Мажлис олиб бориш Мажлислар олдиндан белгиланган вақтда мунтазам ўтказилиб туришга қарамасдан одамларга мажлис ўтказилиши тўғрисида ҳабар бериб уларга яна бир марта эслатиб туриш муҳимдир. Агар кун тартиби белгиланган бўлса уни мажлис иштрокчиларига мажлис ўтказилгунга қадар тарқатилган бўлиши лозим. Агар одамлар мажлисга қўйиладиган масалани ўйлаб оладиган бўлсалар, улар масалани муҳокама қилишга яхши тайёрланган бўладилар. Мажлисни ҳатто бир неча иштрокчилар йўқ бўлса ҳам вақтида бошлаш Сиз учун жуда муҳимдир, бу Сиз билан Сиз белгилаган тадбирларни аниқ бажариш учун шароит ярата оласиз. Шунингдек мажлиснинг тугаш вақтини одамларга айтиш ва шу муддатда уни тамомлаш ҳам муҳимдир. Танаффус пайтида кофе ва алкоголсиз ичимликларни таклиф қилиш ҳам фойдалидир.
Агар Сиз мажлис баённомасини олиб боришниистамасангиз уни бирортага топширишингиз мумкин ёки энг қизиқарли ахборотларни ўзингиз ёзиб боринг. Сиз мажлисни олиб боришнинг қатор қоидаларини белгилашингиз мумкин. Чуночи айтишингиз мумкин: “агар биз муҳокама қилаётган масаладан четга чиқиб кетганимизни кўрсам мен мажлисни унга қайтиришга хаққим бор” ёки Сиз айтишингиз мумкин: “агар мен кун тартибидаги бирор бандни муҳокама қилишга белгиланган вақтдан кўпроқ сарф қилинганини сезсам мен музокарачиларни тўхтишига хаққим бор”. Шунингдек Сиз очиқ мунозара фойдали эканлиги ва янги ғоялар туғилишига имконият яратиши ҳақида гапиришингиз мумкин. Аммо адоват рухида муҳокама қилиш маҳсулдор ҳисобланмайди, бундай пайитда Сиз бундай муҳокамани тўхтатиб бошқа масалага ўтишингиз лозим. Сизнинг ходимларингиз қандай масалаларни жамоада ҳал бўлишини, қандай қарорлар фақат бошлиқлар томонидан қабул қилинишини аниқ билишлари зарур. Бу кўпгина тушунмовчиликлардан холи бўлишига ёрдам беради.
Сиз қандай жамоага раҳбарлик қиласиз? Ҳар бир жамоа ўзига хос. Шунинг учун Сиз кейн пушаймон қилиб юришга тўғри келадиган хатоларга ва кераксиз зиддиятларга йўл қўймаслик учун ўзингиз бирга ишлаётган одамларингизга диққат билан разм солиб юринг кейнги саволларнинг жавоблари Сиз раҳбарлик қилаётган жамоанинг янада мукммал тавсифномасини тузишда Сизгаёрдам беради.
Қўл остинигиздаги одамлар ўзаро аҳилми?
Уларнинг ҳар бири гуруҳ фаолиятида иштрок этадими?
Қўл остинигиздагилар вазифаларини тушунадиларми?
Сизнинг фикрингизга қўшилмаган кишилар ўзини эркин тутдими ёки Сиздан қўрқадими?
Улар фикр ва таклифларни танқид қилишга қодирми ёки тарафкашликка мойил ва бир-бирини танқид қиладими?
Ҳиссиётларни ошкора ифодалаёдиларми?
Сиз ягона лидер ҳисобланасизми ёки лидерлик жамоавийми?
Гуруҳ топшириқларини бажаришга қаратилганми?
Гуруҳ мажлисини ўтказиш чоғида унитлмаслик лозим бўлган энг муҳим нарсалардан бири қабул қилинган қарорни бажариш зарурлиги ҳисобланди, “ҳа, бу яхши фикр, келинглар шундай қилайлик” деган сўзлар билан тамом қилинадиган йиғилиш ҳеч қандай натижа бермайди.
Агар мажлисларда жамоа аъзолари галма гал қтнашадиган бўлса айнибир масалани қатй қайтамуҳокама қилиб, қопқонга тушиб қолиши мумкин.
Сиз топшириқ бераётиб маданий тафоввутларни ҳисобга олишингз лозим. Гуруҳнинг айрим аъзолридан обрўни ҳурмати шунчалик кучли бўлиши мумкинки, улар бошқалар қабул қилаётган ҳар қандай қарорга рози бўладилар, айниқса бу қабул қилинган қарор раҳбарнинг фикрига мос тушиб қолса бошқалар эса аксинча гуруҳ устидан назорат қилшишга уринишлари мумкин. Уларнинг ғоялари қўллаб қувваиланмаган пайитда эса улар дарғазаб бўлишлари ўз ҳамкасбларини эзишлари мумкин. Гуруҳ раҳбари ва лидери сифатида Сиз бундай бузғунчиликларни олдиндан кўра билишиннгиз ва гуруҳнинг индамас аъзоларини ўз фикраларини айтишни қаттиқ туриб илтимос қилган ва қаршилик қилган томонларини уларнинг назоратига эришиш учун кураши фойда келтирмаслигига ишонтирган холда унга қарши туришингиз лозим.
Сиз шунингдек лидерликка даъвогар бўлган ходим билан шахсан гаплашиб олишингиз ва унинг нотўғри хатти-харакати вазифаларни бажаришга халақит бераётганини исботлашингиз мумкин. Аммо сиз хушмуомила бўлинг, у сизнинг рақибингиз эмас, иттфоқдошингиз бўлиб қолишига харакат қилинг.
Яхши ишчан жамоа ижодий ёндашишга ҳазил – мутойибага ва ғайратга тўла бўлади. Ахил, ишчан жамоани барпо қилишингиз учун сиз рахбар сифатида мутлақо турлича одамларни бирлаштиришингиз лозим. Шу билан бирга улар шунчаки яшамасдан бир –бирлари билан очиқ ойдин бўлишлари лозим. Жамоада ижодий мухид яратиш учун унга жинси, ирқи, маданияти ёши ва билим даражаси турлича бўлган одамлар кирган бўлиши мухимдир. Одамлар ўз-ўзлари билан ўралашиб қолмасликлари учун ҳамма нарсани қилинг, ҳодимлар ўртасидаги алоқани: учрашувлар, суҳбатлар, мухокамаларни рағбатлантирининг. Ҳар қандай янги фикр мулоҳазанинг тингланг ўзингиз янги йўлларни изланг. Ходимларнинг келишиб қилган хатти-харакатларини, бир-бирлари билан фикр алмашишларини ўзаро ёрдамларини ва зарур бўлганда бир-бирлари билан ўзаро алмашишиларини рағбатлантириш Сиз учун жуда муҳим.
Бундай ҳамкорлик руҳий кўниллик иш шароитини туғдиради. Агар ходимлар фақат ўз ишларинигина бажарадиган бўлсалар ва бошқа ҳеч кимга эътибор бермасалар, жамоада ғаразли, лоқайд, совуқ муҳит ҳукм суради. Сиз раҳбар сифатида ходимларингизнинг кайфиятини кўтаришингиз, қўл остингиздагиларнинг ёлғиз бир биридан ажралиб қолган кишилар деб эмас балки ўзни ҳақаиқий команда деб ҳим қилишларга ёрдам беришингиз мумкин. Агар қўл остингиздагиларнинг бир бирлари билан биргаликда ишлашлари учун ҳеч қандай мўлжаллари бўлмаса улар бир-бирларини яхши билиб олишлари учун ишдан бўш вақтларида бирор тадбир уюштиришни таклиф қилинг.