Ўзбeкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат Авиация Институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/80
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#66150
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
“СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ” ўқув қўлланма



46
ЎЗБEКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент Давлат Авиация Институти
Икрамов М.А., Қўчқоров А.Х.
“СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ”
Ўқув қўлланма
Тошкент 2005


47
КИРИШ
Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишда
кадрларни тутган ўрни ва аҳамияти каттадир.
Ҳозирги вақтда олий ўқув юртларининг талабалари учун китоблар, дарсликлар,
қўлланмалар 
яратиш 
масаласи 
айниқса 
долзарб 
муаммодир. Бинобарин,
мамлакатимизнинг кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида ҳам бу масалага алоҳида урғу
берилгани бежиз эмас.
Бозор иқтисодётига ўтиш, бир томондан, собиқ иттифоқ шароитидаги эски
иқтисодий тафаккурдан воз кечиш, янги иқтисодий тизимга ўтиш бўлса, иккинчи
томондан, мамлакат иқтисодий аҳволини яхшилаш, иқтисодиётга янги сифат бериш,
барқарор ўсиш суръатларини тезлаштириш демакдир. Бу вазифаларни амалга ошириш
борасида раҳбарларнинг хўжаликнинг келажагини кўра билиши, асосланган стратегик
қарорлар қабул қилишни тақозо этади. Узоқ муддатда белгиланадиган вазифаларни
бозорнинг ўзгарувчанлиги, ресурслар ҳолати ва истеъмолчиларни талабларини инобатга
олган ҳолда белгиланиши кўп ҳолларда менежерларнинг касб маҳоратига эгалига, бозор
муносабатлари кўникмалари ҳозирлиги билан ўлчанади.
Ноаниқлик ва мураккаблик даражаси қанча юқори бўлса, шунчалик стратегияни
танлаш оғир кечади. Шу сабабдан ҳар бир қарор қабул қилиш, ташкилот ёки
тадбиркорлик фаолиятини ташқил этишда, ижодий ёндашиш ҳамда замонавий бошқарув
илм ва амалиётнинг тажрибасидан фойдаланиш муҳим ўрин эгаллайди.
Гарчи миллий дастур талабларига кўра олий ва ўрта махсус билим юртлари
ўқувчилари учун замонавий дарсликлар, қўлланмалар яратилаётган бўлсада, аммо бугунги
кунда уларнинг етишмаётганлиги сезилмокда.
Стратегик менежмент - компания фаолиятидаги ўта муҳим йўналишлардан
биридир. Стратегик қарорлар корхона ва компаниянинг кўп йиллик ривожланишига жуда
муҳим таъсир кўрсатса, стратегик хатолар эса тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб
келиши мумкин. Корхона фаолиятида эса стратегик менежмент "штаб функцияси" ролини
бажаради. Бу штабда рақобат фронтикурашининг узоқ, муддатли режалари ишлаб
чиқилади. Режали тизим шароитида рақобат корхона учун хеч қандай мазмунга эга эмас
эди. Ўз навбатида стратегик режалаштириш ҳеч қандай жиддий мазмунга эга бўлмаган.
Бугун шароит ўзгарди ва эндиликда стратегик қарорларга эгабўлмасдан туриб рақобат
курашида ғолиб чиқиш мумкин эмас.
Бундан ташқари, аста-секин янги иқтисодий фикрлаш шаклланиб келмокдаки,
унинг доирасида арзон хом-ашё, арзон иш кучи ва замонавий технологияларга эришиш
компания учун рақобат устунликларини ташқил этмаяпти. Буларнинг барчасини
замонавий технологиялар билан қўшиб, улкан бозорларда сотиб олиш мумкин.
Рақобатдаги устунлик бугунги шароитда инновациялар, компаниянинг ўзгаришларга
лаёқати (қодирлиги) ва қўллаётган стратегияларидан ташқил топади.
"Стратегик менежмент" фани бўйича тайёрланган ўқув дарсликда нафақат
стратегик бошқарув методологик ва амалий концепциялари келтирилиши, асосий
эътиборни эса стратегик йўналишга каратилиши керак.
Ушбу қўлланма "Стратегик менежмент"нинг умумий ва хусусий ашёларини,
қонунлари ва категориялари, фирма ва тадбиркорлик фаолиятини олиб борищдаги асосий
ташқилий, иқтисодий, психологик муаммоларни хал этиш имкониятларини кўриб ўтиш
учун тайёрланган. Корхона стратегик ва тактик мақсадларини амалга ошириш
кўникмаларини ҳам ҳосил қилиш муҳим ушбу фан ва қўлланманинг асосий вазифалари
деб биламиз ҳамда талабалар учун "Стратегик менежмент" фанини ўзлаштириш борасида
йўлланма тариқасида тавсия этамиз.
Бундан ташқари "стратегия муваффақияти" батафсил битилган универсал
қандайдир ўқув қўлланмаси амалда йўқ бўлиши ҳам гумондир.


48
"Муваффақиятга"га иккита йўл олиб боради ва бу йўлларнинг ҳар иккаласи ҳам
бир вақтда ҳаракат қилишни ўрганиш керак. Ҳаракат алгоритми қуйидагича. Дастлаб,
"идеал дунё" тузиб олиб, унга сизнинг бахтингиз ёки омадингиз учун зарур бўлган барча
нарсалар киритилади. Бу дунёга ишониш ва уни севиб қолиш керак. Шундан кейин,
ҳақиқий дунёдан "идеал дунё"га ҳаёлий йўл ўтказиш зарур. Ушбу йўл ва у бўйича ҳаракат
коидаси стратегияни беради. Шундан кейин, мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда
ҳақиқий дунё билан "идеал дунё" ўртасида ҳақиқий йўлни қуришни бошлаш керак.
"Муваффақият", ушбу икки йўл кесишган жойда бўлади.
Ўқув қўлланманинг мақсади - бизнесдаги муваффақиятлар учун зарур бўлган
"идеал дунёлар" қурилиш материаллари (ашёлари) тўғрисида тасаввур беришдан иборат.
Ушбу қурилиш материаллари ғоялар, концепциялар ва стратегик менежмент
йўналишларидир.
Маълумки таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишда
ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш принципига асослангани кўрсатиб
ўтилган.
Биринчи босқич миллий дастўрни амалга оширишнинг бошланиши бўлиб, унда:
янги талабларга жавоб бера оладиган педагог кадрларни тайёрлаш; ўқув стандартларини
яратиш ва янги ўқув программалари устида ишлаш; узлуксиз таълим-тарбия тизимига
асос соладиган тадбирларни амалга ошириш ва бошқа масалаларни ҳаётга тадбиқ этиш
кўзда тутилган.
Стратегик менежмент фани менежмент мутахассислиги бўйича магистратура
талабаларини тайёрлаш ўқув дастурига киритилган янги фан ҳисобланади. Бу фан бўйича
давлат тилида ўқув қўлланмалари ва дарсликлар яратилмаган. Шу сабабли ушбу
қўлланмани тайёрлашни биз олдимизга мақсад қилиб кўйдик.
Талабалар учун қўлланма қатор қулайликларга эга. Биринчидан, "Стратегик
менежмент" моҳияти ва унинг бизнес оламида тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида
атрофлича билимга эга бўлади. Иккинчидан, кейинги ўн йил мобайнида Ўзбекистонда
фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг ички ва ташқи муҳити тубдан ўзгарди.
Кўпгина корхоналарнинг давр талабига жавоб берадиган даражада фаолият кўрсата
олмаётганининг муҳим сабабларидан бири раҳбар ходимларнинг иқтисодий билимларни
яхши ўзлаштирмаганлиги, корхонани рақобат муҳитини ҳисобга олган ҳолда бошқариш
тажрибаси етишмаслигидир. Ушбу қўлланмада ўзгарувчан ташқи муҳитга мослашиш ва
корхонани оқилона бошқаришга тегишли саволларга аниқ ва атрофлича жавоб берилган.
Учинчидан, бошқаришнинг 
маъмурий-буйруқбозлик 
усулидан 
воз 
кечиш,
хусусийлаштириш ва бошқа иқтисодий ислоҳотлар ҳар қандай корхона ёки фирмани узоқ
муддатга мўлжалланган стратегик режаси бўлишини тақозо этади. Узоқни кўра билмаган
корхонанинг истиқболи ҳам бўлмайди. Шу муносабат билан стратегик ғоясидан
фойдаланиш асосида корхонани кутилаётган ҳавф-хатардан халос этиш йўлларини
ўрганиш, ҳар қандай ташқи ўзгаришларга тайёр туриш имкониятларини ҳам талаба
ўрганади.
Умид қиламизки, қўлланма талабаларга семинар ва амалий машғулотларга
тайёргарлик кўриш ва фанни янада чуқуррок ўрганиш учун муҳим ўқув дастури бўлиб
хизмат қилши мумкин.
Республика Президенти И. Каримов таъкидлаганидек: "Бозор муносабатларига
ўтиш даврида иқтисодий билимларни кўпрок беришимиз мувофиқдир. Шу сабабдан
"Стратегик менежмент" фани ҳам "Менежмент" йўналишидаги магистр, бакалаврларни
тайёрлашдаги муҳим фанлардан бири бўлиб ҳисооланилади. Чунки бўлажак менежерлар
бозордаги рақобат кучайган сари, иқтисодий ва ташқилий ҳар хил ҳолатларда фаолият
кўрсатишга тайёр бўлишлари керак.
Ўқув қўлланма "Стратегия менежменти" етти бобдан иборат. Биринчи бобда
стратегик менежментининг асосий тушунчалари ва концепциялари киритилган. Иккинчи
боб, таҳлил муаммоларига бағишланган. Учинчи ва тўртинчи боблари мос равишда бизнес


49
ва компания стратегиясига бағишланган. Бешинчи, олтинчи ва еттинчи “якунловчи
боблар” эса стратегиянинг қўлланилиши масалаларига қисқагина кириш беради.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish