Топшириқ: Бу автомобилни қайси қисми ва қан-
дай техник ҳизмат кўрсатилади?
4-ЎЭ
Ушбу ўқув модулида тавсия этилаётган ўқув
элементлари, топшириқ ва кўрсатмаларга амал
қилган
ҳолда
ўқувчилар
қуйидагиларни
ўзлаштириб олиши лозим: 1. Двигателнинг ишлаш
жараёнида мой сифати ёмонлашишига сабаб, мой
таркибида, механик аралашманинг миқдори неча
фоиздан ошмаслиги керак. 2. Карбюраторли
двигателларни совуқ ҳолатда юргизиш натижасида
қандай
носозликлар
вужудга
келади.
3.
Двигателнинг иш жараёнига, майин ва дағал мой
фильтрлари ифлосланиб қолиши қандай таъсир
қилади.
Муаммоли савол: Мойлаш тизимининг носоз-
ликларини нималардан иборат бўлади ?
5-ЎЭ
Мойлаш тизимига ТХК ва ЖТ
Бунда картердаги мой сатҳи ва сифати
текширилади, зарур бўлса, унинг сатҳи меъёрига
етказилади. Шунингдек, фильтрлар тозаланади ёки
102
алмаштирилади, ҳизмат муддатини ўтаб бўлган мой
алмаштирилади. Дағал мой тозалаш фильтри,
устидаги дастасининг айланиши текширилади.
Бундан ташқари (маълум даврдан кейин) алоҳида
мойлаш қурилмалари ва механизмларни мойлаб
туриш зарур. Шабадалатгич паррагининг вали ва
сув насосининг подшипниги (консистент, пластик 1-
13 ёки ЯНЗ-2 мойи билан) ҳамда генератор
подшипниги ва электр жиҳозларининг мойланиш
жойлари мойланади. Бундан ташқари, яна ҳаво
фильтрининг сиғимидаги мой алмаштирилади.
Двигател картеридаги мой сатҳи, автомобил текис
майдонда турганда, двигател ишлашдан тўхагандан
кейин 3-5 дақиқа ўтгандан сўнг текширилади.
Двигателдаги мойни алмаштириш ишлари
(уни ишлаш вақтига, деталларнинг ейилиш
даражасига, мой сифатига, йўл ва иқлим тоифасига
боғлиқ бўлиб) автомобил 1.5-10 минг км гача
юргандан сўнг бажарилади. Ҳозирда хорижий
фирмалар
(КОСТРОЛЛ,
ШЕЛЛ,
МОБИЛ,
ТЕКСАКО ва ҳ.к.) томонидан ишлаб чиқарилаётган
мойларнинг ресурслари 10-50 минг км.ни ташкил
этади. “ЯМЗ-236”, “ЯМЗ-238”, “КамАЗ-740”,
“Nexia”,
“Damas”
ва
бошқа
турдаги
двигателларининг картерларига 6 л дизель мойи ва
10л дизел ёнилғиси концентрациясида аралашма
тайёрланиб, бу аралашма керакли миқдорда
(картерга қуйиладиган 2
3 мой ҳажмида) қуйилиб,
мойлаш
тизими
ювилади.
Замонавий
автомобилларнинг мойлаш тизимини ювиш учун
Россияда-«ВНИИНП-113
3»,
ФИАТ
фирмаси
«Олиофиат Л-20» ва Шелл фирмаси «Шелл Донакс»
ювиш мойларини тавсия этади.
“Нексия”
русмидаги
автомобилларда
матордаги мой ҳар 10000 км да ёки 1 йилда бир
марта алмаштириб турилади. Сервис ҳизмат
кўрсатиш даврида доимо мойнинг сатҳи назорат
этилиб, агарда мойнинг сатҳи "MIN"белгидан
пастда бўлса, у меъёрига келтирилади. Завод
кўрсатмасига мувофиқ SG 5W
30, SAE 10W
40, SAE
15W
40,
SF
CC туридаги мотор мойларидан
фойдаланиш
мақсадга
мувофиқдир.
Мойлаш
тизимидаги мойни алмаштириш даври автомобил ва
мойнинг турига боғлиқ бўлиб, унинг сатҳи
алмаштирилгандан 2-3 минут ўтгач текширилади.
103
Do'stlaringiz bilan baham: |