ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
СИРТҚИ БЎЛИМ
“ИНВЕСТИЦИЯ ВА ИННОВАЦИЯЛАР” ФАНИДАН
Мустақил иш
МАВЗУ: ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ, УНИНГ ОБЪЕКТИ ВА СУБЪЕКТЛАР
Бажарди: СМ-63-2 гуруҳ талабаси Хамитов У.
Текширди: Саидаҳмедова З.
Тошкент – 2020
ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ, УНИНГ ОБЪЕКТИ ВА СУБЪЕКТЛАР
РЕЖА:
1. Инвестиция фаолияти объектлари ва субъектлари.
2. Инвестиция фаолиятининг моҳияти, аҳамияти ва унинг йўналишлари.
1. Инвестиция фаолияти объектлари ва субъектлари
Инвестиция фаолиятини ташкил этишда унинг объект ва субъектлари иштирок этади. Инвестиция субъектлари–инвестиция фаолиятида иштирок этувчи мулкий ва интеллектуал бойликларга эга бўлган жисмоний, ҳуқуқий шахслар ва давлатдир. Инвестиция субъектлари орасидаги муносабатлар ишлаб чиқариш хусусиятига эгадир. Капитал қўйилмалар шаклида инвестиция фаолиятини амалга ошириш субъектлари қуйидагилардир: инвесторлар, буюртмачилар, пудратчилар, капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчилар ва бошқалар.
Инвесторлар ўз маблағи ёки жалб қилинган маблағ ёрдамида капитал қўйилмаларни амалга оширади. Юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг бирлашмаси, давлат органлари ва чет эллик юридик ва жисмоний шахслар инвестор бўлишлари мумкин.
Инвесторлар қуйидагаларни амалга оширишда тенг ҳуқуққа эга:
- капитал қўйилмалар шаклида инвестиция фаолиятини амалга оширишда;
- капитал қўйилмалар ҳажми ва йўналишларини мустақил белгилаш ҳамда инвестиция фаолиятининг бошқа субъектлари билан шартномалар тузишда;
- капитал қўйилмалар ҳисобига яратилган, сотиб олинган объектларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш;
- шартнома ёки давлат шартномаси орқали капитал қўйилмаларни амалга ошириш ва унинг натижаларига бўлган ҳуқуқни юридик ва жисмоний шахсларга, давлат ва маҳаллий ҳокимиятга ўтказиш;
- имзоланган шартномалар асосида биргаликда капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун ўзининг ва жалб қилинган маблағларни бошқа инвесторларнинг маблағлари билан бирлаштириш;
- капитал қўйилмаларга йўналтирилган маблағларни мақсадга мувофиқ ишлатилишини назорат қилиш.
Буюртмачилар – инвесторлар томонидан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун вакил этилган юридик ва жисмоний шахслар. Шу билан бирга, улар инвестиция фаолияти субъектларининг тадбиркорлик фаолиятига аралашмайдилар. Буюртмачилар ролида инвесторларнинг ўзлари ҳам намоён бўлишлари мумкин. Инвесторлар бўлмаган буюртмачилар эса шартномада белгиланган тартибда ва даврда капитал қўйилмаларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Пудратчилар – юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, улар буюртмачилар тузган шартномалар асосида ишларни бажарадилар. Пудратчилар қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномага (лицензияга) эга бўлишлари керак. Қурилиш фаолиятини лицензиялаш қурилиш маҳсулотлари истеъмолчиларини ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.
Капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчилар – булар юридик ва жисмоний шахслар ҳамда давлат органлари, маҳаллий ҳокимият, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар бўлиб, ушбу объектлар улар учун яратилади.
Инвесторлар капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчилар ролида намоён бўлиши мумкин. Инвестиция фаолияти субъекти унинг икки ва ундан ортиқ функцияларини қўшиб олиб бориш имкониятини беради. Инвестиция фаолияти субъектлари давлат органлари томонидан қўйилган талабларни бажариши ҳамда мақсадли равишда капитал қўйилмалардан фойдаланиши зарур.
Инвестиция фаолияти инвестор томонидан танланган соҳалар ҳамда инвестициялар сарфланиши лозим бўлган мақсадлар билан яъни инвестиция объектлари билан боғлиқдир.
Инвестицияларни йўналтириш соҳалари, ишлаб чиқаришда иштироки ва сарфланиш ишларига биноан инвестиция фаолиятининг қуйидаги объектларини фарқлаш мумкин:
- халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги янгидан яратилган ва модернизациялаштирилган (янгиланган) асосий фондлар ва айланма маблағлари;
- фан-техника маҳсулотлари, изланишлар, таълимот, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
- интеллектуал ғоявий бойликлар, муаллифлик, ихтиро, кашфиёт ҳуқуқлари, тажриба;
- қиммат баҳоли қоғозлар, мақсадли пул жамғармалари;
- бошқа мулкчилик объектлари;
- мулкий ҳуқуқлар.
Қонун ва қонуниятларда тақиқланган экологик ва бошқа меъёрларга, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган, яратилиши ва ишлатилиши мумкин бўлмаган воситалар учун инвестицияларни йўналтириш ман этилади ва бу ишлар инвестицияларни сарфлаш объекти бўла олмайди. Фуқаролар, ҳуқуқий шахслар ва давлатни қонуний манфаатларига путур етказадиган ишлар учун ҳам инвестициялар сарфлаш ман этилади.
Давлат ва бошқа мулк эгалари томонидан чиқариладиган акциялар, облигациялар ва қиммат- баҳо қоғозлар Иқтисодиётнинг барча тармоқларида янгидан яратиладиган ва модернизациялаштириладиган асосий фондлар ва айланма воситалари
Давлат ва бошқа акционер-банкларига қўйиладиган мақсадли жамғармалар Фан-техника маҳсулотлари, кашфиёт, ихтиролар, изланишлар, таъминот, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Инвестиция фаолиятида соҳалардан бирини ёки бир нечтасини танлаб олиш ҳуқуқига инвесторларнинг ўзлари эга бўладилар. Уларни ҳеч ким соҳа ёки инвестиция объектларини танлашга мажбур эта олмайди. У ёки бу соҳани танлашда ва инвестицияларни маълум бир соҳага сарфлашдаги қарорларни инвесторларнинг ўзлари қабул қиладилар. Инвестиция фаолияти субъектлари бир инвестор, бир нечта тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланувчи иштирокчи инвесторлар бўлиши мумкин. Инвестиция фаолиятидаги субъектлар инвесторлар бўлиб, маҳаллий ва чет эллик фуқаролар, ҳуқуқий шахслар ёки давлат ҳисобланади. Инвестицияларни амалга оширишни эса қабул қилинган буюртмаларни бажарувчиси сифатида, инвесторни топшириғи асосида инвестиция фаолиятини иштирокчилари таъминлайдилар.
Инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун улар фуқароларни ва ҳуқуқий шахсларни ўз хоҳишлари билан шартномалар асосида жалб қиладилар.
Қонунларга таянган ҳолда шартномалар асосида инвестицияларга эга бўлиш, улардан фойдаланиш ва ушбу фаолият натижалари бўйича қарорлар қабул қилишни инвесторлар, бошқа фуқаро ва ҳуқуқий шахслар зиммасига топшириш тўғрисида қарорлар қабул қилишлари ҳам мумкин. Бундай ҳолларда мажбурият гарови сифатида (инвесторнинг мажбуриятини таъминлаш) инвесторнинг мулки қабул қилинади. Гаровга фақат қарзга олувчининг шахсий мулки ёки тўла хўжалик олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган мулк қўйилади.
Инвесторлар инвестиция натижаларига, инвестиция объектларига эга бўлиш, фойдаланиш, фармойиш чиқариш ва реинвесторлаш ҳуқуқларига эгадир.
Инвестиция фаолиятидаги жараёнда субъектлар ўртасида бўладиган муносабатлар шартномалар асосида мувофиқлаштирилади. Шартномалар тузиш, шерикларни танлаш, мажбуриятларни аниқлаш ва бошқа хўжалик муносабатларини ўрганиш улар қабул қилган қонунларга зид бўлмаса, фақат инвестиция фаолияти субъектлари зиммасида бўлади. Ҳар икки томоннинг келишувига биноан, шартномалар инвестиция фаолиятининг умумий муддатига тузилади.
Қабул қилинган қонунларда инвесторнинг қатор мажбуриятлари бор. Бу мажбуриятлар давлат идора ва муассасалари олдида бажарилиши лозим бўлиб қуйидагилардан иборатдир:
- инвесторлар инвестициялар ҳажми ва уларнинг манбалари тўғрисида молия органларига декларация топширишлари лозим.
- капитал қўйилишни амалга ошириш учун, тегишли раҳбар ва махсус хизмат органлари томонидан рухсат олиниши керак;
- инвестиция лойиҳасининг санитария-гигиена ва экологик талабларга жавоб бериши тўғрисида экспертиза хулосасига эга бўлиши шарт.
Юқорида қайд қилинганлардан ташқари, инвестиция субъектларининг мажбуриятларига қуйидагилар ҳам киради:
- виждонан рақобат қилиш ва якка ҳокимликка қарши мувофиқлаштириш талабларини бажариш;
- давлат, раҳбар ходим ва органлар томонидан юклатилган талабларни баҳолаш ва уларга бўйсуниш;
- белгиланган тартибда бухгалтерлик ва статистик маълумотлар ҳамда ҳисоботларни тегишли идораларга ўз вақтида етказиб бериш.
Булардан ташқари инвестиция фаолиятининг ҳар бир иштирокчиси махсус ишларни бажариш учун лицензияга эга бўлиши лозим. Лицензия олиш учун бажариш лозим бўлган ишларни рўйхати ва уларни амалга ошириш тартиби мумкин қадар қонунчиликда белгиланади.
Инвестициялашнинг асосий босқичлари қуйидагилардир:
1) ресурсларни капитал харажатларига айлантириш, яъни инвестицияларни аниқ инвестиция фаолияти объектларига инвестициялаш;
2) қўйилган маблағларни капитал қийматининг ўсишига айлантириш, бу инвестицияларни пировард истеъмоли ва янги истеъмол қийматини олиш билан ҳаракатланади;
3) капитал қийматини фойда кўринишида ўсиши, яъни инвестициялашнинг якуний мақсади амалга оширилади.
Шундай қилиб, бошланғич ва якуний бўғинлари бирлашиб, янги ўзаро боғлиқликни яратади, даромад-ресурс-якуний натижа (самара), яъни жамғариш жараёни қайта такрорланади.
Капитални ўсиш манбаси ва инвестициялаш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалардан олинадиган даромаддир.
Амалиётда инвестицияларнинг самарадорлигини (ИС) аниқлаш учун фойда массасининг (Ф) инвестиция харажатларига (ИХ) бўлган нисбати фоиз кўринишида олинади.
Инвестиция харажатларини фойда билан солиштириш жараёни доимий равишда инвестициялаш амалга ошгунга қадар (инвестицион лойиҳанинг бизнес-режаси ишлаб чиқариш даврида), инвестициялаш даврида (объектни қурилиши даврида) ва инвестициялашдан сўнг (янги объектдан фойдаланиш даврида) давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |