13 -Маъруза. Узатмаларни таъмирлаш
Режа:
1. Тасмали узатмаларни таъмирлаш.
2. Тишли ва червякли узутмаларни таъмирлаш.
3. Занжирли узатмаларни таъмирлаш.
4. Сақланиш қурималари ва салникларни ревизиялаш
Тасмали узатмаларни таъмирлаш
Тасма ва шкивларни тоза ҳолда сақлаш лозим. Тасмадаги ифлос жисмлар ёгоч қиргич ёки пичоқнинг орқа томони билан қириб ташланади. Сўнгра тасма совунли сувда ювилади ва қуритилади. Тасмага мой тушишидан асраш лозим. Ишқаланишни ошириш учун канифолдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бунда тасма мўрт бўлиб қолади.
Тасмали узатмаларни ишлатишда қуйидаги нуқсонлар учрайди:
13 - жадвал
Носозлик
|
Сабаби
|
Бартараф қилиш усу ли
|
Текис тасма чиқиб кетади
|
Шкивлар ўқлари параллел эмас. Шкивлар ён томонлари бир текисликда ётмайди.
Ҳаддан ташқари катта радиал ва ёнаки уриши.
Тасма эгри тикилган.
Тасма бўшайиб қолган.
|
Валлар ҳолатини ростлаш.
Шкивни валга қайта пресслаш ёки шкивни балансировкалаш.
Тасмани қайта тикиш.
Тасмани тортиш.
|
Тасма шкивда сирпанади
|
Тасма салқи бўлиб қолган.
Тасма чўзилган.
|
Тасмани таранглаш.
Тасмани қайта тикиш ёки алмаштириш.
|
Тасма таранглашмайди
|
Таранглаш қурилмаси етарли эмас.
|
Тасмани қисқартириш ёки алмаштириш.
|
Шкив қизиб кетади
|
Тасма таранглашиб кетган.
|
Тасма таранглигини камайтириш.
|
Тарангловчи ролик ортиқча қизийди
|
Подшипник мойи тугаган. Подшипник эскирган ёки ишдан чиққан.
|
Роликни ажратиш ва подшипникларни мойлаш.
Подшипникни алмаштириш.
|
Понасимон тасмаларни ишлатишда тасма сирпаниши натижасида шкив ариқчалари ейилади. Агар тасма шкив ариқчаси остига тегиб қолса ва ён томонлари билан зичлашмаса, шкив таъмирланади. Бунинг учун шкив ариқчасининг ён томони ва асоси қирилади.
Тайёрлаш ноаниқлиги, металлнинг бир жинсли бўлмаганлиги натижасида айланувчи деталларда дебаланс ҳосил бўлиши мумкин. Бунда деталнинг огирлик маркази айланиш ўқига нисбатан силжиб қолади. Бундай ҳолда айланувчи деталлар бир текис айланмайди. Силкиниш вужудга келиб, подшипникларнинг тез ишдан чиқишига олиб келади. Шунинг учун ҳам шкив, шестерня, юлдузчалар, сим гилдираклари валга ўрнатишдан олдин балансировка қилинади. Балансировкалаш статик ва динамик бўлиши мумкин.
Шкивларни статик балансировкалашда, уларнинг айланиш ва огирлик марказлари яқинлаштирилади (41-расм). Бунда шкивга ўқ кийдирилиб, асос призма ёки роликлар устига ўрнатилади. Аввало улар юзаларининг горизонталлиги таъминланиши лозим.
Шкив призма устида оҳиста айлантириб юборилади. Шкивнинг огирроқ қисми пастки ҳолатини эгаллаган ҳолда тўхтаб қолади. Сўнгра шкивнинг ушбу огир қисмидан нормадан ортиқча вазн олиб ташланади ёки қарама-қарши томонига металл пайвандланади. Мувозанатлаштирилган шкив ҳар айлантирилганида турли ҳолатларда тўхтаб қолади.
Мувозанатлаштирилган шкив валга зич ҳолатда прессланади, валларнинг параллелиги, ён томонларнинг бир текисликда ётиши, радиал ва ёнаки силкинишлари текширилади. Шкивлар ён томонларининг бир текисликда ётиши чизгич ёки металл сим билан текширилади. ( 42-расм)
Янги тасмаларни ўрнатишидан олдин, уни барабанга кийдирилиб, 1 мм2 кесим юзасига 0,3-0,35 кг миқдордаги юк 2-3 сутка давомида осиб қўйилади.
Сўнгра, тасмани ўтказишни осонлаштириш учун электродвигател асос бўйлаб бир оз силжтилади, қўл ёрдамида тасма олдин етакчи, сўнгра етакланувчи валга кийдирилади. Тасма электродвигателни силжитиш ёки тарангловчи роликлар ёрдамида таранглаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |