Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

2.3. НЕРВ-АРТРИТЛИ ДИАТЕЗ 
 
Нерв-артритли диатез – наслдан-наслга ўтувчи моддалар 
алмашинуви, яъни пурин алмашинуви бузилиши натижасида кўп 
миқдорда сийдик кислота ажралиши ва бошқа ўзгаришлар; ёғ, 
углевод алмашинуви, энзим бошқарув етишмовчилиги натижасида 
кетон таначалари ажралиши ҳисобига кўпгина касалликларга, шу 


43 
жумладан таянч ва ҳаракат органларининг, буйрак, ўт пуфаги 
сурункали касалликларига, гипертензия синдромига мойиллик 
билан характерланади. 
 
Ташҳисот мезонлари 
1.
 
Генеологик мезонлар.
 
Оиласида подагра, буйрак тоши, 
пиелонефрит, асаб касалликлари, кам ҳолларда қандли диабет, ўт 
пуфаги яллиғланиш, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, 
сурункали ўпка ва юрак касалликлари. 
2. Клиник мезонлар.
 
Асаб – руҳий ҳолати билан боғлиқ бўлган 
синдромлар: кучли қўзғалувчанлик, уйқусида қўрқиб уйғониб 
кетиш. Хореяга хос ҳаракатлар. 
 
Моддалар алмашинуви бузилиши билан боғлиқ синдромлар: 
иштаҳа паст, анорексия, гавда вазнининг жуда секин ортиб бориши, 
сабабсиз гавда ҳароратини кўтарилиши, транзитор аритмия, юрак 
тонлари бўғиқ, систолик функционал шовқин. 
 
Қонда ацетон миқдорининг ошиши билан боғлиқ синдромлар: 
кучли, бир неча кун давомида кўп марта қайталанувчи қусиш, 
организмнинг сувсизланиши, нафас чиқарганда ацетон ҳиди 
келиши, пешобда ацетон миқдорининг ошганлиги. 
 
Оғриқ симптомлари: қоринда, букувчи мушакларда, бош 
оғриғи, невралгия, артралгиялар.
3. Лаборатор ва инструментал текширув натижалари
Умумий қон таҳлили – унча юқори бўлмаган лимфоцитоз 
Қон биокимёси – сийдик кислота ошган (1 ойликдан – 1 
ёшгача 
бўлган 
болаларда 
– 
0,14–0,21 
ммол/л), 
диспротеинемия. 
Сийдик таҳлили: кўп миқдорда урат тузлари, оқсиллар, 
эритроцитлар, сийдик зичлиги юқори. 
Даволаш 
1. Ацетонемик криз ҳолатда енгил парҳез овқатлар – олма, 
тарвуз, картошка - ҳафтада 1–2 марта тавсия этилади, ацетонли 
қусиш бўлганда 6–12 соат давомида очлик тавсия этилади ва 
суюқлик ичириб турилади. Агар қусиш тез-тез қайталанса ва 
тўхтамаса, у ҳолда венага 5% ли глюкоза, Рингер эритмаси 
юборилади. Таркибида пурин сақловчи, кўп миқдорда оқсилга бой 
овқат маҳсулотлари чекланади. Гўшт маҳсулотларини қайнатиб 


44 
истъемол қилиш мақсадга мувофиқдир. Колбаса маҳсулотлари, 
қўзиқоринларни, гўшт, балиқдан тайёрланган қайнатмаларни, 
кўпчилик ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия 
этилади. Мумкин қадар ўсимлик ва сут маҳсулотларидан 
тайёрланган овқат маҳсулотлари (сут, сут маҳсулотлари, сабзавот, 
мевалар, ун, дон маҳсулотлари, асал, шакар, ўсимлик ёғи) тавсия 
этилади. 
2. Яшаш жойида тинчликни сақлаш, боланинг рухиятига, асаб 
системасига таъсир қилувчи омиллардан сақлаш. 
3. Тинчлантирувчи дорилар: валерияна илдизи, арслонқуйруқ 
(пустырник), новопассит ва бошқалар. 
4. Кучли ривожланган гиперурикемия ҳолатида уродан, 
этамид, 
бутадион 
ва 
урикодепрессив 
дори 
воситалари 
(аллопуринол, оротат кислота, колхицин) тавсия этилади. 
Профилактикаси 
Кун тартибига риоя қилиш, рационал овқатлантириш, 
болани руҳиятига таъсир этувчи ҳар хил омиллардан асраш. Бундай 
болалар мактабда ўқиганларида чет тили, мусиқа, спорт билан 
шуғуллана олмайдилар. 
Диспансер кузатуви 
Нерв-артрит диатези бўлган болаларни умумий амалиёт 
шифокори педиатр, эндокринолог билан бирга кўриб боради. 
Диспансер кузатувининг давомийлиги касалликнинг синдромлари-
нинг кўринишига боғлиқ. Невропатолог 6 ойда 1 марта текшириб 
туриши керак. Кўрувда қуйидагиларга эътибор берилиши керак: 
руҳий ҳолати, иштаҳаси, интеллектуал ривожланиши, кўнгли айниб 
қайт қилиши, вегетоневроз белгилари, аллергик касалликларнинг 
қайд этилиши, жигар, буйрак, ичакларда кузатиладиган оғриқлар ва 
бошқалар. 
Реабилитацияси 
Пурин асоси таркибида бўлган марказий нерв 
системасини қўзғатувчи овқат маҳсулотларини чеклаш. 
Сийдикдаги рН муҳитини меъёрига келтириш. 
Болаларни ортиқча ва кучли таъсир қилувчи омиллардан 
сақловчи кун тартибини тузиш. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish