15. Қамоқда, ички ишлар ходимлари, прокуратура томонидан
вақтинчалик ушлаб турилган шахсларга ишга лаёқатсизлик
варақаси берилмайди.
16. Спиртли ичимлик ичиб шикастланган ва касалланган
шахсларга
(тегишли
орган
ходимлари
хулосасисиз
ёки
баённомасисиз) ишга лаёқатсизлик варақаси берилмайди.
ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДА, ТУҚҚАНДАН СЎНГ
БЕРИЛАДИГАН ИШГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАСИНИНГ
БЕРИЛИШ ТАРТИБИ
1. Ишга лаёқатсизлик варақаси хомиладорликнинг 30-
ҳафтасидан бошлаб узлуксиз 126 кунга акушер-гинеколог ва
умумий амалиёт шифокори томонидан берилади.
2. Туғилиш асорат билан кечса, бирданига 2 ёки ундан ортиқ
бола туғилса, ишга лаёқатсизлик варақаси туғилиш кузатилган
муассаса томонидан 14 кунга узайтирилади.
3. Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасигача бўлган даврда туғилиш
юзага келса, бола тирик туғилса, ишга лаёқатсизлик варақаси 126
кунга, бола ўлик туғилса ёки 168 соатдан сўнг ўлса, ишга
лаёқатсизлик варақаси 70 кунга берилади.
4. Ёши 3 ойгача бўлган болалар асраб олинса, ишга
лаёқатсизлик варақаси бола туғилган шифохона шифокори
томонидан, бола туғилган кундан бошлаб 126 кунга берилади.
12
БЕМОР ПАРВАРИШИ УЧУН БЕРИЛАДИГАН ИШГА
ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАСИНИ ВА МАЪЛУМОТНОМАНИ
БЕРИШ ТАРТИБИ
1. 14 ёшдан катта бўлган болаларга поликлиника шароитида
ишга лаёқатсизлик варақаси оғир шикастланиш, касалликнинг оғир
кечиши билан даволанганда даволовчи шифокор ва бўлим бошлиғи
томонидан 7 кунгача берилади.
2. 14 ёшгача бўлган болалар амбулатор шароитда даволанса,
бемор парвариши учун ишга лаёқатсизлик варақаси 14 кунгача
берилади. Агар бемор шу давр ичида тузалмаса, беморни парвариш
қилган шахсга қолган кунларига маълумотнома берилади.
3. Агар оилада иккита ва ундан ортиқ бола бир вақтда
касалланса, бундай ҳолларда иккаласи учун 1та ишга лаёқатсизлик
варақаси ёки маълумотнома берилади. Агар болалар бирин-кетин
касал бўлса, ишга лаёқатсизлик варақаси ёки маълумотнома ҳар
иккаласи учун берилади.
Агар иккинчи бола 1-бемор тузалмасдан касалланса, у ҳолда
ишга лаёқатсизлик варақаси биринчи бола учун ёпилиб, унга
берилган кунлар ҳисобланиб, сўнгра иккинчи бемор парвариши
учун ишга лаёқатсизлик варақаси берилади.
4. Маълумотнома бўйича ишдан озод қилинган даврда
иккинчи бола касалланса ёки янги бошқа касаллик пайдо бўлса
(биринчи касаллик билан боғлик бўлмаган), маълумотнома ёпилади
ва ишга лаёқатсизлик варақаси очилади.
5. Она касаллиги ёки бемор боласини парвариши сабабли
стационарда бўлса, ишга лаёқатсизлик варақаси 3 ёшгача бўлган
соғлом ёки бемор бола, 16 ёшгача ногирон парвариши учун
оиланинг бошқа бир аъзосига касаллик даврининг ҳамма кунига
берилади.
6. Бемор стационарда даволанганда ишга лаёқатсизлик
варақаси 6 ёшгача бўлган болалар парвариши учун берилади. 6
ёшдан катта бўлган бемор болани парвариши учун ишга
лаёқатсизлик варақаси очилмайди (қўшимча парвариш талаб
қилинадиган ҳоллар бундан мустасно.)
7. Меҳнат, қўшимча меҳнат таътилида, 3 ёшгача бола
парвариши, иш ҳақи сақланган, ҳомиладорлик, туғишдан сўнги
таътилларда бўлган жисмоний шахсларга ишга лаёқатсизлик
варақаси берилмайди.
13
Do'stlaringiz bilan baham: |