3.7. Сурункали гастродуоденит
Гастродуоденит меъда антрал қисми ва ўн икки бармоқ
ичакнинг сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, овқат ҳазм
қилиш йўлининг шу қисмлари шиллиқ пардаси эпителийси
регенерациясининг бузилиши, секретор ва мотор функцияларнинг
ўзгариши билан кечади.
Ташҳисот мезонлари:
1. Анамнези:
Гастроэнтерологик касалликка мойиллик, овқат аллергияси,
ҳар хил органлар ва тизимларнинг (эндокрин, сийдик ажратувчи,
юрак-томир) сурункали патологияси, психовегетатив бузилиши
ҳақида кўрсатмалар мавжуд.
2. Клиник мезонлар:
А) оғриқли абдоминал синдром – оғриқ ўртача интенсивликда
баъзан кучли, кечки (овқат истеъмол қилинганидан 1–2 соат
ўтганда), кечаси бўлади. Камдан-кам ҳолларда овқат истеъмол
қилаётганда ёки овқат истеъмол қилган заҳоти ёки эрта ва кечиккан
оғриқлар бирга пайдо бўлади. Эрта оғриқ эквиваленти болаларнинг
тезда тўйиб қолиш сезгиси ҳисобланади. Оғриқ пилороуоденал
соҳада, киндик атрофида ёки эпигастрал соҳада бўлади. Оғриқ
синдроми февраль-март ойларида ва эрта кузда кучаяди.
Пальпацияда оғриқ меъда ва ўн икки бармоқ ичак проекцияси
жойида аниқланади.
Патологик жараённинг ўт йўллари, меъда ости бези, ичакка
тарқалганлик аломатлари бўлиши мумкин.
Б) Диспептик синдром меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг,
асосан, ҳаракат ва секретор функциялари бузилиши билан боғлиқ
бўлиб, кўнгил айниши, кекириш, камдан-кам бир марталик овқатни
қайт қилиш, ич қотиши ёки ичнинг беқарорлиги, полифекалияси ва
110
овқатнинг сездирмай ўтиб кетиши каби аломатлар билан
ифодаланади.
В) Астеновегетатив синдром – толиқиш, лоҳаслик, бош
оғриши, ранг оқариши, юрак-томир тизими (ЮТТ) нинг
функционал бузилиши, неврозга ўхшаш ҳолат, полигиповитаминоз
белгилари билан ифодаланади.
3. Параклиник мезонлар:
-қон таҳлили: жараён узоқ давом этганида эритроцитлар сони
ва гемоглобин миқдорининг камайиши, эрозив шаклида қон
зардобида гастринни кўпайиши қайд этилади;
меъда ва ўн икки бармоқ ичак эндоскопияси – шиллиқ
парданинг кенг ёйилган ёки чегараланган ўзгаришлари аниқланади.
Шиллиқ парда шикастланишининг қуйидаги шакллари фарқ
қилинади:
- юзаки гастродуоденит – диффуз гиперемия, шиллиқ пардани
шиши, бурмаларининг бир оз қалинлашгани, баъзан оқимтир караш
учрайди;
- гипертрофик гастродуоденит – шиллиқ парда шишган,
гиперемияли, донали кўринишда, майда нуқтали қон қуйилганлиги
аниқланади. Ичак бўшлиғидаги суюқлик хира, таркибида фибрин
иплари бор;
- эрозив гастродуоденит – шиллиқ парданинг гиперемияланган
фонида кўп сонли, камдан-кам якка ҳолдаги эрозиялар кузатилади,
уларнинг ўлчами 0,5 см гача, туби текис, кулранг караш билан
қопланган бўлади;
- субатрофик (атрофик) гастродуоденит – меъда ва ўн икки
бармоқ ичакнинг шиллиқ пардаси оқарган, бурмалар юпқалашган,
текисланган, томирлар расми кучайган.
Гастродуоденитнинг ҳамма шаклларида дуоденогастрал
рефлюкс аломатлари: қорин бўйнининг очилиб қолиши,
рентгеноскопияда меъда қалинлиги, рельефининг ўзгариши, меъда
ва дуоденит ҳаракатининг бузилиши аниқланади.
Меъда секрециясини текшириш – гиперсекреция ва
гиперацидлик, камдан-кам ҳолларда кислотанинг меъёрда ҳосил
бўлиши ёки гипоацидлик аниқланади.
111
Do'stlaringiz bilan baham: |