Қандай қилиб жамоа ривожланади.
Тараққиётнинг қонуний босқичларини босиб ўтади.
Биринчи босқичда одамлар бир-бирлари билан танишадилар, бир-бирларини кузатадилар, шу жараёнда уларда дастлабки таассуротлар ҳосил бўлади. Бу босқични гурух тараққиётининг қарамлик босқичи деб аташ мумкин.
Одамлар ўз атрофида уларни жипслаштириш лозим бўлган лидерга боғлиқ бўладилар. Иккинчи масала ким гурухнинг иштирокчиси бўлиб қолади, ким ундан чиқарилади. Сиз биринчи босқичда рахбар сифатида жамоанинг лидери бўлиб қоласиз. Сизнинг ходимларингиз қўйилган вазифаларни бажаришда худди сизнинг буйруғингизни қандай мақсадни илгари суришингизни, қандай усулларни ишлаб чиқишинигзни кутадилар. Сиз ўзинигзни жамоа учун намуна, ҳатти-ҳаракат моделисифатида намоён қилишингиз лозим.
Иккинчи босқичда гурух ўзаро зиддиятлар, қарама-қаршиликларни бошидан кечиради. Унинг айрим аъзолари ё очиқдан-очиқ лидерга қарши чиқадилар, ёки унинг қарорларига зимдан қаршилик кўрсатиб жамоа устидан назорат ўрнатиш учун кураша бошлайдилар. Бундай ҳатти-ҳаракатни фожеа ёки сизни ҳушламаслик деб ўзингизга олманг. Деярли барча шаклланаётган жамоалар у ёки бу кўринишдаги қарама-қаршиликни бошдан кечирадилар. Агар сиз қатъиятли бўлсангиз ўз ходимларингизга етарли мустақиллик берсангиз, бироқ шу билан бирга ўзинигзнинг рахбарлик-лидерлик мавқейингизни сақлаб қолсангиз сизнинг гурухингиз беозоргина кейинги босқичга ўтади.
Учинчи босқичда гурух мустақилликка эришади. Бу деган сўз зарур бўлган ҳатти-ҳаракат нормалари белгиланиб, кўпчилик ходимлар томонидан қабул қилинган гурух ҳам самарали ишлай олади. Жамоа ривожланишини бу босқичида сиз рахбар сифатида гурухнинг ҳар бир аъзоси умумий фаолиятда иштирок этишини ҳеч ким четда қолмаслигини кузатиб боришингиз зарур.
Ва ниҳоят сўнги тўртинчи босқич – бу ўзаро бир-бирига боғлиқлик бўлиб одамлар ишини сифатли қилиб бажарадилар ва бир-бирларига ҳамхўрлик кўрсатадилар, уларда умумий мақсад ва қизиқишлар бўлади. Бундай жамоа аъзоси бўлиш ёқимли бўлади, ҳамда сизнинг қўл остингиздагилар унга алоқадор бўлишдек оддий нарсанинг ўзидан лаззатланадилар.
б) Ҳукмронлик сиёсати.
Сиз энди одамлар билан суҳбат ўтказишни, уларни ўргатишни, ваколатингизни беришни, вақтни режалаштиришни, оғир рухий ҳоатдан чиқиш йўлларини, мажлис ўтказиш ва қарор қабул қилиш усулларини биласиз. Шунингдек сиз жинсий муаммолар, миллий тафоввут нима эканлигини ҳам биласиз. Сиз яна нимани билишингиз шарт? Сиз яна ҳокимият нима?, лидерлик нима? ва унинг таъсири нима эканлигини билишингиз керак. Чунки сиз компаниянгизда ҳар куни ўйналаётган ўйинда иштирок этасиз.
Ҳар бир одамнинг пинҳона яшириб юрадиган ички бир ишончи ва умиди, ёқтирадиган ва ёқтирмайдиган нарсаси, кучли ва заиф томонлари бор. Сиз ҳамкасбингизни кузатиб юришингиз ва унинг ҳатти-ҳаракатини таҳлил қилишиингиз керак. Шунингдек ташкилотингиздаги турли бўлинмаларнинг эҳтиёжларини ҳамда бошлиқларингизнинг эхтиёжларини билиб туриш сизга керак бўлади. Агар сиз ўз мартабангиздан яна бир қадам илгари силжишини истасангиз ўз хўжайингизни ўрнини эгаллаш имконити борлигини кўрасиз.
Мулоҳаза қилиб кўринг агар у ҳам ўз хўжайнини ёқтимаса, бу туйғу ўзаро алоқадор деб ўйлаш мумкин: у ўз ваколатини беришга мойил эканлиги туфайли сиз унинг кўп вазифаларини ўз зиммангизга олишингиз мумкин у бундан мамнун бўлади, чунки у иш ёқмас. Ким ҳақиқатда ҳам хокимят сохиби эканлигини ва ким унга ростдан ҳам таъсир қла олишини тушуна бошлайсиз. Бу катта бир хонани ва дабдабали бир лавозимни эгаллаб турган одам бўлмаслиги ҳам мумкин. Сиз учун муҳими ўз ташкилотингизда ким ҳукумрон эканлигини аниқ билиш, чунки ҳудди шу одамлар сизга керакли ахбортларни олишга ёрдам бера олади ҳамда мартабангизни ошишини қўллаб қувватлайди.
Сизнинг устингиздан ким ҳукумронлик қилади?
Хўжайнигиз сизга бевосита хукумронлик қилади. Бошқа одамлар чунончи компаниянинг президенти, сизнинг хўжайнигизнинг хўжайни –эса сизга хукумронлик қиладилар. Уларнинг қарорлари сизнинг ҳаётнгизга таъсир қилади, бироқ шахс сифатида қаратилмаган. Сизга тегишли қарор қабул қилса шахсан сиз компания раҳбариятининг сиёсатини ўзгартира олмайсиз.
Сизнинг савиянгиздаги ҳамкасбларингиз ёки бошқа раҳбарлар сизнинг устингиздан бевосита ёки бил восита ҳукумронлик қила олмайди. Аммо улар сиз билан ҳамкорлик қиладими ёки сизга қарши жанжал чиқарадими, шунга қараб сизнинг ҳаётингизни мураккаблаштириб қўйиши мумкин. Сизнинг бўлимингиз билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган бошқа бўлимлар ҳам сизнинг бўлимларингиз ишига шундай таъсир кўрсатиши мумкин. Сиз бу одамлар билан мустақил муносабатга киришасиз. Бошқа бўлимлар сизнинг бўлимингиздаги ҳамкасбларингиз ёки бошқа одамлар сизнинг қўл остингиздагилар ўзидан тўғридан-тўғри ҳукумронсиз, чунки сиз уларнинг ҳаётига таъсир қиладиган қарорлар қабул қиласиз.
1. Сиз қўл остингиздагилардан ишнинг бажарилишини талаб қиласиз.
2. Ҳамкасбларингиз билан ҳамкорлик қилишни истайсиз.
3. Сизга хўжайнигиздан маълумотлар ва мустақиллик керак.
4. Ўз қўл остингиздагиларга сиз яхши малака берасиз, уларни ишга йўллайсиз ва уларга адолатли муносабатда бўласиз.
5. Хўжайнигиз учун талаб қилинган ишнинг бажарилишини таъминлайсиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |