Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

3. Президентнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли» номли 
асарида Ўзбекистон истиқлолининг ҳам назарий, ҳам амалий муаммолари илмий 
жиҳатдан ўрганилиб, жамият сиѐсий ривожининг, иқтисодий тараққиѐтининг, 
маънавий покланишининг асосий йўл-йўриқлари янгича мушоҳада ва ѐндашув билан 
кўрсатиб берилди. У ўзининг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли» 
асарида янгиланган жамиятда яшовчи кишининг сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий 
турмуш тарзини кафолатловчи йўлларни кўрсатди. И.А.Каримов «Ўзбекистон - бозор 
муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» рисоласида (1993) «Ўзбекистон ўзи 
учун танлаб олган йўл ижтимоий соҳага йўналтирилган, Республиканинг 
манфаатларига, шарт-шароитлари ва хусусиятларига энг кўп даражада мос келадиган 
бозор иқтисодиѐтини шакллантиришга қаратилгандир. Айни мана шундай йўл 
Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини 
кафолатлаши, миллий анъаналари ва маданиятининг қайта тикланиши, инсонни шахс 
сифатида маънавий ахлоқий камол топишини таъминлаши мумкин», - деди. 
4. 1924 йилда Қозоғистон АССР таркибида Қорақалпоғистон мухтор (Автоном) 
вилояти ташкил қилинди. Вилоят волостларга бўлинадиган Тўрткўл, Чимбой, 
Хўжайли ва Қўнғирот округларидан иборат эди. 1925 йил 12-19 февралда Тўрткўл 
шаҳрида мухтор вилоят Шўроларнинг 1-таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Унда 
Қорақалпоғистон мухтор вилоятининг Қозоғистон АССР таркибига «ўз ихтиѐри 
билан кирганлиги» қонунлаштирилди. Албатта, вилоят аҳолисининг миллий таркиби 
ҳам эътиборга лойиқ эди. Мухтор вилоят ташкил этилган пайтда аҳолининг 38,5%ини 
қорақалпоқлар, 28,7%ини ўзбеклар, 28,6%ини қозоқлар ва бир фоизга яқинини (шаҳар 
аҳолисидан ташқари) руслар ташкил этган. Орадан 8 йил ўтар-ўтмас 
Қорақалпоғистон мухтор вилоятини яна «ўз ихтиѐрига кўра» Қозоғистон 
таркибидан олиб РСФСР таркибидаги Қорақалпоғистон мухтор Шўро Социалистик 
Республикаси (ҚҚАССР)га айлантириш» зарурати туғилди. Бу Қорақалпоғистон 
вилояти Ижроия Қўмитасининг 1932 йил 5 мартдаги навбатдан ташқари бўлиб ўтган 4 
пленумида асосланди. Бутуниттифоқ МИК Президиуми 1932 йил 20 мартдаги қарори 
билан Қорақалпоғистон мухтор вилояти Қорақалпоғистон мухтор шўро социалистик 
Республикасига айлантирилиб РСФСР таркибига киритилди. Орадан яна бор-йўғи 4 
йил ўтар-ўтмас Қорақалпоғистон мухтор Шўро Социалистик Республикасини 
РСФСР таркибидан Ўзбекистон Шўро Социалистик Республикасига «ошириш 
эҳтиѐжи» пайдо бўлди. Бу «эҳтиѐж» учун РСФСР билан ҚҚАССР ўртасида умумий 
чегаралар йўқлиги «асос» бўлди. 1936 йил май ойида тайѐрланган СССРнинг янги 
Конституцияси лойиҳасида ҚҚАССРни РСФСР таркибидан чиқариб, Ўзбекистон 
таркибига киритиш кўзда тутилди. Бутуниттифоқ Шўроларининг 1936 йил 5 декабрда 
бўлиб ўтган фавқулодда 8-қурултойида СССРнинг янги Конституцияси қабул 
қилинди. Мазкур Конституция асосида тайѐрланиб 1937 йил 12 февралда 
тасдиқланган Ўзбекистон ССР Конституциясида ҚҚАССРнинг Ўзбекистон шўро 
социалистик Республикаси таркибига кирганлиги қонун билан мустаҳкамланди. Бу 
Конституцияда (70-75-моддалар) ҳам ўз аксини топди. 21-моддага асосан 
Қорақалпоғистон фуқароси айни пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси 
ҳисобланади. 
Конституциянинг 
82-моддасида 
мустаҳкамлаб 
қўйилганидек, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раиси ўринбосарларидан бири - Олий 


99 
Мажлис депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси 
ҳисобланади. Конституциянинг 98-моддасига биноан Қорақалпоғистон ҳукумати 
раҳбари лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига 
киради. 107-моддага биноан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий 
суди, Олий хўжалик суди таркибига Қорақалпоғистон Республикасининг худди 
шундай суд органларининг раҳбарлари киради. Суд ҳужжатлари ўзбек тили билан 
бирга қорақалпоқ тилида ҳам олиб борилади (115-модда). Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 
7-моддасида 
белгилаб 
қўйилганидек, 
Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга бўлмоғи керак. 
Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ўзининг 12-сессиясида (1993 йил 9 
апрелда) Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясини қабул қилди. 
Қорақалпоғистон Республикаси нинг Конституцияси Ўзбекистон Конституциясига 
ҳеч қандай монелик қилмайди, уни бош ҳуқуқий асос сифатида билади ва 
Қорақалпоғистонда тўла амал қилинишини таъминлайди. Ўзбекистон қонунлари 
Қорақалпоғистонда мажбурий эканлиги эътироф этилган. Қорақалпоғистон суверен 
давлатнинг барча рамзларига эга: 1992 йил 14 декабрда Қорақалпоғистон Олий 
Кенгашининг 11-сессиясида Қорақалпоғис тон Давлат байроғи тасдиқланди. 1993 
йил 9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг 12-сессиясида 
Давлат герби тасдиқланди. 1993 йил 4 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси 
Олий Кенгашининг 14-сессиясида Давлат мадҳияси тасдиқланди. Қорақалпоғистон 
Республикаси Конституциясига асосан 1994 йил 25 декабрда Олий Кенгашнинг 75 
депутатдан иборат янги таркиби муқобиллик асосида сайланди. Республика 
парламенти Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси деб аталди. Жўқорғи 
Кенгеснинг 1995 йил 11 январда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган 1-чақириқ 1-сессиясида 
Жўқорғи Кенгес Раиси, унинг ўринбосарлари, мандат комиссияси, 8 та қўмита 
раислари ва унинг аъзолари сайланди. Қорақалпоғистон Республикаси ижроия 
ҳокимият органи Вазирлар Кенгаши ҳисобланади. Унинг таркибига Раис, иккита 
биринчи ўринбосар ва 4 та тармоқ ўринбосарлари киради. Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси қошида ўзининг иш олиб борувчи доимий вакилига эга.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish