Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Ҳаққонийсимонлик нисбати 
Ташхисот синамаси натижасининг прогностик қиймати ҳақидаги 
ахборотни сезгирлик ва хослик кўрсаткичлари билан бир хил маълумотларни 
умумлаштирувчи ҳаққонийсимонлик нисбатидан фойдаланиб олиш ҳам 
мумкин. Ҳаққонийсимонлик нисбати синаманинг ижобий ва манфий 
натижасига қараб касаллик мавжудлигининг (йўқлигининг) эҳтимолигини 
ҳисоблаш учун қўлланилиши мумкин.
Ҳаққонийсимонлик нисбати – бу бемор кишида бирон (ижобий ёки 
манфий) натижа олиш эҳтимоллигининг шундай натижани соғлом кишида 
олиш эҳтимоллигига нисбати.


ҲН
+

бу текширилаётган синама ёрдамида беморда ижобий натижа 
олиш эҳтимоллигининг соғлом кишида ижобий натижа олиш эҳтимоллигига 
нисбати.
Бу формулада сезгирлик ва хослик фоизларда эмас, бирнинг улушлари 
сифатида ифодаланади. Ҳаққонийсимонлик нисбатининг энг кичик қиймати 
юқоридаги формуланинг сурати энг минимал бўлганида, яъни сезгирлик 
нолга тенг бўлганида кузатилади. Бу ҳолда ҲН
+
нинг қиймати ҳам нолга тенг 
бўлиб қолади. ҲН
+
максимал қиймати юқоридаги формуланинг махражи энг 
минимал бўлганида кузатилади. Бунга хослик қиймати 1 га яқинлашса 
эришилади ва ҲН
+
нинг қиймати ижобий чексизликка интилади. ҲН
+
қиймати 1 га тенг бўлса ташхисий синама ахборот бериш салоҳиятига 
мутлақо эга эмас, чунки бу ҳолатда ижобий натижа эҳтимоллиги беморда 
ҳам, соғлом шахсда бир хил бўлиб қолади. ҲН
+
нинг қиймати 1 дан катта 
бўлса, ижобий натижа эҳтимоллиги беморда, соғлом шахсдагига нисбатан 
юқоридир. ҲН
+
нинг қиймати қанчалик катта бўлса, ижобий натижа ва 
касаллик ўртасидаги алоқадорлик шунчалик кучлидир. ҲН
+
нинг қиймати 1 
дан кичик бўлса, ижобий натижа эҳтимоллиги соғлом шахсда, бемордагига 
нисбатан юқори эканлигини англатади.
ҲН
-

бу текширилаётган синама ёрдамида беморда манфий натижа 
олиш эҳтимоллигининг соғлом кишида манфий натижа олиш эҳтимоллигига 
нисбати.
Ҳаққонийсимонлик нисбатидан касаллик мавжудлигининг эҳтимоллиги 
ташхисий синама натижасига қараб қанчалик ўзгаришини тўғридан-тўғри 
кўрсатувчи кўрсаткичларни олиш учун фойдаланиш мумкин. Ушбу 
боғлиқлик имкониятларда ифодаланади.
Касаллик мавжудлигининг синамадан олдинги имкониятлари ташхисий 
синама қўйилгунича баҳоланган ва мижоз касалланганлиги эҳтимоллигининг 


мижоз соғломлиги эҳтимоллигига нисбати кўринишида ҳисоблаб 
чиқарилади. 
Касаллик мавжудлигининг синамадан кейинги имкониятлари ташхисий 
синама қўйилганидан кейин баҳоланган ва мижоз касалланганлиги 
эҳтимоллигининг мижоз соғломлиги эҳтимоллигига нисбати кўринишида 
аниқланади. 
Синамадан олдинги имкониятлар маълум бўлса, ҳаққонийсимонлик 
нисбатидан фойдаланиб синама қўйилганидан кейинги имкониятни ҳисоблаб 
топиш мумкин. Масалан ижобий натижанинг синама қўйилганидан кейинги 
имконияти қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:  
синамадан кейинги имконият=ҲН

х ижобий натижанинг синамадан 
олдинги имконияти 
Шундай қилиб, ҳаққонийсимонлик нисбати синама валидлигининг тавсифи 
сифатида, одатдаги эҳтимоллик ўрнига имкониятлардан фойдаланишни 
тақозо этсада, сезгирлик ва хосликка қараганда бирмунча афзалликка эга. 
Ҳаққонийсимонлик нисбати олинган ахборотни иккита рақам ўрнига битта 
рақамда ифодалаш имконини беради ва синамадан олдинги имконият 
асосида синамадан кейинги имкониятни ҳисоблашни енгиллаштиради.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish