III КУЧМАС МУЛК ОБЕКТЛАРИНИНГ ИНВЕНТАРИЗАТСИЯ
КИЙМАТИНИ АНИКЛАШ
3.1. Бинонинг техник таърифи
Техник таъриф турлича тушунишларга йўл қўймайдиган теран, аниқ ва
қисқа, техник жиҳатдан тўғри формулировкаларда, объектларнинг
тавсифларига мувофиқ ифодаланиши керак.
Бинонинг техник таърифи унинг асосий конструктив элементлари:
фундаментлари, деворлари ва пардеворлари, қопламалари, томи, поллари,
дераза ҳамда эшик ўринлари, пардозланиши, ички сантехника ва
электротехника ускуналари, бошқа элементлари бўйича тузилади.
Бинонинг асосий конструктив элементларини техник таърифлаш
параметрлари:
Фундаментлар – материали ва конструкцияси;
Деворлар – материали ва деворнинг қалинлиги;
Қопламалар – материали ва конструкцияси (ясси, қуббасимон);
Томлар – стропил, обрешетка, том материаллари;
Поллар – материали, асоси ва ёпмасининг конструкцияси. Ёғочлилари
учун – бўялган, бўялмаган;
Деразалар – дераза ўрнидаги дераза қаватларининг сони (бир қаватли,
икки қаватли), тавақали, сидирға, эшик тўлдирмалари учун – оддий ёки
филёнкали, бўялганлиги;
Иситиш печлари ва ошхона ўчоқлари – кошинли пардозининг
мавжудлиги ва майдони, сувоғи, ўчоқнинг тури (газ, электр, қаттиқ
ёқилғида);
Иситиш тизими – иссиқликнинг келиш манбаи: ТЭЦдан, саноат
қозонхонасидан, даҳа, гуруҳ қозонхонаси ёки маҳаллий қозонхонадан, АГВ,
иситиш печига монтаж қилинган индивидуал қозондан;
Ички пардозлаш – деворлар, шифтлар, пардеворларнинг пардозланиш
тури;
Ташқи пардозлаш – прдозлаш ишларининг тури: сувоқ, қоплама,
тахталар билан қоплаш ва бошқалар. Пардозланган юзаларнинг майдони
(прдозлашнинг бир нечта тури мавжуд бўлган тақдирда кўрсатилади);
Бошқа ишлар (тартибга келтириш элементлари) – кириш
пешайвонлари, асфальт ёки шағал отмостка, ташқи зиналар, балконларнинг
мавжудлиги;
Электр ёритиш – симлар очиқ ёки яширилган;
Телевидение – жамоа антенналарининг мавжудлиги;
Газ таъминоти – тармоқдан (табиий) ёки баллонлардан;
Водопровод – шаҳар марказий тармоғидан ёки маҳаллий манбадан;
Канализация – шаҳар тармоғига ёки маҳаллй тиндиргичга чиқарилиши;
Ванналар – чўян, пўлат, пластик ва ҳ.к.;
Иссиқ сув таъминоти – марказлаштирилган ёки маҳаллий
сувиситгичлардан. Бинонинг жисмоний эскириши фоизини аниқлаш ҳисоб-
китоб бўйича, ушбу бино конструктив элементларининг тегишли баҳолаш
нормативида кўрсатилган солиштирма салмоқларини қўллаган ҳолда амалга
оширилади. Зикр этилган Қоидалар жадвалларидан танлаб олинган ҳар бир
конструктив элемент бўйича эскириш фоизи дефектларга қараб, шу
элементнинг солиштирма салмоғига кўпайтирилади (тузатиш ёки яхлитлик
коэффициенти қўлланилгандан сўнг). Натижада айрим конструктив
элементларнинг бутун бинога нисбатан жисмоний эскиришини оламиз. Ҳар
бир элемент бўйича олинган натижаларни қўшиб, бутун бинонинг жисмоний
эскириши аниқланади.
Агар ҳисоб-китобларда яхлитлик коэффициентларига тузатишлар
қўлланилган бўлса, ва бунинг натижасида конструктив элементларнинг
аниқлик киритилган солиштирма салмоқларининг йиғиндиси 100 ни ташкил
қилмаса, бутун бино бўйича олинган жисмоний эскириш фоизига тузатиш
киритиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |