130
· иш хақи даражасини фарқланиши;
· меҳнат унумдорлигининг даражаси;
· инфляция суръатлари;
· солиқ ставкаси;
· хом ашё ва электр энергияга кетган харажатлар;
· давлатнинг иқтисодиётга аралашиш даражаси.
Харажатларнинг умумий даражаси паст бўлса, мамлакатга хорижий сармоялар
оқиб келади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг катта қисми экспорт қилинади.
Масалан, иш хақи даражаси пастроқ бўлган мамлакатлар (Тайван, Жанубий Корея,
Мексика, Бразилия ва бошқалар)да меҳнат сиғими юқори бўлган ишлаб чиқаришлар
ривожланади.
Айрим мамлакатларда валюта курслари кескин тебраниб туради ва бу пастроқ
харажатлар устуворлигини йўққа чиқариши мумкин. АКШ долларини кураш
барқарорлиги, америкалик компанияларга ўз филиалларини хорижда жойлаштиришни
фойдали қилади. Доллар девалвация қилинса америкалик компанияларга хорижда
филиалларни жойлаштириш ўз мазмунини йўқотади ва хорижий компанияларнинг
АКШда ўз филиалларини жойлаштиришга имконберади.
Давлатлар ҳар хил чора-тадбирларни қўллаб халқаро фаолиятни бошқаришга
интилади. Масалан, импорт таърифларини ва квоталарни жорий қилади. Ундан ташқари,
хорижий фирмалар жуда кўп микдорда техникавий стандарт, қоидаларига дуч келиши
мумкин. Айрим мамлакатлар миллий компанияларнинг халқаро рақобатбардошлигини
кучайтириш учун уларга кредит, солиқ, субсидия имтиёзларини бериши мумкин. Айрим
мамлакатлар эса миллий иқтисодиётни янги иш жойларини яратиш учун хорижий
фирмаларга имтиёзларни ва қулайликларни яратади.
Ҳалқаро рақобатнинг икки асосий турини ажратиш мумкин. Биринчи тури
,
бу кўп
миллатли бозордаги рақобат, бошқа миллий бозордаги рақобатга унчалик боғлиқ эмас.
Бундай рақобат асосан чакана савдо, озиқ овқат, ишлаб чиқариш, кийим – кечак, ҳаётни
суғурта қилиш тармоқларида ривож топган бўлади:
Иккинчи асосий рақобат тури, бу оламшумул: рақобат. Айрим миллий бозордаги
рақобат шароити бошқа миллий бозордаги рақобат шароитига жуда кучли таъсир кўрсатади.
Ушбу рақобат тури қуйидаги Автомобилсозлик, самолётсозлик, уй жиҳозлари, соат, нусха
чиқариш асбоб-ускуналари, телевизор ва бошқа сохаларда жуда ривожланган. Айрим
тармоқларда оламшумул рақобат билан бирга- миллий рақобат сегменти ҳам бўлиши
мумкин. Масалан, қиммат бўлмаган ётоқхоналар.
Халқаро бозорда фаолият кўрсатадиган фирмалар учун олтита асосий стратегик
имкониятлар мавжуд:
1. Хорижий фирмалар технологияларидан фойдаланиш ёки маҳсулотни ишлаб
чиқариш ва уни пировард истеъмолчига етказиш хукукини бериш (Бу холда
фирманинг даромади шартнома бўйича олинадиган роялтига тенг бўлади);
2. Миллий ишлаб чиқаришни мустаҳкамлаб, маҳсулотларни хорижга чиқариш;
3. Кўп миллатли стратегияга риоя қилиш,хар бир мамлакат бозорига мослашиш;
4. Паст харажатга иуналтирилган оламшумул стратегияга риоя қилиш;
5. Маҳсулот табакалашувига йўналтирилган оламшумул стратегияга риоя қилиш;
6. Фокуслашган оламшумул стратегияга риоя қилиш.
Кўп миллатли ва оламшумул стратегияларнинг асосий фарқлари 1-жадвалда
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: