Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


IV. ЕР УЧАСТКАЛАРИНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИНИ



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/29
Sana06.07.2022
Hajmi0,57 Mb.
#751613
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
Zaripboyev Sanjar

IV. ЕР УЧАСТКАЛАРИНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИНИ 
ШАКИЛЛАНТИРИШ 
4.1. Ер участкаси кадастр съёмксини бажариш 
Ер участкаларининг кадастр съёмкаси ГККИНП-18-034-00 “Аҳоли 
пунктларида ер участкаларининг кадастр съёмкаси бўйича қўлланма”га 
мувофиқ амалга оширилади. 
Ер участкалари натурада ўлчанганда ер участкасининг барча мавжуд 
бинолар, иншоотлар ва ер турларининг (ҳовли, боғ, полиз, кўкат экинлар ва 
ҳ.к.) чегаралари туширилган абриси тузилади. 
Абрисда ер участкасининг, бино ва иншоотнинг рақами, кўчанинг 
номи, мулкдорнинг номи, съёмка ишининг бошланиш ҳамда якунланиш, 
текшириш саналари ва ижро этувчиларнинг имзолари кўрсатилади. 
Ер участкасининг абрисини шундай мўлжал билан бажариш тавсия 
этиладики, барча ўлчамлар, ёзувлар ва рақамли маълумотлар тушунарли 
бўлиши ҳамда ҳар бир рақам ёки ёзув қайси ўлчовга тегиш эканлиги кўриниб 
туриши лозим. Абрисга ўлчамга оид нотўғри ёзув кирилган тақдирда, у 
ўчирилмаслиги лозим. Унга чизиқ тортилади, устидан эса тўғри ёзув ёзилади. 
Абрисни қайта чизиш, қириб тозалаш ва рақамларни бошқа рақамлар 
устига ёзиш ман этилади. Агар абрис бир нечта варақларда тузилса, унинг 
варақлари рақамлаб чиқилиши лозим. 
Абрисни юритишда айрим деталь ва ёзувлар саҳифа тагига тушириб 
ифодаланиши мумкин. Буни шундай бажариш керакки, ер участкасининг 
плани абрис бўйича тузилганда бетнинг тагига тушириб кўрсатилган деталь 
ёки ёзув қайси жойга тегишли эканлиги борасида шубҳа туғилмасиги керак. 
Асосий бинолар чизилганда абрисда уларнинг қаватлари сони, 
деворларининг материали, вазифаси кўрсатилади. Абрис план чизиш учун 
асосий материал ҳисобланади ва шундай тайёрланиши лозимки, бошқа ижро 
этувчи ер участкаси ҳамда иморатларнинг планини у бўйича қийинчиликсиз 
туза олиши керак. 
Абрисда ўтказилган текшириш тўғрисидаги зарурий фикрлар ва 


ёзувлар кўрсатилади. Абрис бўлим бошлиғи томонидан тузилган санани 
кўрсатган ҳолда имзоланади. 
Участка абрисини тузишга кириша туриб, инвентаризатор бу ишни 
бажариш тартибини белгилаши ва уни мўлжалланган тартибни бузмаган 
ҳолда ўтказиши лозим. Участкани ўлчаш иши фасад чизиғини ўлчашдан 
бошланади, бу чизиқ асосий ёки, қабул қилинган айтилишича, участка бутун 
съёмкасининг базиси ҳисобланади. 
Инвентаризатор тасвирга олинадиган участкани кўриб чиқади, барча 
иморат ва иншоотларнинг жойлашувини абрисга қўли билан чизиб киритади 
ҳамда участканинг алоҳида нуқталарини белгилаш ва участка ўлчамларини 
бутунлигича боғлаш учун ёрдамчи ўлчашларнинг зарурий сонини мўлжаллаб 
чиқади. 
Ўлчашларни батартиб амалга ошириш, рақамли ёзувларни эса равшан 
ва аниқ қилиб киритиш зарур. Рулетка халқасини унинг нолинчи белгисига 
маҳкамлаш 
мақсадга 
мувофиқ. 
Лентали 
рулетканинг 
рақамли 
кўрсаткичларини инвентаризаторнинг ўзи, буни бошқа шахсга ишониб 
топширмаган ҳолда санаб чиқиши лозим. 
Горизонтал ўлчов ишларида иморатларнинг баландлиги ҳам ўлчанади. 
Улар абрисда натурада олинган жойда ёзиб кўрсатилади ва Н ҳарфи билан 
белгиланади, участканинг чегара ўлчамлари 0,1 м гача аниқликда 
яхлитланади. 
Участкада барча иморатлар, ер турлари, тўсиқлар ва бошқаларни 
тасвирга олиш лозим. Ер турлари уларнинг тўлиқ номи ёки номларининг бош 
ҳарфлари билан белгиланади (полиз, боғ, гулзор ёки мутаносиб равишда – П, 
Б, Г). Агар боғларда аниқ ифодаланган чегаралар бўлмаса, уларнинг 
майдонини мева дарахтларининг четки таналаридан 2 м масофада олинган 
чагаралар бўйича ҳисоблаш қабул қилинган. 



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish