Ўзбекистонда давлат мустақллигининг қўлга киритилиши.
95
Режа:
1. Мустақиллик сари биринчи қадам. Давлат суверенитетининг эълон қилиниши.
2. И.А.Каримов - мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти.
3. Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиѐт йўли.
4. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон давлатчилиги тараққиѐти.
1. Собиқ иттифоқда 1985 йил апрелдан бошлаб Михаил Сергеевич Горбачев
бошчилигида амалга оширилган қайта қуриш сиѐсати шўро салтанатини сақлаб
қолишга қаратилган сўнгги уриниш эди. 1991 йил 19-21 августда Москвада Янаев
бошчилигида содир этилган давлат тўнтаришига уриниш эса, улуғ давлатчилик,
шовинстик ва зўравонлик ўтказиш сиѐсатини чуқурлаштиришга интилишнинг якуни
бўлди. XX аср 90-йилларида социалистик мамлакатларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш ва озодликка интилишнинг янги босқичи бошланди. Югославия парчаланиб,
ўрнида бир неча давлатлар таркиб топди. Чехословакия - Чехия ва Словакия суверен
давлатларига айланди. 80-йиллар охирида Ўзбекистон Республикаси ижтимоий
ҳаѐтида жонланиш бошланди.
И.А.Каримов 1989 йил июнда Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари лавозимига
сайланди. 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 11-чақириқ 11-
сессиясида «Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилинди. Бу мустақиллик сари
ташлаган биринчи қадам бўлди. И.А.Каримов марказдан юборилган «кадрлар
тўдаси»га зарба берди, улар Ўзбекистондан бирин-кетин чиқиб кетишга мажбур
бўлдилар.
«Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини шакллантириш концепцияси»ни
тайѐрлашга киришилди. Унга кўра, «Ўзбекистон халқ хўжалигини соғломлаштириш
ва бозор иқтисодига ўтишнинг асосий принциплари» ишлаб чиқилди ва у 1990 йил 17
октябрда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди. 80-йилларнинг охири ва 90-
йилларнинг бошида Ўзбекистон дадиллик билан иқтисодий мустақиллик ва сиѐсий
суверенитетни қўлга киритиш учун амалий ҳаракат қила бошлади. 1989 йил 20
октябрда 11-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 11-сессиясида
«Конституция (Асосий Қонуни)га ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш»
тўғрисидаги масала махсус муҳокама этилди. Ҳукуматнинг бир йилда камида бир
марта Олий Кенгаш олдида ҳисоб бериши мажбурий қилиб қўйилди. Олий Кенгаш
бюджетни назорат қилиш, министрлик ва идоралар ишини текшириш, депутатлар
сўровини муҳокама қилиш масалаларини ҳам кўриб чиқадиган бўлди. Конституцияга
киритилган бу қўшимчалар депутатлар томонидан якдиллик билан кутиб олинди.
1990 йил 18 июнда ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Олий Кенгашининг 11-
чақириқ 2-сессияси Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишидаги навбатдаги муҳим
қадамни қўйди. 200 дан ортиқ депутат сессия бошланишидаѐқ «Мустақиллик
Деклорацияси» муҳокамаси масаласини кун тартибига киритиш ва кечиктирмасдан
шу сессияда уни қабул қилишни қатъий талаб қилдилар. Сессиянинг 3-кунида
«Мустақиллик Декларацияси» муҳокама қилинди. 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон
ССР Олий Кенгашининг 12-чақириқ 2-сессиясида «Ўзбекистоннинг Мустақиллик
Декларацияси» қабул қилинди. Шу кундан бошлаб Республикада Ўзбекистоннинг
иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтига доир масалалар мустақил тарзда ҳал қилина борди.
Ўзбекистонда Республиканинг давлат мустақиллигига доир мутлақо янги давлат
рамзларини тайѐрлаш ва қабул қилиш ишлари ҳам дадил бошлаб юборилди. 1991 йил
96
15 февралда Ўзбекистон Олий Кенгаши «Ўзбекистоннинг давлат рамзлари тўғрисида»
махсус қарор қабул қилди.
Давлат суверенитетининг эълон қилиниши.1991 йил 19-21 августда Москвада
давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниб кўрилди. «Фавқулодда Ҳолат Давлат
Комитети» тузилиб, М.Горбачев ўз вазифасидан четлаштирилди. Президент
ваколатлари вице-президент Г.Янаевга ўтказилганлигини эълон қилдилар.
Фитначиларнинг мақсади - Иттифоқ ҳудудида яшовчи барча халқларнинг
мустақилликни кўлга киритишларига, ўз тақдирларини ўзлари ҳал қилишларига йўл
қўймаслик эди. Халққа марказдан ҳар қандай кўрсатмалар, турли ваъдалар берилиши,
дағдағалар қилинишига қарамай, Ўзбекистон Республикаси ўз сиѐсий йўлидан
қайтмаслиги таъкидланди. 1991 йил 21 августда Ўзбекистон Президентининг Фармони
билан «Фавқулодда Ҳолат Давлат Комитети»нинг Ўзбекистон Конституцияси ҳамда
қонунларига зид келадиган қарорлари ва фармонлари ноқонуний деб эълон қилинди.
И.А.Каримов Олий Кенгаш сессиясини чақириш ва унда Ўзбекистон мустақиллиги
ҳақида Қонун қабул қилишни таклиф қилди. 1991 йил 31 августда Ўзбекистон ССР
Олий Кенгаши сессияси бир овоздан «Ўзбекистон Республикасининг Давлат
мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунни қабул қилди. Ўзбекистон ССРнинг
номи «Ўзбекистон Республикаси» деб ўзгартирилди. Сўнгра «Ўзбекистон
Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Олий Кенгаш Баѐноти» қабул
қилинди. Олий Кенгаш мазкур Баѐнот орқали суверен давлат - Ўзбекистон
Республикаси ташкил этилганлигини тантанали равишда эълон қилди. Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгаши сессияси қарор қабул қилиб, унда: «1 сентабрь -
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик куни деб белгилансин ва 1991 йилдан
бошлаб бу кун байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинсин»,- деб белгиланди.
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонун ўз
моҳиятига кўра Республика учун вақтинча Конституция ролини ҳам ўйнайдиган
бўлди. 17 моддадан иборат бу Қонун суверен Ўзбекистон Республикасининг асосий
белгиларини аниқлаб берди. Бу Қонуннинг қабул қилиниши мустақиллик учун
курашнинг натижаси эди. Бу Қонунга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
1991 йил 30 сентябрда бўлиб ўтган еттинчи сессиясида Конституциявий Қонун
мақоми берилди. Унда шундай дейилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»
1991 йил 31 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
Конституциявий мақом берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси амалдаги Конституция моддалари «Ўзбекистон
Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонуннинг
қоидаларига зид келган ҳолларда мазкур Қонунга амал қилинсин».
1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгашнинг саккизинчи сессиясида Ўзбекистон
Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қарорда
қуйидагилар белгиланган эди: 1) 1991 йил 29 декабрь якшанба куни Ўзбекистон
Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги масала бўйича Ўзбекистон
Республикасининг референдуми ўтказилсин. 2) Референдумда овоз бериш
бюллетенига масала қуйидаги тарзда киритилсин: «Сиз Олий Кенгаш томонидан
Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинишини маъқуллайсизми?».
1991 йил 29 декабрда ўтказилган умумхалқ референдумига 10 миллионга яқин киши
ѐки сайлов рўйхатига киритилганларнинг 94 фоизи қатнашди. Ўзбекистон
97
Республикасини мустақил давлат деб эълон қилинишини ѐқлаб 9,7 миллион киши ѐки
референдумда қатнашганларнинг 98 фоизи овоз берди. Ўзбекистонни 4 ой мобайнида
60 дан ортиқ давлат тан олди. Ҳозирда Ўзбекистон билан 170 дан ортиқ мамлакат
дипломатик муносабатлар ўрнатган.
Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясини ишлаб чиқиш ғояси Олий
Кенгашнинг 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган 2-сессиясида илгари сурилган. 1992 йил 8
декабрда 12- чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тўққизинчи
сессиясида 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинди. 8 декабр умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни
деб эълон қилинди. 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгашининг 8-сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи
тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. 1992 йил 2 июлда Олий Кенгашнинг ўнинчи
сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида»ги Қонун қабул
қилинди. 1992 йил 10 декабрда Олий Кенгашнинг 11-сессиясида «Ўзбекистон
Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. 1994 йил 16
июндаги Фармонга мувофиқ 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон
Республикасининг миллий валютаси - сўм муомалага киритилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги 8-
сессиясида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари тўғрисида» Қонун
қабул қилинди. Президент лавозимига икки номзод - Ўзбекистон Халқ демократик
партияси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясидан И.А.Каримов ҳамда
«Эрк» демократик партиясидан Салой Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) номзоди
қўйилди. МДҲ, АҚШ, Туркия, Малайзия ва бошқа халқаро ташкилотлардан келган
бетараф кузатувчилар гувоҳ бўлди. Сайловлар якунига кўра, 8,5 миллиондан ортиқ
киши ѐки овоз беришда қатнашганларнинг 86 фоизи И.А.Каримов номзодини, 1,2
миллион сайловчи (12,3 фоиз) Салой Мадаминов номзодини ѐқлаб овоз берди.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари тўғрисида»ги Қонуннинг 35-
моддасига асосан И.А. Каримов 1991 йил 29 декабрдан Ўзбекистон Республикаси
Президенти лавозимига сайланган деб ҳисобланди. Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси 1995 йил 26 мартда Президент И.А.Каримовнинг ваколатини 1997 йилдан
2000 йилгача узайтириш юзасидан умумхалқ референдумини ўтказишга қарор қилди.
1995 йил 26 мартда ўтказилган умумхалқ референдумида Ўзбекистон халқи
мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг ваколатини 1997 йилдан 2000 йилгача
узайтиришни ѐқлаб овоз берди. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови
тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов
2000 йил 9 январда бўлиб ўтди. Сайловда рўйхатга олинган 12,7 миллион сайловчидан
12,1 миллиони иштирок этди. Бу сайловчилар умумий миқдорининг 95,1 фоизини
ташкил этади. Фидокорлар миллий демократик партиясидан номзоди кўрсатилган
И.А.Каримов учун сайловчиларнинг 91,9 фоизи овоз берди. Ўзбекистон Халқ
демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Абдулҳафиз Жалоловга 4,2 фоиз
сайловчи овоз берди. 2000 йил 9 январда ўтказилган Президентликка сайлов якунига
кўра, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 35-
моддасига мувофиқ И.А.Каримов яна 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси
Президенти лавозимига сайланди. 2002 йил 27 январь куни «Сиз Ўзбекистон
Республикаси Президенти ваколат муддати 5 йилдан 7 йил қилиб ўзгартирилишига
розимисиз?», мавзуида референдум ўтказилди. Президентлик ваколат муддати 5
98
йилдан 7 йил қилиб ўзгартирилди. Олий Мажлиснинг 2-чақириқ 8-сессиясида
Президент ваколати муддатини 2007 йилгача чўзишга қарор қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |