Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


-Мавзу: Бошқарувчи раҳбар шахсига қўйиладиган талаблар.Бошқарувчининг фаолият мотивлари



Download 1,36 Mb.
bet28/104
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#209692
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   104
Bog'liq
бошқарув мажмуа

4-Мавзу: Бошқарувчи раҳбар шахсига қўйиладиган талаблар.Бошқарувчининг фаолият мотивлари
Режа:
1.Бошқарувчи-раҳбар шахси ва лидерлик тушунчаси. Бошқарувчи- раҳбар шахсига қўйиладиган талаблар.
2.Бошқарувчи- раҳбарнинг психологик хусусиятлари. Бошқарувчи- раҳбарнинг ижтимоий хусусиятлари. Қарашларнинг кенг қамровли бўлиши ёки глобал ёндашувни амалга ошира олиш; мақсадни аниқ кўра олиш;кўламни аниқ тасаввур этиш; журъатли; қатъиятли ва мард бўлиш.
3. Бошқарувчи фаолиятида ташқи мотивлар. Бошқарувчи фаолиятида ички мотивлар. 4.Бошқарувчи фаолиятида психологик мотивлар.
5.Бошқарувчи фаолиятида ютуқли ва ютуқсиз мотивлар.Мотивларнинг турлари.

Таянч тушунчалар: мотив, шахсий талаблар,психологик хусусиятлар, психологик мотивлар
Одам тирик мавжудот сифатидагина эмас, биологик организм, балки наслий йул билан утган бир қатор социал-психологик хусусиятларга эга булган биосоциал мавжудотдир. Бу хусусиятлар одамда генларга жойлаштирилган куртак тариқасида булиб, организмнинг маълум анотомо-физиологик ва шахснинг психик тараедиёти имкониятлари сифатида мавжуд булади. Натижада бу куртаклар шахсда анотомо-физиологик ва психологик омил сифатида одамнинг фақат социал ва табиий муҳит билан боглиқ булган муносабатлари жараёнида унинг хақиқий характер хусусиятига айланади.Характер инсоннинг атрофдаги воқеликка муносабатини ифодалайдиган ҳамда унинг хатти-ҳаракатида, хулқида намоён буладиган хусусиятларнинг индивидуал йигиндисидир. Характернинг ҳар бир хусусияти маълум бир шароитда у ёки бу хатти- ҳаракатнинг содир булишига олиб келади. Инсон характерини билиш учун у билан доимий мулоқотда булиш талаб этилади. Инсон характерини тушунганимиздан сунг унинг муайян шароитда қандай йул тутишини ва ундан нималарни кутиш мумкинлигини биламиз. Агар инсоннинг индивидуаллиги ички муайянликдан мавхум булса ёки унинг хатти-ҳаракатлари узига унчалик боглиқ булмай, фақат ташқи шароитга боглиқ булса, бундай одам характерсиз шахе ҳисобланади. Характер белгилари инсон хулқининг одатланган шаклида намоён булади.Характернинг барча белгиларини шартли равишда икки гуруҳга булиш мумкин.Биринчи гуруҳ— шахснинг йуналиши ифодаланган характер белгилардир. Масалан, жамоавийлик (инсон жамоада умум манфаатини узининг тор шахсий манфаатидан устун қуяди, қадр-қимматини жамоада куради) ва эгоизм (инсон ўзини амма нарсадан олдин уз шахсий манфаатини уйлайди, унинг учун фақат узининг шахсий эҳтиёжи ва истаклари мавжуд), зийраклик, киришувчанлик ва билимлик, меҳнатсеварлик ва ялқовлик, ишга виждонан ёндашиш ва лоқайдлик, тартиблилик ва масъулиятсизлик, ташаббускорлик ва бепарволик, янгиликни хис этиш ва гафлат, тежамкорлик ва исрофгарчилик, узгаларга ёрдам бериш ва кишиларга ваҳшиёна муносабат, камтарлик ва уз-узига танқидий қарай билиш, манманлик, узига талабчан- лик ва димогдорлик, уз қадр-қимматини билиш, такаббурлик ва бошқалар.«Агар инсон узи учунгина меҳнат қилса—деб ёзган эди машҳур психолог К.К.Платонов. - Эхтимол, у машҳур олим, буюк донишманд, аъло даражадаги шоир булиши мумкин, аммо ҳеч қачон комил ва буюк инсон булолмайди» Иккинчи гуруҳ характерлилар муайян тамойилларга асосланиб уз хулқини, уз фаолиятини онгли бошцара олади. Куйган максади йулида пайдо булган тусиқларни енгишга интилади ва унга эришади. Бу тур ра^барнинг яхши фазилатлари одат ва куникмалари купчиликка манзур булади. Шунга қарамасдан, бундай раҳбарларнинг ҳам хулқ-атвори, хатти- ҳаракатлари, феъл-атвори қарида қарама-қарши фикрлар, мулохазалар пайдо булиши мумкин. Бундай қарама-қаршилик куп орзу-истакларни, режаларни вужудга келтирувчи, жадал ортиб бораётган жамоавий эҳтиёжларни ва уларни амалга ошириш учун чекланган ҳажмда куп жиҳатдан етарли булмаган имкониятлар уртасидаги қарама-қаршиликлардир. Эхтиёжларнинг имкониятларга мос келмаслиги рахбар билан жамоада ишпайдиган кичик ва урта раҳбарлар уртасида ҳам қарама-қаршиликни келтириб чиқариши мумкин. Чунки ёш, ташаббускор, талабчан рахбар узининг жуда куп истакларини, «хоҳлайман»ларини амалга оширишга интилади, катта ёшли, куп йиллик ҳаётий тажрибага эга булган, узини теварак-атрофидаги одамларга катта имко- ниятга эга рахбар қилиб ухшатиш, тенглаштириш истагида узини кучли, қурқмас ва эпчил қилиб курсатишга ҳаракат қилади. Ана шундай «хоҳлайман», «керак», «ўзим биламан» каби шахсий тушунчалар баъзан ёш рахбар билан жамоа аъзолари уртасида қарама-қарши, кескин вазиятни келтириб чиқариши мумкин. Тажрибали тадбиркор раҳбарларнинг фикр-мушоҳадалари, ёш, тажрибасиз раҳбарнинг тафаккуридан анча фарқ қилиб, унинг мушоҳадалари бир қадар юксак даражада умумлашганлиги билан ажралиб туради. Бу тур раҳбарлар уз мулоҳазаларига етарли далиллар келтира олади. Булкуси тадбиркор, ёш, лаёқатли раҳбарлар шахсининг психологиясида узига катта баҳо бериш - энг муҳим салбий характер хусусиятларидан биридир. Шу ҳолатни ҳам эслатиш зарурки, ёш разҳбарлар узларининг хулқ-атворларига, воқеаларга ортиқ даражада эмоционал ҳолатда қарайдилар, узининг қадр-қиммати ва қобилиятига бир-мунча ортиқча баҳо бериб юборадилар.Шу тариқа уз-узини англаш ва ортиқ даражадаги хиссий қузгалувчанликнинг давомли таъсирда ёш рахбарлар уз қадр-қимматининг камситилишига нисбатан ҳаддан ташқари сезгир ва жуда кучли таъсирланадиган қилиб қуяди.Рахбар психологиясини атрофлича урганиш учун қуйида машҳур олим Карл Юнгнинг характер типини aниқлаш методикасидан мисол келтирдик. Ушбу саволларга жавоб вариантларининг бирини танлаш керак.
1. Кайси бири сиз учун мухимроқ? а) дустларнинг кичик давраси; б) купчилик ypтоқлap давраси.
2. Кандай китоблар сизга кўпроқ ёқади? а) қизиқ-сюжетли; б) одамлар руҳий кечинмалари акс эттирилган.
3. Ишда нимага купроқ йул қуйишингиз мумкин? а) кечикиш; б)хатоликлар
4. Агар ёмон иш қилиб қуйсангиз: а) куп қайгурасиз; б) унчалик қайгурмайсиз.
5. Одамлар билан қандай чиқишасиз? а) жуда тез ва осон; б) секин, эҳтиёткорлик билан.
6. Узингизни аразкаш деб ҳисоблайсизми? а) ҳа; б) йуқ.
7. Чин дилдан кулишга мойилмисиз? а) ха; б) йуқ.
8. Сиз қандайсиз? а) камгап; б) сергап.
9. Сиз очиқмисиз ёки сирларингизни бировлардан яширасизми? а) очиқман; б) яшираман.
1 0. Уз хис-кечинмаларингизни таҳлил қилишни ёқтирасизми? а) ха; б) йуқ.
11. Купчилик даврасида булганда, Сиз купинча... а) тинмай гапирасиз; б) бошқаларни тинглайсиз.
12. Тез-тез узингиздан норози булиб турасизми? а) ха; б) Йуқ
13. Бирор иималарни ташкил қилишни ёқтирасизми? а) ха; б) йуқ.
14. Сирларингиз ёзилган кундалик тутишни хохлармидингиз? а) ха; б) Йуқ
15. Бирор нарсанинг қароридан уни бажаришга тез утасизми? а) ха; б )йўқ.
16. Кайфиятингизни тез узгартира оласизми? а) ха; б) йуқ.
17. Узгаларни ишонтириб, уларга уз фикрингизни утказишни яхши курасизми? а) ха; б) йуқ.
18. Сизнинг ҳаракатларингиз... а) тез; б ) секин.
19. Сиз булиши мумкин булган нохуш ходисалардан ташвишланасизми? а) тез-тез;
б) баъзан.
20. Қийин ҳолатларда Сиз...а) ёрдам сураш га шошиласиз; б) ҳеч ки мга мурож аат қи лм айс из .
Энди жавобларингизни ҳисоблаб чиқинг. Кишиларни урганишга хос мазкур усулнинг калит жавоби қуйидагича:Ж авоблар ичидаги қуйидагилар Сиздаги экстроверсияни курсат а д и :
1-б, 2-а, 3-б, 5-а, 6 –б ,7-а, 8 -б , 9-а, 10-б, 11-а, 12-б, 13-а, 14-б, 15-а, 16-а, 17-а, 18-а, 19-б,20-а. Мос келган жавоблар сонини 5 га купайтиринг.
0-35 баллар - интроверсия;
36-65 баллар - амбиверсия;
6 6 - 100 баллар - экстраверсия.
Шунга ухшаш тавсияни урганиш усуллари куп булиб, улар ёрдамида рахбар узини, яқинларини ва жамоа аъзоларини урганиб бориши мақсадга мувофиқирРахбарлик мавқей сифатида шахсда эгалик хусусиятини шакллантиради. Бошқариш бевосита жамоага қаратилган бўлиб, унинг психологик натижаси ўзликка нисбатан хурмат, ўзликни англаш, қадрлаш кабиларни вужудга келтиради.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish