Дифрактограмма - нур қайтариш бурчаги қиймати ва уларнинг интенсивлигини тўғридан-тўғри беради. Кукун рентгенограммаларида нур қайтаришга боғлиқ бўлган, нур қайтариш бурчаги кўрсатгичидан юзалар аро масофа кўрсатгичига ўтишда, юзалараро масофа турли тўлқин узунликлари бўйича хисобланган ва справочникларга йиғилган нурланишни жадвалларидан фойдаланиш орқали бўлади.
5 –мавзу. Термик тахлил, дифференциал термик тахлил, дифференциал термогравиметрик, комплекс термик тахлил усуллари.
Режа:
1. Термик тахлил.
2. Дифференциал термик тахлил, дифференциал термогравиметрик, комплекс термик тахлил усуллари.
3. Термография усулининг назарий таҳлили. Термография усулининг физик асослари- қайтар ва қайтмас жараёнлар. Эндотермик ва экзотермик эффектлар ва уларнинг моҳияти.
4. Усулдан амалий фойдаланиш имкониятлари. Усулнинг афзаллиги ва камчилиги. Усул аппаратлари-печлар, печ терморегуляторлари, тигеллар, термопаралар.
Таянч сўз ва иборалар: Қиздириш, иссиқлик эффекти,термик тахлил, дифференциал термик тахлил, комплекс термик тахлил, еч, тигел, дериватограф, тензиметр, дилатометр, термограмма, эндоэффект, экзоэффект, Ле-Шателье, термопара.
|
Блиц суров саволлари (олдинги маъруза бўйича)
№
|
Саволлар
|
Жавоблар
|
1
|
Рентген нури қачон ва ким томонидан кашф этилган?
|
|
2
|
Рентген нурларининг тўлқин узунлигини ўлчовини келтиринг.
|
|
3
|
Рентген трубкаси рентгенографик аппаратларда қандай ролни бажаради, улар конструктив қандай деталлардан ташкил топган?
|
|
4
|
.«Қаттиқ» ва «юмшоқ» рентген нурлари деб қандай тўлқин узунлигига эга бўлган нурларга айтилади?
|
|
5
|
Рентген нури ёрдамида бажариладиган рентгенологик текшириш усулларини санаб беринг.
|
|
6
|
Рентгенографик усул афзалликлари ва камчиликлари?
|
|
1. Термик тахлил.
Термография ноорганик ва органик моддалар, кимё саноати материалларни қиздириш жараёнида содир бўладиган жараёнларни ўргатади. Улар одатда иссиқлик эффектлари билан боғлиқ.
Термография усулининг турлари жуда кўп. Энг асосийлари қаторига киради:
1. Термик анализ;
2. Дифференциал термик анализ (ДТА);
3. Комплекс термик анализ;
4. Дериватография;
5. Тензиметрия;
6. Газоволюметрия;
7. Дилатометрия.
Биринчи марта қиздириш эгриликлари француз олими Ле-Шателье томонидан 1887 йилда олинган, у температурани платина - платина-родийли тер-мопараларда ўлчаш орқали термографик эгри чизиқларни ҳосил қилиш мумкинлигини кўрсатди.
Узоқ йиллар давомида тадқиқотчилар қиздириш эгрилигини вақт ва температура боғлиқлигини координата чизиғида қайд этганлар. Бироқ кичик эффектларни бу эгриликларда топиш қийин. 1899 йилда Робертс-Остин дифференциал термопара қўллади, бу термопаралар кичик миқдордаги иссиқликни сезувчандир.
1904 йилда француз мухандиси Саладин Ле-Шателье билан биргаликда координатада термик эгриликларни олувчи аппарат яратдилар. Аппаратга қуйидаги икки фактор асос қилиб олинди:
1) Эталон ва намуна температураси фарқи;
2) Намуна температураси.
Бу усулни янада ривожлантиришга рус олимлари харакат қилдилар. Россияда термик тахлил асосчиси Н.С. Курнаков бўлиб, у 1904 йилда ҳозирги кунда хам қўлланилаётган пирометрни яратди.
МДХ давлатларида илмий-тадқиқот ишларини ривожланиши натижасида системаларни физик-кимёвий ва минерологик таркибларини ўрганиш бўйича қиздириш эгриликлари усулидан силикатлар, руда тузлари ва қотишмаларни ўрганиш учун фойдаландилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |