни, эмпирик қонунларни умумлаштириш натижасида ҳосил бўлади.
Умумлаштириш муҳокама юритиш жараёнида индуктив хулоса чиқариш
усулида яққол ифодаланган бўлади. Тушунчаларни умумлаштиришсиз фаннинг
фундаментал тушунчаларини яратиб бўлмайди; мавжуд билимларни тизимга
солиш қийин ва умуман, фан тараққий эта олмайди.
Тушунчаларни чегаралаш амали эса, яратилган умумий билимларни
(назарий тушунча, ғоя, назария ва шу кабиларни) талқин этишда ишлатилади.
Масалан, Ньютон механикасидаги «Инерция» тушунчаси Галилей назариясидаги
«Эркин тушиш» тушунчаси ёрдамида тушунтирилиши мумкин.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish