2. Инвестиция фаолиятининг моҳияти, аҳамияти ва унинг йўналишлари.
Самара ёки даромад келтирадиган мулкий ва интеллектуал бойликлар, яъни инвестициялар қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин,
пул маблағлари, банклардаги мақсадли жамғармалар, пайлар, аксиялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар;
ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган мулклар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, ҳамда бошқа моддий бойликлар);
муалллифлик ҳуқуқи, ноу-хаулардан ташкил топган мулкдорлик ҳуқуқлари ва бошқа интеллектуал бойликлар;
йер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳамда мулкчилик ҳуқуқлари;
бошқа бойликлар.
Инвестицияларнинг қайд етилган турлари ва шакллари асосида тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа давлат томонидан таъқиқланмаган фаолиятларни барча инвесторлар томонидан амалий равишда йўлга қўйиш, маблағлар сарфлаш ва уларни амалиётга тадбиқ етиш чора тадбирларининг йиғиндиси инвестиция фаолиятини англатади.
Бозор иқтисодиётида инвестиция фаолиятини фуқаролар, ҳуқуқий шахслар (корхоналар, фирмалар, аксионер жамиятлари ва бошқа типдаги мулк егалари) ва давлат юритади.
Инвестиция фаолиятини йўлга қўйишда ҳар бир мулк егаси, биринчи навбатда ўз манфаатини кўзлаб ягона мақсадга, яъни фойда олиш ва самарага еришишни режалаштиради.
Инвестиция фаолиятини ташкил етишда ҳар бир мулк егаси ишбилармонликни, тадбиркорликни моҳиятини чуқур англаган ҳолда иш юритиши лозим. Инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи мулк егаси тез ўзгарувчан бозор иқтисодиёти ва унинг кўпқиррали муносабатларини ҳар томонлама англай билиши лозим. Инвестиция фаолиятини юритишда иқтисодий ахборотга таянган соҳа бир бутун иқтисодиёт ва мамлакат миқёсида маркетинг билиларига ега бўлиши алоҳида аҳамиятга ега. Чунки барқарорлашмаган иқтисодиётда инвестор пул муомаласи, молия кредит ва банклар, солиқ сиёсати моҳиятини чуқур билмай туриб, инвестиция фаолиятини ташкил етиш таваккалчилик билан боғлиқ бўлиб, қисқа давр ичидаги инқирозга учраши мумкин. Бозор муносабатлари ривожланган етук жамиятда инвестиция фаолияти қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
фуқаролар, давлатга қарашли бўлмаган корхоналар, хўжалик ассоциациялари, жамоа ва ўртоқлик хўжаликлари ҳамда жамоа мулкчилиги асосида ташкил етилган ташкилотлар, нодавлат корхоналари ва муассасалари томонидан;
давлатни маъмурий ва бошқарув бўлинмалари, ташкилотлари ҳамда давлат корхоналари ва муассасалари томонидан;
чет ел фуқаролари, хусусий фирмалар, ассоциациялар, компаниялар ва ҳуқуқий шахслари ҳамда бошқа хорижий давлатлар ва ҳалқаро молия – кредит муассасалари томонидан;
қўшма корхона кўринишида маҳаллий ва чет ел фуқаролари, ҳуқуқий шахслар ва давлатлар билан ҳамкорликда.
Мулкчиликни турли шаклларини ривожланиши, тадбиркорлик ва ишбилармонликни йўлга қўйилиши, жаҳон иқтисодий алоқаларини тараққий етиши, қўшма корхоналарни иқтисодиётни барқарорлаштиришда ролини ортиши инвестиция фаолиятини тўла ташкил етиш учун зарур бўлган имкониятларни яратади.
Мулкчиликнинг турли шаклларини вужудга келиши, ўз навбатида тадбиркорликнинг ривожланиши, чет ел капиталининг кириб келиши инвестиция фаолиятини ташкил етиш йўналишларини ҳам аниқлаб беради.
Бозор шароитида инвестиция фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш жисмоний, ҳуқуқий шахсларни ва давлатни, фойда олиш мақсадида тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа фаолиятларини қайтадан тиклашга қаратилган. Бу борадаги асосий мақсад инвестиция фаолиятини ташкил етиб иқтисодиётни инқироздан олиб чиқиш, уни барқарорлаштириш, дунё бозорига кириб бориш, жаҳон хўжалик алоқаларини мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |