67
кўрсатувчи харажатлар таркибида алоҳида ягона моддалар бўйича машина ва асбоб -
ускуналарни ва улардан фойдаланиш харажатлари, цехларни бошқариш харажатлари (умум
ишлаб чиқариш харажатлари) ва бошқалар ҳисобга олинади.
Бундан ташқари, режалаштиришда, маҳсулот таннархини ҳисобга олиш ва калькуляция
қилишда маҳсулот, ишлар, хизматлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан боғлиқ бўлган
харажатлар қуйидаги харажат моддалари бўйича гуруҳланади:
- материаллар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда), сотиб
олинган буюмлар, ярим тайѐр маҳсулотлар, чет корхоналарнинг ишлаб чиқариш характерига
эга бўлган хизматлари;
- бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар бажариш) билан банд бўлган
ходимларнинг меҳнат ҳақи харажатлари;
- ижтимоий суғурта ва пенсия фондига, тиббий суғуртага, бандлик фондига
ажратмалар;
- машина ва асбоб - ускуналарни асраш ва улардан фойдаланиш харажатлари;
- умум ишлаб чиқариш харажатлари.
Изоҳ. Саноатнинг айрим тармоқлари моддалар номенклатурасига режалаштириш,
ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш бўйича тармоқлар йўриқномасида
назарда тутилган ўзгаришларни киритишлари мумкин.
Калькуляция моддалари бўйича харажатлар ўз таркиби бўйича харажат элементларига
қараганда кенгроқ, чунки харажат моддаларида ишлаб чиқаришнинг характери ва
структураси ҳисобга олинади. Бунда таҳлил учун етарли база ташкил қилинган.
Мазкур корхонада барча белгиланган таннарх моддалари бўйича қилинган харажатлар
ишлаб чиқариш таннархини ташкил этади.
Бу харажат моддалари бўйича маҳсулот таннархи калькуляция қилинади, шунинг учун
ҳам бу моддалар калькуляция моддалари дейилади.
Юқорида айтганимиздек, ишлаб чиқариш харажатлари улар содир бўлган жойлари
бўйича гуруҳланади, яъни улар қайси ишлаб чиқаришга (асосий, ѐрдамчи) тегишли эканлиги,
қайси цех ѐки қайси участкада содир бўлганлик белгиси бўйича гуруҳланади.
Харажатларни алоҳида технологик ЖАРАЁНлари бўйича назорат ва таҳлил қилиш ва
тугалланмаган ишлаб чиқаришни ҳисоблаб чиқиш учун у ѐки бу буюмларнинг таннархига
ўтказиладиган харажатлар суммасидан алоҳида ЖАРАЁН ва операцияларга ўтказиладиган
харажатлар ажратилади.
Чунончи, техник - иқтисодий омилларга ва асосан ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлик
жиҳатидан харажатларни шартли - ўзгарувчан ва шартли - доимийга бўлиш мумкин.
Шартли ўзгарувчан харажатлар маҳсулот бирлигига нормаллаштирилади. Ишлаб
чиқарилган маҳсулотнинг ҳажмига қараб уларнинг миқдори кўпайиши ѐки камайиши
мумкин (масалан, асосий материаллар харажатлари, ишлаб чиқариш ишчиларининг ишбай
иш ҳақлари ва ҳ.к.).
Шартли - доимий харажатларга мутлоқ миқдори цех ѐки корхона бўйича
лимитлаштириладиган, ишлаб чиқариш дастурини бажарилиш ҳажмига боғлиқ бўлмаган
(масалан, биноларни иситиш ва ѐритиш харажатлари, бошқарув ходимларининг меҳнат
ҳақлари) харажатлар киради.
Календар даврлари бўйича ишлаб чиқариш харажатлари жорий (ҳар кунлик), бирйўла
(бир марталик), ѐки бир ойда кўпи билан бир марта содир бўладиган харажатларга бўлинади.
Ишлаб чиқаришда содир бўладиган харажатларни жорий (мазкур ойга тегишли) ва бирйўла
(бир қанча кейинги ойларга тегишли) га ажратиб олиш ҳар ойда маҳсулот таннархини тўғри
ҳисоблашда катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: