Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Синаманинг прогностик қиймати 
Синама натижаси маълум (аён) бўлганида касалликнинг мавжудлик (ёки 
касалликнинг йўқлиги) эҳтимоллигига синама натижасининг прогностик 
қиймати деб аталади. Ушбу эҳтимолликни, шунингдек, тестдан кейинги ёки 
апостериор эҳтимоллик ҳам деб юритилади. 
ПҚ
+

синама қўйилган бемор кишида ижобий натижа олиниш 
эҳтимоллигини кўрсатади. 
ПҚ
-

синама қўйилган бемор кишида хато манфий натижа олиниш 
эҳтимоллигини кўрсатади. 
Ташхисот ва скрининг синамаларини амалга ошириш жараёнларида 
муайян даражадаги сохта ижобий ва сохта манфий натижаларни бартараф 
этишнинг имкони бўлмайди. Демак, синама 100% лик хосликка эга эмас 
экан, синаманинг ижобий натижаси ҳамиша ҳам касаллик мавжудлигини 
англатмайди, шунингдек, синама сезгирлиги 100% дан паст бўлса бемор 


кишида ҳам манфий натижа кузатилиши мумкин. Лекин клиник амалиётда 
ташхисни аниқлаш учун синама қўйилар экан, ушбу шахсда ўтказилган 
синама натижаси билан танишгач, врач унинг касалланганлиги ёки йўқлиги 
ҳақидаги хулосага келиши ва шунга қараб тегишли муолажаларни белгилаши 
зарур. Бунинг учун эса қўлланилган синама натижасининг (ижобий ёки 
манфий) касаллик мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақида ҳақиқий гувоҳлик бера 
олиш эҳтимоллигининг қийматини (катталигини) билиш тақозо этилади. 
ПҚ
+

барча ижобий натижалар орасидаги ҳақиқий ижобий 
натижаларнинг улуши кўринишида ҳисоблаб топилиши мумкин. 
ПҚ
-

барча манфий натижалар орасидаги ҳақиқий манфий 
натижаларнинг улуши кўринишида ҳисоблаб топилиши мумкин. 
ПҚ
+
=a/(a+b);
ПҚ
-
=d/(c+d). 
Прогностик қиймат одатда фоизларда ифодаланади. 
Синама қанчалик сезгир бўлса, ПҚ

шунчалик юқоридир (яъни, 
синаманинг манфий натижаси касаллик йўқлигидан далолат беришига 
шифокорнинг ишончи ошади). Аксинча, синама қанчалик хос бўлса, ПҚ

шунчалик юқоридир (яъни, синаманинг ижобий натижаси гумон этилаётган 
касаллик ташхисини тасдиқлашига шифокорнинг ишончи ошади).
Таъкидлаш жоизки, синаманинг прогностик қийматига касалликнинг 
тарқалганлиги таъсир кўрсатади. Агарда, синаманинг ижобий натижаси 
ушбу касалликнинг тарқалганлиги паст даражадаги популяцияда 
кузатилаётган бўлса, ҳаттоки юқори даражада хосликка эга бўлган синамалар 
қўлланилганида ҳам, аксарият сохта ижобий бўлиб чиқади. Шу сабабли, 
скрининг текширувлари ўтказилиш жараёнида ижобий натижа кузатилган 
шахсларнинг кўпчиллиги аслида соғломдир. Худди шунингдек, ушбу 
касаллик кенг тарқалган популяцияда кузатилаётган юқори сезгирликка эга 


синамаларнинг манфий натижалари кўпинча сохта бўлиб чиқади. Шундай 
қилиб, ташхисий синамаларнинг ПҚ
+
ва ПҚ
-
лари талқини касалликнинг 
тарқалганлигига қараб турлича бўлиши мумкин. Касалликнинг тарқалганлик 
кўрсаткичини эса, беморнинг ушбу касаллик билан касалланганлигининг 
априор (синама олди) эҳтимоллиги деб қараш мумкин.
Прогностик қиймат кўрсаткичлари ижобий ёки манфий натижа олинган 
беморларда касаллик мавжудлиги ҳақидаги хулосани баҳолаш ва муайян 
ўзгартиришлар киритиш имконини беради. Ушбу баҳони апостериор 
(синамадан кейинги) эҳтимоллик деб аталади. Синаманинг сезгирлигини, 
хослигини ва касаллик тарқалганлигини натижаларнинг прогностик қиймати 
билан боғловчи математик формулани Байеснинг шартли эҳтимолликлар 
учун қоидаси асосида келтириб чиқариш мумкин: 
 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish