ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Иқтисодиёт назарияси» кафедраси
«ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ» ФАНИДАН ТАЛАБАЛАР
РЕФЕРАТ ВА МУСТАҚИЛ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,
НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ БЎЙИЧА
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
ҚАРШИ 2019
Тақризчилар:
Жўраев Т.Т. – Тошкент молия институти «Иқтисодиёт назарияси» кафедраси мудири, и.ф.д.
Ўрмонов Н.Т. – Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Иқтисодиёт назарияси» кафедраси доценти, и.ф.н.
Тузувчилар:
© У.Ғафуров, Б.Хажиев, Б.Мамарахимов «Иқтисодиёт назарияси» фанидан талабалар мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш бўйича услубий қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2013.
1.Кириш
Мазкур услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 14 августдаги 286-сонли «Талабалар мустақил ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи билан тасдиқланган «Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш» бўйича йўриқнома, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сонли буйруғи билан амалга киритилган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом” кўра ҳамда ҚАРШИ ДУ “Иқтисодиёт” факультети Илмий Кенгашининг 2019 йил 28 августдаги 1-баённомаси билан тасдиқланган “Иқтисодиёт назарияси” фани бўйича ишчи ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган.
«Иқтисодиёт назарияси» фанидан талабалар реферат ва мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш бўйича тайёрланган ушбу услубий кўрсатма бакалавриат босқичи 5230000–“Иқтисодиёт ва бизнес” таълим соҳасининг 5230100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5230200-Менежмент (соҳалар бўйича), 5230300-Маркетинг (соҳалар бўйича), 5230300- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил қилиш (тармоқлар бўйича), 5230700-Банк иши, 5230800- Солиқлар ва солиққа тортиш, 5230900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича), 5111000- Касбий таълим (йўналишлар бўйича), 5231400- Статистика (иқтисодиёт), 5231600-Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, 5231700-Кадрлар менежменти, 5330200-Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар бўйича), 5610100-Хизматлар соҳаси (туризмни ташкил қилиш ва бошқариш) ва 5610200-Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналишлари 1-курс талабаларининг мазкур фандан мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилишда фойдаланиш учун тавсия этилади.
Мазкур услубий кўрсатмадa тaлaбaлaр реферат ва мустaқил ишлaрининг aсосий шaкллaри вa улaрнинг мaзмуни, мустақил ишни амалга оширишда талаба бажариши лозим бўлган вазифалар, мустaқил ишни бажариш бўйича маслаҳатларни ташкил этиш, уларни назорат қилиш ва баҳолаш тартиби баён этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |