1.2 Амалиётнинг мақсади.
Амалиётнинг мақсади: Давлат кадастри йўналиши бўйича талабаларни шакиллантиришда уларнинг касбий амалий билимлари ва кўникмаларини мустаҳкамлашда “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ ГЕОДЕЗИЯ, КАРТАГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ” ҳудудий бўлимларида илмий ишлаб чиқариш инстутларида лойиҳа ва қидирув ташкилотларида мухандис тадқиқотчи ва кўчмас мулк кадастри лавозимларида ишлашга тайёрлайди. Амалиётдан кўзда тутилган мақсад геодезия йўналишига ма`сул ташкилотлар лойиҳалаш ва инженерлик тадқиқот институтлари ва қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш, геодезия ишларини бажариш бўйича амалий кўникмалар олиш битирув малакавий ишлар учун манбалар тўплаш назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш ишлаб чиқаришни бошқаришни мустақил ўрганишдир. Амалиёт бу ўзига хос тайёргарлик бўлиб бунда ўқиш ва ишлаб чиқариш жараёни қўшилади. Амалиёт даврида талабалар учун кафедра ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш томонидан тайинланган раҳбар марузалар мавзулари ва унинг ҳажмини белгилайди. Марузалар ва семинарларга қўшиб олиб борилиши керак. Семинар амалиётидаги саволлар муҳокама қилинади. Талабаларининг мустақил ишлари назорат қилинади. Талабаларнинг илмий изланиш ишлари ва махсус топшириқларни бажаришда вужудга келган масалалар бўйича маслаҳатлар берилди. Мен Давлат кадастри йўналиши бўйича Битирув малакавий иши олди амалиётини ўташ учун Хоразм вилояти ер тузиш ва кучмас мулк кадастри давлат корхонасининг Богот туман филиалига беркитилдим.
2.1.Филиалнинг асосий вазифалари,бўлимлари ва иш фаолиятини ташкил этилиши
Филиалнинг асосий вазифалари ва функциялари қуйдагилардан иборат:туманда ер кадастрини юритиш,ер тузиш ер участкаларини жойнинг ўзида чегараларни белгилаш топография-геодезия ,картография,кадастр сьёмкаси ишларини бажариш,ер участкаларини,бинолар ва иншоатларни техник инвентаризациядан ўтказиш ва расмийлаштириш,жисмоний шахсларнинг турар жойлар,квартиралари,боғдорчилик ва узумчилик жамиятларини хисобга олиш,туманда барча турдаги бинолар ва иншоатлар ва хамда уй-жойларни техник хисобга олишни амалга оширади,кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни вужудга келиши,бошка шахсга ўтиши ва чекланиши,бекор бўлиши ва кўчмас мулкка доир битимлар тўғрисидаги маьлумотлар базасини яратиш ва доимий янгилаб бориш,туман ва махалла худудларини чегараларини аниклаш ва чизмаларини тайёрлаш,жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатларини ўрнатилган тартибда холисона ,тўлик ва белгиланган муддатда кўриб чиқиб,тай ёрланган жавобларни корхонага юборишкўчмас мулк обьектларни хисобга олишда уларнинг техник ва хуқуқий холати тўғрисидаги маьлумотларнинг электрон маьлумотлар базасига киритиш ва доимий янгилаб бориш,корхонанинг кадрлар сиёсатини амалга оширишда ходимларнинг ҳуқуқий ва касбий савиясини ошириш ва бу хақда корхонага маьлумотлар беришкўчмас обьектларини ялпи хатловдан ўтказишда корхонанинг тегишли бўлимлари билан хамкорликда ишлаш,фуқоролик,маьмурий ва ер конунчилиги хамда «Давергеодезкадастр» кўмитасинг қарор ва буйруқларини,талаблари бузилиши холатлари корхонага маьлумот тақдим этади,сохага тегишли бўлган конун хужатларинимукаммал ўрганиб тадбиқ этади,Замонавий ахборот-комуникатцияларни қўллаш ва давлат хизматлари сифатини яхшилаш орқали жисмоний ва юридик шахсларга тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш,хатлов ва хатлов ва бахолашни утказишни назорат қилади
Do'stlaringiz bilan baham: |