6-мавзу Бошқарувчининг фаолият мотивлари
Бошқарувчи фаолиятида ташқи мотивлар. Бошқарувчи фаолиятида ички мотивлар. Бошқарувчи фаолиятида психологик мотивлар. Бошқарувчи фаолиятида ютуқли ва ютуқсиз мотивлар.Мотивларнинг турлари.
Moтив вa мотивация тушунчасининг мазмуни. Mотивация одамни фаол faоliyatga undоvchi sabablar majmuidir.Turli kasb egalari faоliyati mоtivlarini o`rganishda mоtivlar хaraktеrini bilish va ularni o`zgartirish muammоsi ahami-yatga ega. Shunday mоtivlardan biri turli хil faоliyat sоhalari-da muvaffaqiyatga erishish mоtivi bo`lib, bunday nazariyaning asоschilari amеrikalik оlimlar D. Makklеlland, D. Atkinsоn va nеmis оlimi X. Хеkхauzеnlar hisоblanadi. Ularning fikricha, оdamda turli ishlarni bajarishini ta’minlоvchi asоsan ikki turdagi mоtiv bоr: muvaffaqiyatga erishish mоtivi hamda muvaf-faqiyatsizliklardan qоchish mоtivi.
Мотивация – психологик лугатда бирор иш ёки ҳаракатнинг юзага келишига сабабчи бўлган мотивлар, далиллар баҳолар, важлар ёки сабаблар мажмуи маъносида талқин этилади. Бу тушунча бевосита инсон омили билан чамбарчас боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан: Мотивлаштириш – бу руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва ҳар хил турли эҳтимолларидир. У ходимларни жонли меҳнат фаолиятига рағбатлантирувчи кучли воситадир. Бошқача қилиб айтганда мотивлаштириш – бу кишилар фаолиятини руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўналтиришдир. У муайян эҳтиёжни қондириш билан боғлиқ. Эҳтиёж эса сабабларда намоён бўлади. Инсон тирик жон сифатида овқат ейиш, ухлаш, дам олиб ўз кучини тиклаш, ўзини иссиқ – совуқдан асраш эҳтиёжларига эга. Мазкур эҳтиёжлар моддий, яъни кийим – кечак, озиқ – овқат, турар – жой ва бошқалар шаклида ифода этилади. Инсоннинг моддий эҳтиёжлари билан бирга социал – ижтимоий эҳтиёжлари ҳам борки, буларга билим олиш, маданий савияни ошириш малака, маҳоратга эга бўлиш ва соғлом ҳаёт кечириб, узоқ умр кўриш киради. Айтилган эҳтиёжлар моддий шаклга эга бўлмаган ҳар хил хизматлар кўрсатиш орқали қондирилади. Умуман: Эҳтиёж одамларни ҳаракатга интилтирувчи, қўзғатучи мативдир. Эҳтиёж қатъиян табақалашган бўлади. Яъни у кишиларнинг одати, диди ва руҳиятига, ёши ва жинсига, оилавий аҳволи ва миллатига, меҳнат ва яшаш шароитларига ҳам боғлиқ. Масалан, мактаб ўқувчиси билан одамнинг, ёш йигит билан пенсионер чолнинг, деҳқон билан шатиёрнинг эҳтиёжи бир хил эмас. Ҳатто кишиларнинг жисмоний тузилиши ҳам эҳтиёжларда фақрларни ҳосил қилади. Айтайлик, гавдаси йирик, девқомат кишининг эҳтиёжи билан жуссаси кичик кишининг эҳтиёжи бир эмас. Энг муҳими хилма – хил эҳтиёжни қондириш учун хилма – хил фаолият ва уни мувофиқлаштирувчи бошқарув талаб қилинади. Эҳтиёж орқали мотивлаштириш жараёнини қуйидаги чизмада ифодалаш мумкин. Кўриниб турибдики мотивация жараёни қандайдир (билиб ёки билмай орзу қилинаётган) эҳтиёжга бўлган етишмовчиликдан ёки қониқишнинг етарли, ёхуд умуман йўқлигидан бошланади. Сўнгра шу қониқишга эришиш учун мақсад сари ҳаракат қилинади. Эҳтиёжнинг қондирилиш даражаси кишини келажак сари интилишини белгилаб беради. Агар у муайян нарсадан қониқиш ҳосил қилса, у ҳолда кейинги мотив уни бошқа юқорироқ эҳтиёжга рағбатлантиради.
Назорат учун саволлар:
1.Мотивация ва унинг аҳамияти?
2.Маслаунинг эҳтиёжлар пирамидаси?
3. Раҳбарнинг шахсий сифатлари?
Do'stlaringiz bilan baham: |